Hudud Inform
8.64K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from Segment.uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Бухоролик
ёшлар диққатига!

🔰Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномаси ҳамда "Ёшлар форуми"да белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик, идора ва ташкилотларнинг раҳбарияти Бухоро вилоятида бўлиб, ёшлар иштирокида очиқ мулоқотлар ва тадбирлар ташкил этишмоқда.

➡️ Бугун ёшларга оид давлат сиёсатидаги янгиликлар, амалга оширилаётган ишлар ва вазифалар ҳақида 18:00да Бухоро вилоят телевиденияси орқали жонли мулоқот бўлади. Мулоқотда сиз ҳам фаол иштирок этинг.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
#Келажак_лидерлари #Ёшлар_сиёсати_амалда

“Келажак лидерлари” клуби аъзолари Самарқанднинг “олтин захираси” бўлади

🔷 Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Келажак лидерлари” мавзусидаги очиқ мулоқот ташкил этилди. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, “Лидерлар китоби” муаллифи Отабек Хасанов ёшлар билан мулоқот қилди.

❇️ Спикер лидер ким ва у қандай шаклланиши, бугунги ёш лидерлар олдига қўйилаётган вазифалар масалаларида тушунча берди.

🔰 Ёшларнинг таклифлари асосида биринчилардан бўлиб Самарқандда “Келажак лидерлари” клуби очиладиган бўлди.

— Ушбу клуб замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлдириш, билимли ёшларни стратегик соҳаларга жалб этиш масалаларига кўмаклашади, — деди спикер. — Клуб аъзолари келгусидаги Самарқанднинг кадрлар сиёсатида “олтин захираси” бўлади.

Мулоқот баҳс-мунозаларга бой тарзда ўтди.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Лидерларни тайёрлашга мўлжалланган махсус дастур ишга тушди

🔰 Бугун Давлат бошқаруви академиясида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан "Келажак лидерлари" махсус ўқув курси ўз ишини бошлади.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов ва Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев иштирок этиб, ёшларга берилаётган эътибор, ишонч ва имкониятлар ҳақида фикрларини билдиришди. Дастур фаолиятига омад тилашди.

Шунингдек, маросим доирасида Агентликлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

☝️Эслатиб ўтамиз, мазкур дастур икки ой давомида турли соҳалар бўйича тингловчиларнинг билим ва тажрибаларини оширишга мўлжалланган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz