Hudud Inform
8.6K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри
No comment

📹Видеоматериал Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Наманган_вилояти

🔰 Гуллар фестивали: Наманганга келинг! Фестивал жорий йилнинг 31 майгача давом этади деб хабар берди Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг компенсация ва кафиллигидан фойдаланган чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик йўналишидаги кредити бўйича тўловларни ўз вақтида қайтараётган тадбиркорлар кредит бўйича қарздорлиги тўлиқ қопланмагунча янги кредитлар бўйича жамғарма кафиллигидан яна фойдаланиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Бугун соат 18:00да Шаҳрисабзда “Мўйноққа мадад” хайрия акцияси ва веломарофони бўлиб ўтади. Экологик хайрия акцияси ва веломарафон ғолибларини ҳамда битирувчи ёшларни тақдирлаш маросими ҳам тадбирдан жой олган.

❗️Веломарафон старти Кук Гумбаз обидаси олдидаги майдондан берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 Бугун, 27 май куни, Қашқадарё вилоят судида судланувчилар Ҳ. Аҳмедов (1987 йилда Фарғона вилоятида туғилган, EFFEСT.UZ веб-сайти мухбири), А. Нуримбетов (1982 йилда Навоий вилоятида туғилган, EFFEСT.UZ веб-сайти мухбири) ва Э. Таджибаев (1990 йилда Фарғона вилоятида туғилган, EFFEСT.UZ веб-сайти мухбири) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу жиноят иши Қашқадарё вилоят суди судьяси Н. Абдуллаев раислигида кўрилмоқда.

Судланувчилар Ҳ. Аҳмедов Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 236-моддаси (тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш), А. Нуримбетов Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат), 140-моддаси (ҳақорат қилиш), 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 236-моддаси (тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) ва Э. Таджибаев Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат), 140-моддаси (ҳақорат қилиш), 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 236-моддаси (тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Суд жараёни давом этмоқда. Кейинги суд мажлиси 31 май куни ўтказилиши белгиланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 Ўзбекистон фуқаролари ва ОАВ вакиллари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 1213 қисқа рақамли Call-марказ фаолиятини йўлга қўйилганлиги тўғрисида хабар берилган эди.

❗️Агар сизда:

▫️Ахборот-кутубхона фаолияти, китоблар ва бошқа зарур архив-ҳужжатлар билан электрон ишлаш тартиби;

▫️нашриёт-матбаа, оммавий ахборот воситаларининг муайян турини очиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш;

▫️лицензия бериш тартиби;

▫️мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, янгиликлар сайтлари, Ахборот агентликларининг ишлари юзасидан юридик саволларингиз туғилса 1213 рақамли Call-марказга қўнғироқ қилишингиз мумкин.

🔰Саволларга Агентлик юридик бўлим мутахассислари амалдаги қонунчилик доирасида жавоб беришади. Жавоблар Агентлик расмий сайтида эълон қилинади.

🌐 Веб-сайтга www.aoka.uz ҳаволаси орқали кириш мумкин.

https://t.iss.one/aoka_uz
#Тошкент_вилояти

🔰 Тошкент вилоятида 70 нафар талабанинг 1 млрд. сўмга яқин контракт пуллари тўлаб берилмоқда

Бу
ҳақда Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
СЕНАТ АЪЗОЛАРИ ОЛМАЗОР ТУМАНИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нариман Умаров пойтахтимиздаги Олмазор тумани Давлат хизматлари марказига ташриф буюрди.

Мақсад - аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш жараёни, халқимизга хизматлардан фойдаланишда яратилган шарт-шароитлар ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалдаги ижроси билан яқиндан танишиш.

ДХА директори ўринбосари Н. Мухаммадиев Сенат аъзоларига Марказда яратилган шароитлар, онлайн навбат, компьютер тизимлари, фуқароларнинг кутиш вақтини мазмунли ўтказиш учун қилинган ишлар намойиш қилинди. Хизматлардан фойдаланувчи сифатида жорий этилган тизимга баҳо берилди.

Ташриф давомида фуқаролар ва тадбиркорлар билан мулоқот қилиниб, уларнинг соҳага оид фикрлари тингланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони иштирокчилари Жиззах вилоятида бўлишди

📹Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Расмий_муносабат

📱Ижтимоий тармоқларда ва мессенжерларда жисмоний имкониятлари чекланган (кар-соқов) аёлга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлаётганлиги акс этган видео тарқалди.
🔊Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди.
25 майдан 26 майга ўтар кечаси соат 03.15 ларда 102 рақамига тез тиббий ёрдам муассасасидан келиб тушган хабарга кўра, 24 ёшли Мохизода В. тан жароҳатлари билан келтирилганлиги аниқланди.
24 май куни, 28 ёшли Мумтозбегим Д. ўзининг Миробод туманидаги хонадонида бўла туриб, икки нафар танишлари: 20 ёшли Диёра Б. ва 23 ёшли Мукаррам М. лар билан бирга 24 ёшли Мохизода В.га тан жароҳатлари етказишган.
❗️Ҳозирда барча иштирокчиларнинг шахси аниқланган, суд-тиббий экспертиза тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “в” банди (Қийнаш, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида содир бўлган воқеанинг сабаблари батафсил ўрганилади.

Каналга
уланиш: 👇
@hudud_inform