Hudud Inform
7.62K subscribers
18.8K photos
4.23K videos
19 files
14.7K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда ЙҲХ бўлимларида ҳам, ҳусусий имтиҳон олувчи ташкилотларда ҳам ҳайдовчилик имтиҳонини топшириш мумкинми?

2021 йилнинг 1 июнидан бошлаб Ички ишлар вазирлигига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари хизмат кўрсатиш ҳудудларида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича фаолиятини тадбиркорлик субъектларининг тегишли лицензияси амал қилиш санасидан эътиборан тўхтатилади.

〰️〰️〰️
Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари бўйича компенцация пулини олиш бўйича қанақа ҳужжат талаб қилинади?

Компенсация пулини олиш учун сўровномага имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи тўлов квитанцияси ва махсус сертификат (иккиси pdf форматда) илова қилинади.

————
АОКАда ўтказилган брифингдан

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
«Имконият кутиб ўтирмасдан, уни излаш керак. Замон билан тенглашиб ишлаш керак», — Асаджон Ходжаев

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Асаджон Ходжаев давлат органлари ва ташкилотлар ахборот хизматлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг моддий таъминотини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

О мерах по дальнейшему усилению материального обеспечения участников Второй мировой войны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган фожиали воқеа муносабати билан Россия Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.
“Ҳеч қандай важ билан оқлаб бўлмайдиган ушбу мудҳиш зўравонлик ҳаракатини қатъий қоралаймиз”, дейилади мактубда.
Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг ота-оналари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ҳамда жароҳат олганларнинг тез фурсатда шифо топишларини тилаган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Президенту России Владимиру Путину в связи с трагическим событием в городе Казани.
“Мы решительно осуждаем этот чудовищный акт насилия, которому нет и не может быть никакого оправдания”, говорится в послании.
Глава государства выразил искренние соболезнования и слова сочувствия родителям и близким погибших, а также пожелал скорейшего выздоровления пострадавшим.

#Mirziyoyev #hamdardlik #Rossiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"ЁШЛАР ҲАФТАЛИГИ" ЁРҚИН ЛАҲЗАЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

🔰Урганч шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги Урганч шаҳар бўлими ҳамда Ёшлар Иттифоқи ҳамкорлигида шаҳримизда "Ёшлар ҳафталиги" ўтказилди.

📹Видеоматериал Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 UNWTO туризмни ривожлантириш бўйича қишлоқ тараққиётини илгари суришга доир ғоялар изламоқда

Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати
хабарига кўра, БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) томонидан «Қишлоқ туризмини ривожлантириш стартапи» танлови эълон қилинди. Танлов қишлоқ жамоаларини CОVID-19 пандемияси таъсиридан чиқаришга ёрдам берадиган энг яхши ғояларни аниқлаш мақсадида йўлга қўйилган.

Бугунги кунда дунё бўйлаб табиат ва очиқ ҳаводаги сайёҳлик турларига қизиқиш ортиб бормоқда. Ушбу тенденция орқали туризм соҳаси қайта тикланиши янада жадаллашиши кутилаётган бўлиб, «Стартап» танлови қишлоқ жамоалари учун фойда олиш билан боғлиқ энг юқори имкониятларни таъминлашга ёрдам беради.

Шунингдек, мазкур танлов қишлоқларни ривожлантириш учун бўлган алоҳида эътиборнинг бир қисми сифатида қишлоқ туризмини аҳоли камайишига қарши курашнинг асосий воситасига айланишига, унинг ривожланиши ва даромад топишида минтақавий тенгсизликни камайтиришга йўналтирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📢 Халқаро пресс клуб «Хорижий тилларни ўргатиш бўйича янги тизим — келажак учун мустаҳкам пойдевор» мавзусида ўзининг навбатдаги сессиясини ташкил этмоқда.

▫️Унда Ёшлар ишлари агентлиги директори, инфлюенсерлар, ўқув марказлари раҳбарлари ва хорижий тилларни мукаммал биладиган ёшлар иштирок этиши кутилмоқда.

📌 Эфирни бугун, 12 май соат 11:15 да «Ўзбекистон 24» ва «УзРепорт» телеканаллари орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Қашқадарё_вилояти

🔰 Шаҳрисабзнинг "Танхоз" дарёси бўйида форель балиғи етиштириш бошланди

Дарё бўйида жойлашган “Хитой”, “Хисор” ва “Тошбулоқ” МФЙлари бўйича қиймати 9.5 млрд. сўмлик 317 та форель лойиҳалари шакллантирилмоқда.

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев туманда бўлиб, хонадонларда балиқ чавоқлари парваришлаш ва етиштириш ишлари билан танишиб, ишни тез фурсатларда бошлаш, банкдан ажратиладиган маблағларни ўз вақтида тадбиркорларга етказишни таъкидлади.

Бугунга келиб, тижорат банклари томонидан 4,360 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди. Шундан, 4 та юридик шахсларга - 2,5 млрд. сўм ҳамда 62 нафар фуқароларга - 1.860 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди деб хабар берди Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Президент: «Ҳудудий лойиҳаларни якунлаш бўйича назорат тизимини ўрнатиш керак»

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида ишлаб чиқариш соҳалари ривожини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

📍1 июлга қадар ишга тушириш режалаштирилган 43 та йирик тармоқ ҳамда 2,5 мингта ҳудудий лойиҳаларни якунлаш бўйича назорат тизимини ўрнатиш кераклиги таъкидланди. Жумладан, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Тошкент вилоятлари ҳокимликлари билан бирга, 1 июлга қадар Асака, Ғиждувон, Когон, Қарши, Хатирчи Қибрай туманлари ва Чирчиқ шаҳрида умумий қиймати 220 миллион долларлик 6 та йирик тўқимачилик корхонасини ишга тушириб, 2,5 минг нафар аҳолини доимий иш билан таъминлаши кўрсатиб ўтилди.

💼 М.Камолов, Б.Зарипов, Э.Солиев, Э.Турдимов, Т.Боболов, Х.Бозоров, Д.Ҳидоятовга 1 июлга қадар янги саноат корхоналари ташкил этиш суст бўлган 15 та туманда камида 10 тадан лойиҳани бошлаб, йил якунига қадар ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform