Hudud Inform
8.58K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
II Халқаро бахшичилик санъати фестивалидан фотолавҳалар

Kanalga ulanish: 👇
@hudud_inform
Супер-контракт бўйича

2021/2022-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича аризалар топширишнинг сўнгги муддати 2021 йил 1 октябрь куни этиб белгиланди.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим ахборот хизмати хабар берди.

Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентлардан жорий йилнинг 1-октабрига қадар тегишли олий таълим муассасалари қабул комиссияларига ариза топширишлари мумкин.

👉 Kontrakt miqdorlari
👉 Kontrakt miqdorlarining taqqoslama jadvali

Kanalga ulanish: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “ШҲТ – КХШТ” форматидаги учрашувдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на встрече в формате “ШОС-ОДКБ"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совета глав государств-членов Шанхайской организации сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Фуқаролик судларида ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилади

Kanalga ulanish: 👇
@hudud_inform
“Ўзбекистонда очиқлик ва шаффофлик” таҳлил маркази ташкил этилди

Коррупцияга қарши курашишда очиқлик ва шаффофлик, ҳисобдорлик ва ҳалоллик механизмларини такомиллаштириш ва ривожлантиришда иштирок этиш, шунингдек давлат органлари ва тадбиркорлар фаолиятининг шаффофлиги, ҳисобдорлиги, ҳалоллиги ва ҳаққонийлигини таъминлашда жамоатчилик назоратини жорий этиш мақсадида “Ўзбекистонда очиқлик ва шаффофлик” таҳлил маркази ташкил этилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш масалаларида таҳлил ва тадқиқотлар олиб борадиган ушбу нодавлат нотижорат ташкилот ўз фаолиятини ошкоралик, коллегиаллик, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик, ихтиёрийлик тамойиллари асосида олиб боради.

Батафсил

Kanalga ulanish: 👇
@hudud_inform
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 35 кун қолди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰Электрон агросаноат бозори портали ташкил этилади

“Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (574-сон, 17.09.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасасида Электрон агросаноат бозори портали ташкил этилади.

🔰 Электрон порталда, жумладан:
👉 ички бозорни асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси доимий баҳоланади;
👉 хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида онлайн режимда кооперация алоқалари йўлга қўйилиб, электрон савдолар ташкил этилади.

🖥 Электрон портал 2021 йил 1 октябрдан 1 декабргача “тест режими”да ишлайди ва 2022 йил 1 январдан тўлиқ ишга туширилади.

Қарорга кўра, “E-AUKSION” электрон савдо платформаси орқали ажратилган давлат мулки ҳисобланган ер участкалари ва бино-иншоотлар қиймати тадбиркорлар томонидан, истисно тариқасида, савдо ўтказилган санадан бошлаб бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш механизми жорий қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
💉 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш пунктлари жойлашуви ҳақида қуйидаги ҳудудлар кесимидаги рўйхат орқали маълумот олишингиз мумкин.

📃 Маълумот Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Жаҳон кубогида яна бир олтин медал қўлга киритилди

🥊 WAKO – Бутунжаҳон Кикбоксинг ассоциацияси томонидан Будапешт шаҳрида ташкил этилган 26 - Жаҳон кубоги баҳслари давом этмоқда.

🔥 Ўзбекистон кикбоксингчилари бугун бешта олтин медални қўлга киритдилар.

🇸🇱🏅 Терма жамоамизга бешинчи олтинни мусобақада 91 кг вазн тоифдасида қатнашаётган
Ҳусан Баратов
(Тошкент шаҳри вакили) келтирди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🔰 20 сентябрь, душанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Сув таъминоти соҳасини рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Хуршид Раҳматуллаев, «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Ўзбекистонда ажримларнинг омиллари ва оқибатлари ҳамда уларни камайтириш йўллари
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Нодира Эгамбердиева, Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институти директори

〰️〰️〰️
● Мавзу: Марказий банкнинг халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорлик доирасидаги ишлари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Лазиз Абдуғаниев, Марказий банк департаменти директори

〰️〰️〰️
ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
❗️Кеча юртимизда 501 нафар кишида коронавирус, 95 нафар кишида пневмония қайд этилди

🔺2021 йил 19 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 168938 (+501) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌16 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌7 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌12 нафари Жиззах вилоятида,
📌18 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌39 нафари Самарқанд вилоятида,
📌15 нафари Сирдарё вилоятида,
📌22 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌39 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌85 нафари Тошкент вилоятида,
📌220 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Деҳқонобод ва Яккабоғда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғоя асосида авлодлар учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Бу каби учрашувлар жойларда дилкаш суҳбатлар ва дилрабо куй-қўшиқлар билан давом этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform