Hudud Inform
8.57K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
⚡️Тезкор хабар

ССВ: ТЎЙ ВА ОИЛАВИЙ МАРОСИМЛАРНИ ЎТКАЗИШНИНГ ЯНГИ ТАРТИБИ
БЕЛГИЛАНДИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, тегишли мутасадди ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш бўйича илгари белгиланган чекловлар юмшатилиб, шу йилнинг 20 сентябридан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилишига рухсат берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Тезкор хабар

ССВ: ЖУМА НАМОЗЛАРИНИ ФАҚАТ ОЧИҚ САҲНАЛАРДА АДО ЭТИЛИШИГА ОИД ЧЕКЛОВ
БЕКОР ҚИЛИНДИ

Республика махсус комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 сентябрдан эътиборан жума намози ва бошқа намозларни масжидларнинг фақат очиқ саҳналарида адо этилишига оид чекловни бекор қилиш тўғрисидаги таклифи кўриб чиқилди ҳамда маъқулланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

⚡️Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Вилоят ҳокимлиги томонидан ҳар йили 100 нафар хотин-қизнинг тўлов-контракти тўлаб берилади

Ҳукумат қарори (577-сон, 17.09.2021 й.) билан Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🎓 Низомга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан ўқишга кирган 25 нафардан ҳамда 2-4-курсларда ўқиётган 75 нафар (ҳар бир курсдан – 25 нафардан), жами 100 нафар хотин-қизлар учун тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.

☑️ Молиявий барқарор давлат ОТМ томонидан уларнинг кенгашлари қарорига мувофиқ, 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилади.

Бунда талабгорларнинг кейинги ўқув йиллари учун таълим кредитлари расмийлаштирилади. Ҳокимликлар ўз ҳудудларидаги талабгорлар учун учинчи шахс кафиллигини беради ҳамда ўқишни тамомлагандан сўнг уларни иш жойи билан таъминлайди.

🔰 Талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

👉 отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар;
👉 боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар.

Бунда юқоридаги мезонларга мос келувчи хотин-қизлар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномани ҳар йили 10 кун ичида ОТМ қабул комиссиясига тақдим этади.

📝 Давлат ОТМ 5 кун мобайнида рўйхатни шакллантириб, ҳокимликларга ёзма равишда маълумотларни юборади.

🧾 Шунга кўра, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси 15 кунда (лекин ҳар ўқув йилида 15 сентябрдан кеч бўлмаган муддатда) талабгорлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни давлат ОТМга ёзма равишда киритади ва белгиланган тартибда шартномаларни расмийлаштиради.

📌 Мазкур тартиб тўлов-контракт асосида давлат ОТМ бакалавриатига (кундузги, сиртқи, кечки таълим шаклидан қатъи назар) талабаликка тавсия этилган ҳамда 2-4 курсларда таҳсил олаётган талабгорларга қўлланилади.

🚫 Қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этган талабгорларга;
Ўзбекистонда жойлашган хорижий ОТМ ёки уларнинг филиаллари, нодавлат таълим хизматлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;
олий ҳарбий таълим муассасаларига.

Талабгорлар жорий ўқув йили давомида ОТМни ёки таълим йўналишини ўзгартирса ёхуд талабалар сафидан четлаштирилса мазкур имтиёздан фойдаланиб бўлмайди.

Талабгорларни танлаб олиш натижалари “Aziz-ayol.uz” Ягона интерактив миллий платформаси орқали эълон қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ijtimoiy tarmoqlarda “Andijon shahar 2-mikrorayondagi bog‘cha yonyapti” sarlavhasi ostida tarqalgan xabar yuzasidan ma’lumot

Bugun, 20 sentyabr kuni soat 11:30 da Andijon viloyati Favqulodda vaziyatlar boshqarmasiga Andijon shahar 2-kichik dahasida joylashgan 38-bolalar bog‘chasi hududida yong‘in sodir bo‘layotganligi to‘g‘risida xabar kelib tushgan.

Xabarga ko‘ra, yong‘in-qutqaruvchilar zudlik bilan voqea joyiga yetib borgan va yong‘in qisqa muddatda to‘liq bartaraf etilgan.

Aniqlanishicha bog‘chada ta’mirlash ishlari olib borilayotganligi sababli vaqtincha ish faoliyati to‘xtatilgan. Yong‘in oqibatida bog‘cha hadudida 2 kv.m maydonda qurilish chiqindilari va xas-xashaklar yongan.

Hodisa oqibatida halok bo‘lgan va jabrlanganlar yo‘q.

Hozirda yong‘in sababi aniqlanmoqda.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Шу йилнинг 16-19 сентябрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Бутунжаҳон Кикбоксинг ассоциацияси (WAKO) томонидан олимпия тури бўйича 26-Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Дунёнинг 45 та давлатидан 3000 дан ортиқ спортчи қатнашган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон кикбоксингчилари мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

Ҳамюртларимиз 5 та олтин, 6 та кумуш, 10 та бронза — жами 21 та медаллар жамғармаси билан умумжамоа ҳисобида 19-ўринни эгаллади.

Жумладан, Самандар Рустамқулов, Назарбек Маҳмудов, Нормуҳаммад Раҳмонбердиев, Саидмурод Ҳасанов, Ҳусан Баратов барча жангларни муваффақиятли якунлаб, олтин медалга сазовор бўлди. Иброҳим Османалиев, Жасур Собетов, Қобилжон Раҳмонов, Беҳруз Шермаматов, Рухшона Рузеқова, Улуғбек Баҳодиров кумуш медални қўлга киритди. Моҳинур Маҳамадаминова, Азизбек Болтабоев, Маҳмуд Давиров, Мирзакарим Мирзаев, Фирдавс Сафаров, Назокат Ҳамидуллаева, Хушнуджон Холматов, Достон Иляшов, Муҳаммадали Нажмиддинов, Шоҳруз Шавкатов делегациямиз ҳисобига бронза медалларни тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил июнь ойида Халқаро олимпия қўмитаси томонидан кикбоксинг Олимпия ўйинларига киритилди. Бу кейинчалик Олимпиадада иштирок этишга йўл очиши билан катта аҳамиятга эга.

Таъкидлаш керакки, Будапештда ташкил этилган халқаро спорт тадбири жорий йилнинг 15-24 октябрь кунлари Италияда ўтказиладиган «WAKO Senior & Master World Championship» Жаҳон чемпионати олдидан ўзига хос тайёргарлик босқичи вазифасини ўтаб берди. Шунингдек, ҳар бир вакилларимизнинг имкониятларини асосий рақобатчилариники билан солиштириб, таҳлил қилиб чиқишга имкон бўлди.

Қувонарлиси, мазкур баҳсларда нафақат спортчиларимиз, балки ўзбекистонлик рефери Темур Муҳаммаджонов ҳам самарали қатнашиб, WAKO томонидан энг яхши рефери деб топилди ва медал билан тақдирланди. У Италияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида реферилик қилишга йўлланма ҳам олди.

Фурсатдан фойдаланиб, дунё ареналарида мамлакатимиз байроғини баланд кўтарган ғолиб ва совриндорларни чин юракдан табриклаймиз. Барча кикбоксингчиларимизга сиҳат-саломатлик, куч-қувват ва ғалабалари бардавом бўлишини тилаймиз.

https://t.iss.one/aoka_uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда халқаро ва минтақа кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Состоялся телефонный разговор Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с Первым Президентом Казахстана Нурсултаном Назарбаевым.
Рассмотрены состояние и перспективы развития узбекско-казахстанских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.
Состоялся также обмен мнениями по актуальным вопросам международной и региональной повестки с учетом ситуации в Афганистане.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қашқадарёда мактаб ўқувчилари полга ўтирган ҳолда дарсда қатнашганлиги ҳолати юзасидан мактаб мутасаддилари интизомий жавобгарликка тортилди

Ижтимоий тармоқларда "Ҳурматли халқ таълим вазири Шерзод Шерматов биз томонга бир боқиб қўйинг. Юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларингиз кўзни қувонтиради! Лекин Яккабоғда сизни ислоҳотларингиз етиб келгани йўқ!" номли видеоёзувда қайд этилган ҳолатлар вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.

Вилоят прокуратураси ахборот хизмати маълум қилишича, Яккабоғ тумани, “Қайроғоч” МФЙда жойлашган 39-сонли умумтаълим мактаб биноси 420 ўқувчи ўринга мўлжалланган бўлиб, 1974 йилда қурилган. Мактаб биносини таъмирлаш учун 2021 йилда 3 млрд. 102 млн. 400 минг сўм ажратилган, қурилиш-таъмирлаш ишлари "Авангард гидро-экспресс" МЧЖ томонидан олиб борилиб, 10.09.2021 йилда якунланган.

Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб биносига қурилиш ишлари якунида 27 та синфхона учун 405 та парта, директор, унинг ўринбосари хоналарига 1 тўпламдан ҳамда ўқитувчилар хонасига 2 тўпламдан зарурий жиҳозлар етказиб берилиши белгиланган бўлиб, қурилиш ишлари якуни бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилаётгани сабабли, 08.09.2021 йилга қадар жиҳозлар етказиб берилмаган. Шу сабабли, мактаб маъмурияти томонидан эски жиҳозлардан фойдаланилиб, ўқув йили бошланган.

Ўрганишда умумтаълим мактабига барча зарурий жиҳозлар етказиб берилиши таъминланди. Ўқитувчилар Н.С ва О.Сларнинг мактаб директори билан дарс тақсимоти масаласида юзага келган келишмовчилиги сабабли, ўқув йили бошланган кунлари мактабда мавжуд жиҳозланган хоналарда дарс ўтиш имконияти бўла туриб, мактаб маъмуриятининг ташкилий масалалардаги камчиликларини ижтимоий тармоқларда бўрттириб кўрсатиш мақсадида 5 “а”-синф ўқувчиларига парталар жойлаштирилмаган хонада дарс ўтилган.

Ўқитувчилар Н.С ва О.С.лар таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига салбий таъсир кўрсатишга уринганлари учун уларга мактаб педагоглари ва касаба уюшма аъзоларининг қўшма йиғилиши қарори билан ҳайфсан интизомий жазоси берилди.

Шунингдек, текширув натижаси бўйича мактабнинг ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва ўқув жараёнини тўғри ташкил қилишда масъулиятсизликка йўл қўйган мактаб директори Ш.Қ., ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари А.Х. ва хўжалик мудири Ж.Ж.ларга нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 33 кун қолди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Диний таълим муассасалари муаллимлари ва талабаларининг моддий таъминоти оширилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Олий ҳайъатининг махсус Қарори билан Олий ва Ўрта махсус ислом билим юртлари муаллимлари ойлик маошлари ва стипендиялари 20 сентябрдан бошлаб қарийб икки баробар ошириладиган бўлди.

Ҳайъат, шунингдек пандемия шароитида мураккаб молиявий вазиятга тушиб қолган масжидлар ходимларига ҳам молиявий кўмак кўрсатиш тўғрисида тегишли қарор чиқарди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди.
Шунингдек, сафар давомида турли масканларга ташриф ҳам режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев для проведения встречи с избирателями отбыл в Республику Каракалпакстан.
Также запланировано посещение ряда объектов в ходе поездки.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | ДХХ томонидан коррупция ҳамда фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилган

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🚗 Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ёдингиздан кўтарилмадими?

💁🏻‍♂️ Хабарингиз бор, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини 2021 йил якунига қадар алмаштириш керак.

🤦‍♂️ Муддат яқинлашгани сари Давлат хизматлари марказларида узундан-узун навбатлар юзага келмоқда.

👨🏻‍💻 Бунга барҳам бериш ва жараён тезлашиши учун миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига аризани 24 соат давомида Ягона портал орқали электрон тарзда юборишни тавсия қиламиз.

🧏‍♂️ Ушбу зарурат туфайли давлат хизматларидан электрон кўринишда фойдаланиш тажрибангиз ҳам ошади.

👩🏻‍💻 Яна порталда осон ва қулай тўлов хизмати ҳам йўлга қўйилган. Шунингдек, 10 фоизлик чегирмаси бор.

📝 ДХМ берган маълумотга кўра, энди фуқаролар ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун дам олиш кунлари (шанба ва якшанба, байрам кунларидан ташқари) ҳам соат 9:00 дан 15:00 гача мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🌐 Ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда UZCARD брендидан фойдаланган ҳолда, мавжуд бўлмаган лойиҳалар доирасида пул мукофотларини тўлашни ваъда қилиб, фирибгарлик билан шуғулланувчи веб-сайтлар ҳаволаси келтирилган маълумотлар тарқатилмоқда.

Мазкур маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Расмий_муносабат

Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган М. Мансуровага нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга оид билдириш юзасидан

Юнусобод туман прокурори томонидан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинган Меҳрибон Мансуровага нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимоснома жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига киритилган.

2021 йил 11 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан туман прокурорининг «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимосномаси рад этилган.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2021 йил 11 сентябрдаги ажримига нисбатан Юнусобод туман прокурори томонидан апелляция протести келтирилган. Ушбу протест белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган.

Зотан, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан М. Мансурова оғир жиноят содир этганликда гумон қилинганлиги, унинг дастлабки тергов ва суддан бўйин товлаб яшириниши мумкинлиги, у очиқда қолган тақдирда жиноятга алоқадор далилларни йўқ қилиши, гувоҳларни кўндириши ва бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар билан дастлабки тергов жараёнига тўсқинлик қилиши, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга ҳалал берадиган уринишлар содир этиши ва қайта янги жиноятлар содир этиши мумкинлиги инобатга олинган. Шу муносабат билан М. Мансуровага нисбатан “қамоққа олиш” тариқасидаги эҳтиёт чорасини қўллаш лозим, деган хулосага келинган.

М. Мансуровани ИИББ ВСҲ орқали ИИВ ЖИЭББ қарашли 1-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштириш белгиланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
38 та маҳаллада “Электрон кузатув масканлари” ташкил этилади

“Маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (588-сон, 20.09.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан 2022 йил 1 октябргача маҳаллаларда барпо этилган айрим “Жамоатчилик назорати масканлари” (масканлар) негизида “Электрон кузатув масканлари” фаолиятини ташкил этиш бўйича эксперимент ўтказилади.

🔰 Эксперимент доирасида:

тадбиркорларга бериладиган масканлар ва уларнинг бинолари атрофида 6 квадрат метргача “Электрон кузатув масканлари” жойлаштирилади, қолгани тадбиркорлик учун 5 йил муддатга ижаранинг “ноль” ставкаси асосида берилади;

масканлар ижара шартномаси асосида бериладиган тадбиркорлар “E-auksion” платформасида электрон танлов ўтказиш орқали аниқланади;

ижара муддати тугагандан сўнг масканларнинг бинолари маҳаллага мулк ҳуқуқи асосида қолдирилади.

📌 Шунга кўра, ҳудудларда тегишли 38 та маҳалладаги масканлар “Электрон кузатув масканлари” фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга ижара ҳуқуқи асосида берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Савол: Фуқаролар ёки блогерлар овоз бериш жараёнини тасвирга олиши, онлайн трансляция қилиши мумкинми?

❗️Жавоб: Сайлов жараёнини кузатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (мандат)га эга бўлган шахслар ва аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари овоз беришнинг яширинлигини бузмасдан фото, видео, аудио ёзувларни амалга оширишлари мумкин. Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойлари, ҳарбий қисмлар, даволаш муассасалари бундан мустасно ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

🔰 Туркманистон Республикасининг Лебап вилояти делегацияси аъзоларини Олот чегара божхона постида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги вилоят мутасаддилари кутиб олишди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform