Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакатимиз ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 19 май куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари тўғрисида.

🥩Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 37 000 сўмдан 65 000 сўмгача (кг)
❗️Кузатув натижасига кўра, 1 кг. мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да қайд этилган (37 000 сўм).
‼️Мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (65 000 сўм).

🍖Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг)
❗️Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (39 000 сўм) рўйхатга олинган.
‼️Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (75 000 сўм) кузатилди.

🥔Картошка 2 000 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)
❗️Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Андижон шаҳрининг “Янгибозор деҳқон бозори”, Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”да қайд этилган (2 000 сўм).
‼️Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (7 000 сўм) қайд этилди.

🧅Пиёз 500 сўмдан 3 000 сўмгача (кг)
❗️Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”да (500 сўм) рўйхатга олинди.
‼️Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да кузатилди (3 000 сўм).

🥕Сабзи 1 000 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)
❗️Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Жиззах шаҳрининг “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Термиз шаҳрининг “Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори” ва “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”, Фарғона шаҳрининг Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори” ва Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (1 000 сўм) қайд этилган.
‼️Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (7 000 сўм) кузатилди.

🥚Тухум 7 000 сўмдан 13 000 сўмгача (10 дона)
❗️Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Андижон шаҳрининг “Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Қарши шаҳрининг “Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори”, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори”да қайд этилди (7 000 сўм).
‼️Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да қайд этилган (13 000 сўм).

🍙Гуруч 4 000 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)
❗️Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори” ва Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”да рўйхатга олинган (“Нукус” навли гуруч 4 000 сўм).
‼️Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да кузатилди (“Лазер” навли гуруч 18 000 сўм).

🧈Ўсимлик ёғи 8 400 сўмдан 14 500 сўмгача (литр)
❗️Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (маҳаллий пахта ёғи (8 400 сўм) кузатилди.
‼️Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (кунгабоқар ёғи 14 500 сўм) кузатилди.

🧊Шакар 5 500 сўмдан 6 500 сўмгача (кг)
❗️Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”, “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (5 500 сўм) қайд этилди.
‼️Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори” ва “Эски шаҳар деҳқон бозори”да, Қарши шаҳрининг “Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори”да, Навоий шаҳрининг “Саҳоват” бозорида, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, “Темирйўл деҳқон бозори” ва “Дамариқ деҳқон бозори”да, Термиз шаҳрининг “Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори” ҳамда “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”да (6 500 сўм) кузатилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Сиз меҳнат мигрантимисиз ва уйга муҳтожмисиз?

🏠 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сонли фармонига асосан уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда республикамизнинг барча ҳудудларида кўп квартирали уйлардан жами 3462 та хонадон ажратилиши белгиланган.

💰 Хонадонларнинг тахминий нархи (ҳудудига қараб фарқ қилиши мумкин):

2️⃣ хоналик 160 млн. сўм.

3️⃣ хоналик 190 млн. сўм.

Бошланғич тўлови - 🔟 %;

Кредит фоизи - 3 йилгача 7️⃣%, 4-йил 8️⃣%, 5-йил 9️⃣%,
5-йилдан кейин Марказий банк қайта молиялаш ставкасидан келиб чиқиб белгиланади.

Кредит муддати - 20 йил.

Ушбу хонадонларга эга бўлиш учун дастлаб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг минтақавий филиалларига мурожаат қилиши талаб этилади.

Хорижда қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириётган мигрант номидан унинг оила аъзолари (ота-она, опа-сингил, ака-ука, турмуш ўртоқ, фарзандлар) ариза топширишга ҳақли.

Қўшимча маълумот учун

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Хабар берилганидек, бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

АҚШ олимлари коронавирусни батамом блокловчи антитаначани аниқлашгани ростми?

Рост. АҚШдаги Sorrento Therapeutics биофармацевтик компанияси тадқиқотчилари коронавирусни батамом блокловчи ва уни инсон организмидан уч кун ичида чиқариб юборишга қодир антитаначани аниқладилар.

Бошқа мутахассислар ҳам кўплаб антитаначаларни тадқиқ қилмокдалар. Лекин бу жараён ҳали ўрганишлар даражасида.

〰️〰️〰️〰️〰️

Агар дунёда вирусга карши вакцина яратилса, ҳозирги шароитда Ўзбекистон уни сотиб оладими ёки эҳтиёж йўқми?

Агар клиник синовлардан муваффақиятли ўтган вакцина яратилса, уни сотиб олиш юзасидан хукумат даражасида тегишли қарорлар қабул қилинади. Қайд этиш лозимки, ўзбекистонлик олимлар ҳам вакцина яратиш устида тадқиқотлар олиб бормоқдалар.

