Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш вазири Ботир Закиров:
"2021 йилда юз фоиз энергия тежамкор уйлар қурилади".

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан Белоруссиялик қутқарувчилар байрам ролигини тайёрладилар
—————
В честь 25-летия со дня образования МЧС Узбекистана коллеги из Республики Беларусь подготовили поздравительный ролик

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Халқаро пресс-клубнинг «Қурилиш соҳасида инқилобий ўзгаришлар: юқори сифат ва одамлар розилиги» мавзусидаги сессияси бошланди.

Эфирни қуйидаги ҳаволалар орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

👉 АОКА
👉 UzReport

Тадбирда Қурилиш вазири, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси раҳбари ва бошқа мутасаддилар иштирок этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилояти ҳокими:

«Самарқанд вилояти бўйича 50 йилда 49 600 та хонадонли 1 588 та кўп қаватли уй қурилган бўлса, кейинги уч йилда 21 300 та хонадонли 416 та кўп қаватли уй қурилган.

Янги дастур бўйича Самарқанд вилоятида 4 479 та хонадонли кўп қаватли уй қурилиши белгиланмоқда. Шундан 2 180 та уйга субсидия ажратилади».

〰️〰️〰️
📌 Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Тошкент шаҳри ҳокими:

«Пандемия шароитида кўп давлатлар иқтидосий пастга қулаб бораётганда ҳам мамлакатнинг иқтисодиётини сақлаб қолиш, ҳам 53 минг хонадонга ипотека ажратиб, уларни шу йилнинг ўзида топшириш — бу ўзига хос жасорат.

53 минг хонадонда 4 нафардан одам истиқомат қилганда ҳам, 200 минг аҳолини уй-жойли қилиш масаласи турибди. Буни 100 минг ота-онанинг хурсандчилиги ва фарзандини уй-жойли қилиши мумкинлиги билан боғлаш мумкин».

Халқаро пресс-клуб сессиясидан

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Навоий_вилояти

Навоий вилоятида "Кўркам маҳаллам" лойиҳаси бошланди

✔️ Лойиҳа доирасида Фонднинг Қизилтепа тумани бўлинмаси "Ванғози" МФЙ ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, агротехник тадбирлар амалга оширилди.

👉 Маҳаллада истиқомат қилаётган 130 дан ортиқ хонадонлар аҳолиси ҳолидан хабар олинди;

👉 5 гектарга яқин ер майдони ободонлаштирилди, 5 тоннадан ортиқ маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди, 10 км га яқин ариқ ва зовурлар тозаланди, 400 дан ортиқ манзарали, 200 га яқин мевали дарахт кўчатлари ўтқазилган бўлса, 650 га яқин дарахтга шакл бериб оқланди;

🏘 "Айни пайтда Фонднинг Навоий вилоят бўлими томонидан вилоят ҳокимлиги кўмагида 400 тонна оҳак маҳсулоти кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга беғараз тарқатилмоқда", дейди Фонднинг вилоят бўлими раҳбари Ф. Солиев.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ижтимоий ижара" қандай бўлади, тизим қандай шартлар асосида ишлайди ва кимларни қамраб олади?

Халқаро пресс-клуб сессиясида Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев ушбу масалага ихоҳ берди:

〰️〰️〰️
🔰 "Ижтимоий ижара ибораси аввал қўлланилмаган. Бу ибора Президентимиз томонидан айтилди. Ижтимоий ижара бўйича қилинадиган асосий ишлар ва йўналишлар ҳам айтиб ўтилди. Тошкент шаҳрининг ўзида 9000 та нотурар жойда яшаётган оилалар мавжуд. Ижара пули Тошкент шаҳрида 2 миллион сўмдан кам эмас, бошқа аҳоли пунктларида эса 1 млн сўмдан кам эмас.

⚠️ Президентимиз томонидан дастлаб тажриба тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида республика бюджет маблағлари ҳисобидан 30 тадан 90 тагача кўп қаватли уй қуриш белгиланди. Шуни ҳисобга олганда, бу уйларга номинал миқдорда ижара пули тўланади. Тежалган маблағлари ҳисобига эса йиғиб, ипотека уй-жой сотиб олиш имконияти вужудга келади".

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон ва Белорусь: Аграр соҳадаги ҳамкорлик ва истиқболлар

Бугун 4
март куни Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Беларусь Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири Крупко Иван бошчилигидаги делегация билан учрашди.

✍️ Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, истиқболли йўналиш - уруғчилик бўйича, Ўзбекистон уруғчилик маркази ва Беларусь давлатининг "Белсемена" бирлашмаси фаол ҳамкорлик қилмоқда. 2020 йилда Беларусь Республикасига ўзбек селекциясининг нўхат, ловия, сабзи, пиёз, помидор каби экин уруғлари намуналари синов учун юборилди. Ижобий натижалар олинди. Шу билан бирга, Беларусь селекциясининг помидор, пиёз, лавлаги, редиска, сабзи, ловия каби экин уруғлари Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитида муваффақиятли етиштирилган.

Таълим соҳасида: Тошкент ва Андижонда Тошкент давлат аграр университети (ТошДАУ) билан Гроднен давлат аграр университети ўртасида ҳамкорликда факультетлар очилган. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, «ўсимликлар ҳимояси ва карантин» ҳамда "ҳайвон хом ашёсини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси" йўналишлари бўйича талабаларни бакалавриатга қабул қилиш бошланди. ТошДАУ профессор ва ўқитувчилар жамоаси Могилев озиқ-овқат университетида малака ошириш курсларида ўқиб қайтган.

Учрашув якунларига кўра, томонлар вазирликлар ўртасида тажриба алмашиш ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида ишчи гуруҳлар тузиш масалаларини муҳокама қилиб олишди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
МУРОЖААТ ВА ТАҲЛИЛ

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига
2021 йилнинг февраль ойида истеъмолчилардан тушган мурожаатлар бўйича маълумот.

✍️ Инфографика агентлик ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с Международным женским днем – 8 Марта

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 4 марта принял участие в работе 14-го саммита Организации экономического сотрудничества (ОЭС), который состоялся в формате видеоконференции.

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Президент Фармонига мувофиқ 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотини улуғлаш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига катта ҳисса қўшаётган хотин-қизларимизни муносиб қадрлаш мақсадида ҳамда юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётгани учун бир гуруҳ аёллар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди. Жумладан,

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан

Усмонова Мунаввархон Абдухокимовна — «Саодат» журнали бош муҳаррири;

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Хожиева Ойдин — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира;

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Ибрагимова Насиба Исмаиловна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг фахрий диктори;

«Дўстлик» ордени билан

Мардиева Дилдора Бахроновна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Madaniyat va ma’rifat» телеканали муҳарририят бош муҳаррири;

«Келажак бунёдкори» медали билан

Каримова Шоирахон Собитжон қизи — «Зиё нашр» масъулияти чекланган жамиятининг Фарғона филиали иш бошқарувчиси, Фарғона вилояти;

Мороз Юлианна Романовна — Тошкент шаҳридаги «Webmedia Information» масъулияти чекланган жамиятининг uz24.uz веб-нашри бош муҳаррири ўринбосари;

«Шуҳрат» медали билан

Қурбонова Азиза Абдусабитовна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали бўлим катта муҳаррири, ижтимоий тармоқлардаги «Микрофон кўтарган аёл» саҳифалари блогери;

Нурманова Мадина Шухрат қизи — Тошкент шаҳри «Simple Networking Solutions» масъулияти чекланган жамияти муассислигидаги «Daryo.uz» интернет-нашри фотомухбири, блогер;

Турекеева Ариухан Аимуратовна — «Қарақалпақстан жаслары» газетаси масъул котиби, Қорақалпоғистон Республикаси.

〰️〰️〰️
АОКА юксак эҳтиром ва мукофотларга лойиқ топилган, шунингдек, юртимиздаги барча аёлларни эътироф ва баҳорнинг илк байрами — Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий қутлайди. Юрт равнақи йўлидаги фаолиятларида улкан муваффақиятлар ҳамда зафарлар тилайди.

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг видеоанжуман шаклида ўтган 14-саммитида иштирок этди.
Саммит кун тартибига мувофиқ COVID-19 пандемиясидан кейинги даврда ушбу нуфузли ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан ташкилот маконида кўп томонлама шерикликни ривожлантириш мақсадида қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в работе 14-го саммита Организации экономического сотрудничества в формате видеоконференции.
В соответствии с повесткой дня были рассмотрены актуальные вопросы расширения практического сотрудничества между государствами-членами этой авторитетной организации в период после пандемии COVID-19.
В целях развития многостороннего партнерства на пространстве организации лидером нашей страны был выдвинут ряд важных инициатив.

#Mirziyoyev #sammit #IHT #mintaqaviyhamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter