Hudud Inform
8.5K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Шон-шараф музейидаги янги экспозиция билан танишди.
Давлатимиз раҳбарининг аввалги ташриф чоғидаги кўрсатмалари асосида музей экспозицияси янада бойитилган. Ҳозирда бу ерда 12,5 мингдан зиёд экспонат тўпланган бўлиб, уларни сони тобора ортиб бормоқда.
Музей билан танишув чоғида Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ҳақидаги маълумотларнинг электрон базасини яратиш, китоблар чоп этиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с новой экспозицией Музея славы.
По поручению главы государства, данному во время прошлого посещения, экспозиция музея была значительно расширена. Сейчас она насчитывает более 12,5 тысячи экспонатов, эта цифра будет постоянно расти.
В ходе ознакомления с музеем поручено создать электронную базу данных и издать книги об участниках Второй мировой войны.

#Mirziyoyev #9may #Хotiravaqadrlash #muzey

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Дню памяти и почестей

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Орадан яна қанча йиллар, асрлар ўтмасин, сизларнинг матонатингизни халқимиз ҳамиша қалбида, хотирасида сақлайди

Шавкат Мирзиёев: Сколько бы ни прошло лет, веков, наш народ всегда будет хранить в своем сердце память о вашем мужестве

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 “Viasat History” телеканали Шаҳрисабздаги Амир Темурнинг Оқсарой қароргоҳининг компьютердаги реконструкциясини кўрсатди.

Каналга
уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг

Савол. Ёшим 67 да, азалдан қоним қуюқ. Вакцина олдим. Аввалига ҳаммаси яхши ўтди. Лекин негадир икки ҳафтадан сўнг, оёқларимда қон томирлар бўртиб оғришни бошлади. Бу вакцина сабабли бўлдимикан?

Манба:

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадовнинг навбатдаги брифингида 3-9 май кунлари бўлиб ўтган расмий тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Жорий ҳафтада давлат хизматлари кўрсатиш ва соғлиқни сақлаш соҳалари бўйича тақдимотлар, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши айтилди.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Япония етакчиси ҳамда минтақамиз мамлакатлари раҳбарлари билан мулоқотлар режалаштирилгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
⚡️ Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.

Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.

Манба

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигига оид тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбари соҳани янада ривожлантириш, аҳолига қулайликларни ошириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.
Шу йил якунигача давлат хизматлари сонини 200 тага етказиш вазифаси қўйилди. Идоралараро интеграция даражасини ошириш, электрон рақамли имзо тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о результативности реформ в сфере оказания государственных услуг.
Глава государства определил приоритетные задачи по дальнейшему развитию сферы, повышению удобства и доступности услуг для граждан.
Поставлена задача довести к концу года число оказываемых услуг до 200. Указано на необходимость усиления межведомственной интеграции, совершенствования системы электронной цифровой подписи.

#Mirziyoyev #taqdimot #davlatxizmatlari #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Расмий_муносабат

🔰Ижтимоий тармоқларда “Бизга келган видеога кўра Навбаҳорда ногиронларга совға улашишибди бу яхши лекин....” мазмунида фуқаролар томонидан мурожаат йўлланган видео юзасидан расмий муносабат.

Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида “Қалқон ота” маҳалласида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган оила (оила бошлиғи Раҳимов Аваз) учун вилоят инсон ҳуқуқлари бўлими томонидан 2021 йилнинг 9 май куни эркаклар куйлаги ва озиқ-овқат маҳсулотлари берганлиги аниқланди.
Куйлак очиб кўрилганда ҳақиқатдан ҳам сифатсиз ва кийишга яроқсиз ҳолатда бўлган.
Муҳокама жараёнида ушбу оила аъзолари туман ҳокимлиги ва сектор раҳбари фаолиятидан миннатдор эканлиги ҳамда субсидия асосида 2 та тикиш машинаси, 5 маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари берилганлиги, онаси Д.Ражабовани “Аёллар дафтарида” рўйхатда бўлганлиги сабабли жамоат ишига қабул қилинганлиги ҳамда Самарқанд шаҳрига 2 кунлик саёҳат ташкил этиб берилганлиги тўғрисида оила аъзолари томонидан билдириб ўтилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform