Hudud Inform
8.58K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
📌 Инфографика: Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш: 2016-2020 йилларга умумий шарҳ

Ушбу шарҳда туризм соҳасидаги беш йиллик институционал ислоҳотларнинг ўсиш динамикаси ва пандемик инқирозни бартараф этиш тўғрисида сўз боради.

📄 Батафсил

〰️〰️〰️
📌 Инфографика: Развитие туризма в Узбекистане: обзор туротрасли за 2016-2020 гг.

О динамике взрывного роста за пять лет институциональных реформ в туристической отрасли Узбекистана и преодолении кризиса пандемии в обзоре эксперта ЦЭИР.

📄 Подробно

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Аёллар орасида кенг кўламли бирламчи текширишларни амалга оширадиган “Онко-назорат” хоналари ташкил этилади

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан қизлар ва аёллар орасида онкологик касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва эрта диагностика қилиш қуйидаги миллий дастурлар асосида амалга оширилади:

👉 9–14 ёшдаги ўсмир қизларни одам папилломаси вирусига қарши вакцина билан эмлаш;
👉 30–55 ёшдаги аёллар орасида бачадон бўйни ва 45–65 ёшдаги аёллар орасида кўкрак бези саратони скрининги.

🗓 2022 йил 1 январдан туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг “Аёллар маслаҳатхона”лари таркибида мунтазам равишда аёллар орасида кенг кўламли бирламчи текширишларни амалга оширадиган “Онко-назорат” (Cancer-назорат) хоналари ташкил этилади.

2021 йил 1 июлдан:

👉 гематология, онкология, клиник иммунология, трансфузиология ва шу соҳадаги лаборатория йўналишлари бўйича ёш мутахассисларнинг хориждаги етакчи илмий ва тиббиёт марказлари иш жойларида малака ошириши ва стажировка ўташи билан боғлиқ харажатлар тўлиқ қоплаб берилади;

👉 беморларнинг онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган давлат тиббиёт муассасалари йўлланмалари асосида позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиши билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджетидан қопланади;

👉 онкологик ва гематологик беморларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан республика ихтисослаштирилган марказларига темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.

🖥 Шунингдек, гематологик, онкологик ва ирсий иммунологик касалликларга чалинган фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар самарадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида беморларнинг электрон рўйхатини юритиш тизими жорий этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
65 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари маълум қилди:

〰️〰️〰️
🔖 «Бугунги кунда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг хусусий бандлик агентликлари реестридан 106 та юридик шахс рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 78 тасига хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тақдим этилган.

💼 Ўтган давр мобайнида 65 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилиниб, уларнинг сони бугунги кунда 13 тани ташкил этмоқда. 13 танинг
5 таси фаолият юритмоқда, 8 тасининг жамғарма пули шакллантиргунга қадар фаолияти тўхтатилган.

🌎 2019-2020 йилларда ХБАларнинг саъй-ҳаракати натижасида 3 минг 300 га яқин фуқаро Россия, Туркия каби давлатларга қонуний тарзда ишга жойлаштирилди. Бироқ, хусусий бандлик агентликлари томонидан лицензия талаблари ва шартларини бузиш ҳолатлари учрамоқда».

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Ҳудудларга қурилиш-таъмирлаш ишларини бошлаш бўйича масъуллар бириктирилди

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида айни пайтда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида ҳудудларга ижтимоий дастурлар ижросини назорат қилишга мутасаддилар бириктирилди.

Бош прокурор ўринбосари А.Мавлонов дастурлар доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан кунлик назоратни кучайтириб, ҳар ҳафта камида 2 тадан вилоятга чиқиши ва муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиши қайд этилди.

Шу билан бирга, дастурларни амалга оширишда қолоқликлар мавжуд ҳудудларга Президент Администрацияси, Ҳукумат, Ҳисоб палатаси ва вазирликлардан масъул раҳбарлар бириктирилди.

Жумладан, Президент маслаҳатчиси Т. Худойбергенов ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари О.Раматов бириктирилган ҳудудлардан ташқари, барча ҳудудларда ишларнинг боришига ҳамда муаммоларни жойининг ўзида ҳал этилишига шахсан масъул ва жавобгар экани қайд этилди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари дастурларда жорий йил учун белгиланган барча ишларни 1 октябрга қадар якунлаш бўйича топшириқлар берди.

@hudud_inform
⚡️«Шаффоф қурилиш» тизими: бир ойда 400 миллиард сўмдан зиёд маблағ тежалган

Бу ҳақда айни вақтда ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Президент маълум қилди:

✔️ «2021 йилда ишга туширилган «Шаффоф қурилиш» тизими орқали пудратчиларни очиқ-ошкора танлаб олиш натижасида бир ойнинг ўзида инвестиция дастурлари доирасида 400 миллиард сўмдан зиёд маблағ иқтисод қилинган».

💵 Давлат раҳбари Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд ва Сирдарёда — 40 миллиард сўмдан, Хоразмда — 35 миллиард сўм, Бухоро, Жиззах, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида — 30 миллиард сўмдан иқтисод қилингани, ушбу рақамлар барча вилоят ҳокимларига етказилганини таъкидлаган.

📝 «Раматов, Қўчқоров, Мусаев вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга икки ҳафта муддатда тендерлардан иқтисод қилинган маблағларни тегишли ҳудуддаги инфратузилмавий ва ижтимоий масалалар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга йўналтириш бўйича объектлар кесимида чора-тадбирлар ишлаб чиқсин», — деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Устувор йўналишлардаги қўшма дастур ва аниқ лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Юқори малакали тиббиёт ходимларини тайёрлаш борасидаги яқин шерикликни давом эттиришга келишиб олинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял делегацию Российской Федерации во главе с министром здравоохранения Михаилом Мурашко.
Рассмотрены вопросы дальнейшего расширения узбекско-российского практического сотрудничества в сфере здравоохранения.
Обсуждены вопросы реализации совместных программ
и конкретных проектов по приоритетным направлениям. Достигнута договоренность о продолжении тесного партнерства в вопросах подготовки высококвалифицированных медицинских работников.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Президент туризмни ривожлантириш бўйича 368 та объектда ишлар амалга оширилиши белгилангани билан ҳудудларда ишлар бошланмаганини танқид қилди

Видеоселектор йиғилишида президент туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 368 та обектда ишлар амалга оширилиши белгилангани билан, ҳозиргача Тошкент шаҳри, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидан бошқа ҳудудларда ишлар бошланмагани ҳақида гапирди.

"Дастурларни амалга оширишда қолоқликлар мавжуд ҳудудларга Президент Aдминистрацияси, Ҳукумат, Ҳисоб палатаси ва вазирликлардан масъул раҳбарлар йил якунига қадар бириктирилади. Бунда:

▫️Т. ХудайбергеновҚорақалпоғистон ва Жиззахга;

▫️ О. РаматовҚашқадарё ва Самарқандга;

▫️Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.Исломов ва Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари С.СаидкаримовТошкент вилоятига;

▫️Президент маслаҳатчисининг ўринбосари A.Усмонов Тошкент шаҳрига;

▫️ П. БобожоновХоразмга;

▫️Р. МаматовБухорога;

▫️Б. ПарпиевСурхондарёга;

▫️ Қўлдошев Сирдарёга бориб, барча масалаларни жойида ҳал этишга ёрдам беради.

https://t.iss.one/hudud_inform
Кўп қаватли уй-жойлар барпо этиш ва уларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Шаҳарларда айрим мавзеларни малакали бошқарув-сервис компанияларига бериш, тўловларни биллинг тизимида амалга ошириш бўйича ягона электрон платформани ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида уйларни таъмирлашни молиялаштириш бўйича махсус жамғарма ташкил этилиши белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам строительства и совершенствования обслуживания многоквартирного жилья.
Определены меры по передаче обслуживания некоторых массивов в городах квалифицированным управляющим сервисным компаниям, запуску единой электронной платформы по приему платежей.
При Министерстве жилищно-коммунального обслуживания будет организован специальный фонд по финансированию ремонта домов.

#Mirziyoyev #videoselektor #uyjoy #xizmatkursatish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари кўрсатилади

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Самарқандда билимдон ёшлар беллашишмоқда

📹Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24" телеканалида Бухорода бўлиб ўтаётган анъанавий "Ипак ва зираворлар" фестивалидан махсус репортаж

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform