Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззах вилояти ҳокимининг навбатдаги ёшлар билан учрашуви Фориш туманида ўтказилди

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Ўзбекистон ёшлар иттифоқи жамоаси жамиятимиздаги хотин-қизларга бағишлаб ижтимоий ролик тайёрлади.

Бу — аввало мунис оналарга, ёрга, опа ва сингилга, фарзандга, шунингдек, жамиятимизнинг турли жабҳаларида фаолият юритаётган аёлларимизга бизнинг эҳтиромимиз намунасидир.

☝️Ролик “Халқаро хотин-қизлар куни” арафасида илк маротаба тақдимот қилинмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

Мирзаободда Абдулла Орипов номидаги маданият маркази иш бошлади

✍️
Видеоматериал Маданият вазирлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Пррезидент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари олий даражада, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва молия соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш борасида иккала томоннинг фаол саъй-ҳаракатларини мамнуният билан қайд этди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял делегацию ОАЭ во главе с министром энергетики и инфраструктуры этой страны Сухейлем аль-Мазруи.
На встрече были рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего расширения узбекско-эмиратского многопланового сотрудничества.
Глава нашего государства с удовлетворением отметил активные усилия обеих сторон по реализации договоренностей
на высшем уровне, прежде всего в торгово-экономической, инвестиционной и финансовой сферах.

#Mirziyoyev #qabul #BAA #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент 2021 йилда республикада уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш борасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида қуйидаги муҳим масалаларга тўхталган.

✍️ Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

"Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимиз аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун йилига камида 100-150 мингта уй-жой қуриш керак. Бу ҳаводан олинган гап эмас, Жаҳон банки, мамлакатимиздаги масъул ташкилотлар томонидан ўрганилган таҳлиллар натижаси. Шу билан бирга, лойиҳа ва қурилиш сифатини ошириш, соҳани маблағ билан таъминлаш ва ҳалол-пок ишлатиш, малакали мутахассислар тайёрлаш каби кўплаб муаммолар ўз ечимини кутаётгани ҳам ҳақиқат.

Шу сабабли, аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид янги фармон тайёрланди. Ушбу фармонда, энг муҳими, аҳолининг барча қатламларини уй-жой билан таъминлаш ва бу борада уларнинг танлаш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Бизда қурилишда танлаш деган ибора умуман йўқ эди шу пайтгача.

Биринчидан, 2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлашимиз зарур. Жумладан, давлат ипотека дастури доирасида жами 45 мингта ёки ўтган йилга нисбатан 2 баравар кўп уй-жойлар қурилади.

Шундан:

"Қишлоқ қурилиш инвест" ва "Шаҳар қурилиш инвест" томонидан 12 мингта;

янги тартиб бўйича Молия вазирлиги тижорат банкларига жойлаштирадиган ресурслар ҳисобига 26,5 мингта квартира;

ҳар бир вилоятда якка тартибдаги уй-жой қуриш учун 500 тадан, жами 6,5 мингта оилага кредит ажратилади.

Шунингдек, хусусий тадбиркорлар томонидан қурилиши бошланган 8 мингта квартира жорий йилда фойдаланишга топширилади. Бундан ташқари, оғир турмуш шароитига тушиб, бошпанасиз қолган 1 мингта оила, айниқса, аёлларга ижтимоий уй-жойлар ижара асосида ажратилади".

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилиши, муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилиши айтилди.
Ипотека веб-порталини ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития жилищного строительства и ипотечного рынка.
Определены меры по обеспечению жильем 54 тысяч семей в текущем году. Отмечено, что размер первого взноса по ипотечным кредитам будет снижен с 20 до 15 процентов, а малообеспеченным семьям будут выделены субсидии на уплату 10 процентов взноса.
Поручено создать веб-портал ипотеки.

#Mirziyoyev #videoselektor #uyjoy #ipoteka

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан оширмаслик вазифаси қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида:

"Энг катта масала — бу уй-жойларнинг нархини адолатли шакллантириш. Бугунги нарх-наводан одамларимиз рози эмас ва ҳокимлар бунинг ичига кирмагани ҳам рост. Шунинг учун, вилоят ва туман ҳокимлари бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан оширмаслик учун барча зарур чораларни кўриши керак.

Бунда ҳар бир туман, шаҳар ва вилоят ҳокими ўз ҳудудидаги қурилиш ичига кириб, қайси қурилиш материалларини арзонроқ ва яқинроқдан олиш мумкин, цемент ва металл нархини қандай пасайтирса бўлади, деган саволларнинг жавобини топиши керак.

Ҳозирги қурилиш таннархида темирбетон ишлари — 32 фоиз, бўёқ ва безатиш — 28 фоиз, ободонлаштириш — 8 фоиз, электромонтаж ишлари 5 фоизни ташкил этади. Мисол учун, "бетонний узел" қўйиб, қурилиш учун бетонни арзон ва сифатли таъминлаш, базальт изоляцияси, газобетон блокларини жойларда ишлаб чиқариш орқали таннархни камайтириш бўйича қайси ҳоким бош қотиряпти?

Ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими икки ҳафта муддатда ўз ҳудудида қурувчилар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар, банкларни йиғиб, аниқ калькуляцияларни ишлаб чиқиши керак. «Ўзстандарт» агентлиги бир ой муддатда жойларга чиқиб, ҳар бир ҳудудда газобетон ишлаб чиқарувчиларни стандартларга ўргатиб, маҳсулотларини сертификатлаш дастурини амалга оширади".

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев 4 март куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 14-саммити ишида иштирок этади.
Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг бўлажак учрашуви кун тартибидан COVID-19 дан кейинги даврда минтақада амалий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида минтақавий шерикликни ривожлантириш борасидаги фикр-мулоҳазаларини баён этиши ҳамда қатор таклифларни илгари суриши кутилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 4 марта примет участие в работе 14-го саммита Организации экономического сотрудничества.
В повестку дня предстоящей встречи лидеров государств-членов организации включены актуальные вопросы практического сотрудничества в обширном регионе в период после COVID-19.
Предусматривается, что в своем выступлении глава нашего государства представит видение перспектив развития регионального партнерства и выдвинет ряд предложений.

#Mirziyoyev #sammit #IHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ веб-сайтидаги “Шахсий кабинет” орқали логин ва паролни киритган ҳолда шахсий ҳисоб рақамингизга оид маълумотлар – истеъмол қилинган электр энергияси миқдори, қолдиқ ва бошқалар тўғрисида реал вақт (оn-line) режимида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин. Ушбу видеода “Шахсий кабинет” га кириш тартиби батафсил кўрсатилган.

Бунинг учун олдиндан Сизнинг мобиль алоқа рақамингиз турар жойингиздаги электр таъминоти корхонаси ёки банк кассалари орқали тизимга уланган бўлиши ҳамда телефон рақамингизга “Шахсий кабинет” га кириш учун логин кўрсатилган SMS-хабар тақдим этилган бўлиши лозим.

Шахсий кабинет”га кириш учун тизимга уланган мобиль рақамингиздан “P” ҳарфини 2100 қисқа рақамига SMS-хабар кўринишида юборинг ва паролга эга бўлинг.

Шунингдек, 2100 қисқа рақамига “D” ҳарфини SMS-хабар кўринишда юбориб, бугунги кундаги мавжуд қарзингиз ҳақидаги маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Наманган_вилояти

✍️ Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, вилоятдаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари одатий иш тартибига ўтди

📢 “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали директори биринчи ўринбосари Ўткирбек Мамадалиевнинг таъкидлашича, бу магистраль газ тармоқларида табиий газ босими меъёрга келтирилганлиги билан боғлиқ.

Наманган вилоятида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши сабабли табиий газ истеъмолининг ортиши ҳамда магистрал газ тармоқда газ келиши босимининг пасайиши туфайли 2020 йил 25 февралдан вақтинчалик чекловлар жорий этилганди.

Ҳозирда автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида машиналар навбати йўқ, 5-10 дақиқада чиқиб кетиш мумкин.

⛽️ Маълумот учун, бугунги кунда вилоятда 100 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси фаолият кўрсатмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform