hudud24.uz | Расмий канал
25.7K subscribers
22K photos
1.59K videos
4 files
24.6K links
Download Telegram
#2023_йил_1_январдан

Болалар ҳамда ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёлларни янада сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш учун “тиббиёт бригадалари” таркибига қўшимча 4 900 та ўрта тиббиёт ходимлари (педиатрия ҳамшираси ва доя) штатлари ажратилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#2023_йил_1_январдан

Фахрий донорларга бериладиган мукофот пули кўпайтирилади

“Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бирйўла бериладиган пул мукофоти суммаси БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача (1,5 млндан 4,5 млн сўмгача) оширилади.

Шунингдек, кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш;

шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш;

давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш;

доимий (йилига камида 3 марта қон топширувчи) донорлар ва уларнинг яқин қариндошлари (ота-оналари, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-ука ва опа-сингиллари, турмуш ўртоғининг ота-оналари) стационар даволаниш жараёнида, зарурат туғилганда, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади;

донорларни бепул овқат билан таъминлаш бўйича харажатларнинг қиймати республика бўйича бир хил — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 фоизи (27 минг 600 сўм) миқдорида белгиланади;

иммун донорларга ўтказилган иммунизация ва топширилган плазмаси учун ҳақ тўлаш миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг оширилиши даражаси доирасида мутаносиб равишда индексация қилиб борилади;

шошилинч ҳолатларда донор қонининг таркибий қисмларини ташиш учун тез тиббий ёрдам хизматидан фойдаланишга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______
#Янгиликлар
#2023_йил_1_январдан

Ипак қурти уруғи, тут кўчатлари ва пилла етиштириш, пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда қоракўлчилик билан шуғулланаётган субъектлар, қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ва қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун кўзда тутилган солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар
2026 йил 1 январга қадар узайтирилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
__
#Янгиликлар
#2023_йил_1_январдан

Тошкент шаҳрида жамоат транспортининг янги тармоғи асосида ташкил этиладиган йўналишларда ташувчиларни “босиб ўтилган йўл”, “йўловчи оқими” ва “сифат” мезонлари бўйича бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда молиялаштиришнинг янги тизими босқичма-босқич жорий этилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#2023_йил_1_январдан

Янги қуриладиган кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.

Шунингдек, янги қуриладиган кўп квартирали уйларнинг чиқинди тўплаш жойлари улардаги квартиралар сонига мутаносиб равишда ҳамда атрофдаги мавжуд чиқинди тўплаш шохобчалари қуввати ҳисобга олинган ҳолда лойиҳалаштирилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Муҳим
#2023_йил_1_январдан

Давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади

давлат органлари ва ташкилотлари
томонидан мажбурий тартибда қуйидагилар электрон порталга жойлаштириб борилади:

ижтимоий ва иқтисодий дастурларнинг лойиҳалари;

социал ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун ННТларга бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун танлов ўтказилиши ҳақидаги эълонлар;

келгуси молия йили учун давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тўғрисида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондига ёки ҳудудий жамоат фондларига юбориладиган буюртманомалар;

ННТлар билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар, тузилган ҳамкорлик битимлари, меморандумлар ҳамда берилган давлат ижтимоий буюртмалари ҳақидаги маълумотлар;

давлат ижтимоий буюртмаларини амалга ошириш жараёни ва натижалари, ажратилган маблағларнинг сарфланиши ҳақидаги маълумотлар.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Янгиликлар
#2023_йил_1_январдан

Қонунчиликка кўра:

наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувлар наркология диспансерларининг ўзида, зарур ҳолларда бошқа муассасаларда амалга оширилади;

наркология диспансерларидаги мавжуд койкалар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида олиш имконияти яратилади.

Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг амбулатор ва стационар бўлимларида тиббий психолог ёки психотерапевт лавозимлари жорий этилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Янгиликлар
#2023_йил_1_январдан

Фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, адвокатура соҳасини судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари фаолияти билан интеграция қилишни назарда тутувчи “Юридик ёрдам” ахборот тизими ишга туширилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Янгиликлар
#2023_йил_1_январдан

Чарм, мўйна хом ашёси ва жунни қайта тайёрлаш, қорамолни автоматлаштирилган тарзда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар 2026 йил 1 январгача фойда, айланмадан олинадиган ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#2023_йил_1_январдан

Саудия Арабистони фуқароларига Ўзбекистон ҳудудига киришда 30 кунлик визасиз режим жорий қилинади.

Бунда улар ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилиш керак.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Янгиликлар
#2023_йил_1_январдан

Устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши мажлиси ва иштирокчилари умумий йиғилиши баёнлари улар расмийлаштирилгандан сўнг 10 кунда "Давлат мулки" ахборот тизимида жойлаштирилади.

Корпоратив низоларга оид суд қарорлари намуналари билан ҳавола орқали батафсил танишиб боришингиз мумкин: https://public.sud.uz/report/ECONOMIC

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#2023_йил_1_январдан

Ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади:

чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);
иссиқхона;
паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);
қуёнчилик;
асаларичилик;
балиқчилик;
боғдорчилик;
лимончилик;
гулчилик.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Янгиликлар
#2023_йил_1_январдан

Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими (UZKAD) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ҳамда кўчмас мулк объектлари ҳақидаги маълумотлар юритиладиган, маълумотларининг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими этиб белгиланади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Янгиликлар
#2023_йил_1_январдан

ЯТТлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдори ойига БҲМнинг 50 фоизидан йилига БҲМнинг бир бараваригача камайтирилади.

Савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар бундан мустасно.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Янгиликлар
#2023_йил_1_январдан

Уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.

Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Янгиликлар
#2023_йил_1_январдан

Чарм, мўйна хом ашёси ва жунни қайта тайёрлаш, қорамолни автоматлаштирилган тарзда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар 2026 йил 1 январгача фойда, айланмадан олинадиган ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