〰️〰️〰️〰️〰️

Сартарош асбоб-ускуналаридан ҳам инфекция юқтириш мумкинми?

❗️Мумкин. Ҳозирги вақтда гўзаллик салони ва сартарошхоналар санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлаши, ҳар бир мижоздан сўнг кресло ва ускуналарни дезинфекциялаш, ниқоб ва устки ҳимоя кийими, бир марталик қўлқопда ишлаш, тана ҳароратини ўлчашлари зарур.

Махсус комиссия сартарошхоналарда устарадан фойдаланмасликни, фақат соч калталатишни тавсия қилади. Чунки устара ишлатишда ниқоб ечилиши керак бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен коронавирусга қаерда таҳлил топширсам бўлади ва таҳлил неча пул туради?

❗️Коронавирус
инфекцияси учун таҳлил бепул ва айни вақтда республика бўйлаб тест лабораториялари мавжуд.

Тест топшириш учун кўрсатмани шифокор белгилайди ва у сизни таҳлил топшириш мумкин бўлган жойга йўналтиради

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Олтинкўл туманидаги “Кўҳна водий баҳори” фермер хўжалигида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.
Ғўза қатор ораларига соя экиш бўйича Андижон тажрибасини яратишга кўрсатма берилди.
Шу ерда пахтачилик, ғаллачилик ва мева-сабзавотчилик кластерлари ҳамда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Андижанскую область.
Глава государства посетил хозяйство «Кухна водий бахори» в Алтынкульском районе, где ознакомился с состоянием развития пшеницы и хлопчатника.
Дано указание создать андижанский опыт выращивания сои между рядами хлопчатника.
Здесь же прошла презентация проектов по развитию хлопковых, зерновых и плодоовощных кластеров, а также различных направлений животноводства.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Хабар берилганидек, бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Кўчада ниқобни бурни остига тушириб олган ёки умуман ниқобсиз одамлар тез-тез учрамоқда. Бу хавотирни келтириб чиқаради, назорат қилиш тартиби тўхтатилдими?

Биз ОАВ орқали кўп марта карантин тадбирларини енгиллатиш аҳоли орасида умуман бекор қилингани ва ниқоб керак эмаслиги каби янглиш қабул қилинганинлигини таъкидлаб ўтдик.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ниқоб тақиш режими бекор қилинмаган. Ҳатто эпидемия деярли пасайтирилган давлатларда ҳам одамлар барча санитария қоидаларига риоя қилишмоқда.

❗️Бунга жиддий ёндашишингизни сўраймиз ҳамда жамоат жойларида ниқоб тақмаслик жаримага тортилишга сабаб бўлишини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

〰️〰️〰️〰️〰️

Яқинда маҳаллий авиапарвозлар очилди. Самолётда шамоллатиш тизими орқали вирус юқиши мумкинми?

❗️Вирус ҳаво томчилари орқали юқадиган бўлса-да, у ҳавода сақланиб қолмайди ва самолёт шамоллатиш тизими орқали юқмайди.

Худди шундай кўп қаватли бинолар шамоллатиш тизими орқали ҳам вирус юқмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Тадбиркорман. Карантин вақтида ишлаш шартлари ҳақида қаердан маълумот олсам бўлади?

❗️Эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан фаолият туридан қатъий назар барча корхоналар учун вақтинчалик Махсус қоида ва нормалар (СанПиН) ишлаб чиқилган.

❗️Тошкент врачлар малакасини ошириш институти томонидан муассаса, такси хизматини бошламоқчи бўлган, айниқса кўп сонли ходимлар мавжуд муассасалар, шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳалари раҳбарлари ва ходимлари учун 6 соатлик ўқув курслари ташкил этилган.

Ўқув курслари онлайн режимда, онлайн тест топшириш ва сертификат бериш тартибида ташкиллаштирилган.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
2020 йил 20 май ҳолатига кўра, божхона омборларида жами 40,7 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг қисқа муддатларда ички бозорларга йўналтирилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги “ВБМ Текстиль Груп” масъулияти чекланган жамият фаолияти билан танишди.
Бу ерда йилига ўртача 11 миллион дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Корхонада 1 минг 200 нафар аёл иш билан таъминланди.
Давлатимиз раҳбари корхона ишчилари билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью общества с ограниченной ответственностью «ВБМ Текстиль Груп» в городе Андижане.
Предприятие способно производить в среднем 11 миллионов единиц готовых трикотажных изделий в год. На фабрике трудятся 1,2 тысячи женщин.
Глава государства побеседовал с коллективом предприятия.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #tekstil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter