Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сардоба» сув омбори талофатидан жабрланган фуқароларга тегишли жами 2 224 та ҳужжат, жумладан 1 673 та — туғилганлик, 499 та — никоҳ тузилганлиги, 3 та — никоҳдан ажралганлик, 49 та — ўлим ҳақидаги гувоҳномалар тикланди ва ўз эгаларига топширилди (9 июнь кунига қадар).
〰️〰️〰️〰️
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида бўлиб ўтган брифингнинг тўлиқ тафсилотлари билан видео орқали танишишингиз мумкин.
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
〰️〰️〰️〰️
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида бўлиб ўтган брифингнинг тўлиқ тафсилотлари билан видео орқали танишишингиз мумкин.
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилинганидек, АОКА штабида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Даволаниш учун шифохонага борганда коронавирус инфекциясига текширилганлик тўғрисида маълумотнома сўралиши тўғрими?
❗️Йўқ, даволаш-профилактика муассасаларига даволанишга ва туғруқ мажмуаларига қабул қилишда коронавирус касаллигига текшириш ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ.
🧪 Фақат коронавирус юқиш эҳтимоли юқори бўлган қуйидаги шахслардан биологик намуна олиниб, ўрнатилган тартибда текширилиши белгиланган:
➖ бемор билан бирламчи (яқин) мулоқотда бўлган шахслар;
➖ иккиламчи мулоқотда бўлган шахслар;
➖ хорижий давлатлардан келган шахслар;
➖ тиббиёт ходимлари.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Нега Тошкент шаҳри беморлар сони кўплигига қарамай, «сариқ» ҳудуд бўлиб қолмоқда? Март-апрель ойларида кунлик касаллар сони ҳозиргидан кам бўлса-да, қатъий карантин чоралари қўлланилганди?
❗️Тошкент шаҳрида касаллик қайд этилган маҳалла, мавзе, даҳа ва йирик объектлар бўйича карантин чекловлари ўрнатилмоқда. Унга кўра:
🔴 жами 513 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 42 таси — «қизил» ҳудуд;
🟡 132 таси — «сариқ» ҳудуд;
🟢 339 таси — «яшил» ҳудудга ажратилган.
☑️ Тошкент шаҳри пойтахт эканлиги ҳисобга олиниб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлари ва ҳаракатларига таъсир қилмай, тадбирларни манзилли белгилаш тизимли тарзда амалга оширилмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓«Яшил» ҳудудда тиббий ниқоб тақмаса бўладими?
❗️Республика махсус комиссияси хулосасига кўра, ҳудудларда тоифаланишидан қатъий назар қуйидаги тартибга риоя қилиниши шарт:
🚧 жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаш;
😷 фуқароларнинг тиббий ниқобдан фойдаланишлари;
👨👩👦 уч кишидан ортиқ йиғилмаслик;
🧴антисептик воситалардан фойдаланиш.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓8 июндан автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Одамларни касаллик юқтириб олиш хавфи катта эмасми?
❗️Жамоат транспортларига қуйидаги талаблар белгиланган:
🚿 транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;
😷 автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;
👨✈️ ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.
Касалликни олдини олиш ва карантин тадбирларига амал қилиш ўз қўлимизда. Илмий асосланган ва барча учун оддий бўлган гигиена қоидаларига амал қилиш орқали касалликдан ҳимояланиш мумкин.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи Абдусамад Маманазаров иштирокида янги ўқув йили учун қабул жараёнлари юзасидан ўтказилган брифинг видеоси
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
📍Тошкент шаҳри бўйича «қизил» тоифага киритилган ҳудудлар (маҳалла) — туманлар кесимида
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
2020 йил 6 июнь ҳолатига кўра@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан маълумот тақдим этилди:
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Халқаро почта жўнатмаларини ҳаво транспортида юбориш ва қабул қилиш йўлга қўйилдими?
✈️ “Ўзбекистон почтаси” ҳаво транспорти орқали юк ташувчи авиакомпаниялар билан халқаро почта жўнатмаларини дунёнинг 35 та мамлакаига етказиб бермоқда.
⚡️Халқаро почта жўнатмалари юк ташувчи ҳаво транспортида юборилиши муносабати билан, янги “Extra” тарифи асосида қабул қилинмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Нега интернет тезлиги ҳамма жойда бир хил эмас, нархлар ҳам қиммат?
📉 2020 йилнинг 1 январидан оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга арзонлаштирилди. Интернет провайдерларига республиканинг турли ҳудудларидан тармоққа уланиш ягона тартибда ва бир хил нарҳларда ташкил этилди.
📈 Ўзбекистонда интернет тезлиги 6%га, мобил интернет тезлиги эса 18% га ошган.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓“Ўзбекистон почтаси” томонидан жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга посилка ва бандеролларни етказиб бериш хизмати қайта йўлга қўйилдими?
⚡️Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 15 майдан эътиборан маҳкумларга посилка ва бандеролларни етказиб беришга рухсат берилган.
📭 “Ўзбекистон почтаси” АЖ жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга посилка ва бандеролларни етказиб бериш қайта йўлга қўйган.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Сўхда Бош вазир бошчилигида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини яхшилаш бўйича қатор топшириқлар берилди. Шу бўйича нима ишлар амалга оширилди?
❗️Сўх туманида телекоммуникация инфратузилмасини кенгайтириш ва хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида, 62 км оптик толали алоқа кабеллари, умумий сиғими 536 портли замонавий қурилмалар, 40 дона 7 метрли темир-бетон устунлар, 5 та мобил алоқа база станциялари “Ўзбектелеком” АК “Ўзмобайл”филиали - 2 та антенна мачта қурилмалари билан, “Coscom” МЧЖ – 1 та, “UMS”МЧЖ – 2 та зарур транспорт ва махсус материаллар туманга етказилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Ҳозир кунда IT-марказлар ва IТ-Park филиалларида курсларда ўқиш мумкинми? IT-Parkнинг қайси лойиҳаларида онлайн қатнашиш мумкин?
👨🏻💻Бугунги кунда, IТ-Park барча бўлимлари онлайн режимда ишлашга ўтган. Стартаплар бўйича ўқишлар давом этмоқда. Резидентлар ҳужжатларни онлайн равишда топширмоқда, барча учрашув ва музокаралар булутли видео платформаларда ўтказилмоқда. Офлайн ўқишлар карантин тугаганидан кейин бошланади. Буни кутмасдан ўқишни истаганлар дастурлашни ўрганиш учун Uzbekcoders.uz платформасида ёки ўз стартапларини ишлаб чиқишни хоҳлаганлар, https://online.it-park.uz/ pre-akselerator онлайн платформасида рўйхатдан ўтиб ўқишлари мумкин.
🌐 Ҳозирда 14 та лойиҳа онлайн тарзда амалга оширилмоқда.

📹 АОКА ҳузуридаги штабда АКТ вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❓«Сардоба» офати оқибатида қишлоқ хўжалигига қандай зарар етди ва қандай тезкор чоралар кўрилди?
АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Нигора Ходжаева бу тўғрисида батафсил маълумот берди:
〰️〰️〰️〰️〰️
🔎 Талофатни бартараф этиш бўйича 3 та ишчи гуруҳ тузилди. Зарар кўрган майдонларни тиклаш учун 421 та техника, 200 та кўчма насос, 940 нафар ишчи кучи жалб этилди;
💦 «Марказий тармоқ»да 3,8 километр — 3 та туманда 9,5 км хўжаликлараро каналлар тўлиқ тикланди;
🌱 3 260 гектар чигит, 9 027 гектар дуккакли, 1 570 гектар сабзавот-полиз экинлари қайта экилди;
💧1 656 га майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланди;
🌱 барча туманларда қўшимча 4 253 гектар майдонга чигит экилди;
🌾 талофат кўрган ғўза майдонларининг 2 054 гектар (21%), ғалла майдонларининг 2 026 гектарида бузилмасдан агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда;
📦 вилоятга 864 тонна ўғит ва 3,2 минг тонна фосфорли ўғит етказиб берилди.

📹 «Сардоба» сув тошқини оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
🗣 Спикер: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Ходжаева
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🗣 Спикер: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Ходжаева
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Шавкат Мирзиёев олим ва педагоглар учун қурилган уйлардаги шароитларни кўздан кечирди
Талабалар шаҳарчасида 6 та 9 қаватли турар жой бунёд этилди. 216 та хонадон жиҳозланган ҳолда фойдаланишга топширилди.
🔹Президент хонадон эгалари билан суҳбатлашди:
— Сизларни, сизлар орқали бу ерда яшайдиган барча оилаларни табриклайман, мана шу шинам, замонавий уйлар муборак бўлсин! Ўзим ҳам қишлоқдан келиб, 15 йил ижарада яшаган одам сифатида бу нарсанинг қадрини жуда яхши ҳис қиламан. Биз олим ва педагоглардан натижа кутардигу, шароитини сўрамасдик. Сизларни ҳам рози қиладиган вақт-соат келди. Илмли одамлар — мамлакатимизнинг олтин фонди. Уларнинг қўлида келажагимиз бўлган болаларимиз тарбияланади. Ўқитувчилар уйли бўлиб, оиласидан кўнгли тўқ бўлса, касбига меҳр билан, Ватанга садоқат билан ишлайди. Бу уйлар сизларга буюрсин, шу ерда тўйлар қилинглар. Фарзандларингиз, невараларингиз ота-онам илмни танлаб кам бўлмади, деб юрсин, — дея эзгу ниятлар билдирди Президент.