hudud24.uz | Расмий канал
29.2K subscribers
22.9K photos
1.74K videos
4 files
25.6K links
Download Telegram
#Биласизми

Товарда кафолат муддатида топилган нуқсонларни сотувчи истеъмолчи талаб қўйган пайтдан 20 кунда, ишлаб чиқарувчи эса 10 кунда бепул бартараф этиши лозим.

Истеъмолчи товарнинг кафолат муддати тугаганидан кейин ҳам нуқсонларни бепул бартараф этиш тўғрисида ишлаб чиқарувчига талаб қўйишга ҳақли.

➡️ Бундай талаблар товарда ишлаб чиқарувчининг айби билан йўл қўйилган жиддий нуқсонлар аниқланса, хизмат муддати мобайнида, хизмат муддати белгиланмаган бўлса, 10 йил мобайнида қўйилиши мумкин.

☑️ Товарни таъмирлашга кетадиган вақтда фойдаланиб туриш учун истеъмолчига 3 кунда бошқа товар бериб турилади (сотувчининг ҳисобидан етказиб берилади).

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Биласизми

Истеъмолчи суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилганда унинг вазнини ўлчашни талаб қилишга ҳақли.

Газ таъминоти ташкилоти истеъмолчиларга суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш учун автотранспортларда назорат тарозиси бўлишини таъминлашга мажбур.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
Ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлган даврда уни ишдан бўшатиш мумкинми?

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=48828

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Биласизми

👮🏻‍♀️ЙПХ ходими ҳайдовчини маст ҳолда деб ҳисоблашга асослар мавжуд бўлган тақдирда,
уни транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш, мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказиш, ҳайдовчи мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширув ўтказилишидан бўйин товлаган тақдирда МЖтКнинг 136-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий баённома расмийлаштиришга мажбур.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
👍1
Иқтисодий судларда суд харажатлари қандай тақсимланади?

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=48824

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Биласизми

Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўловчиларга лойқа сачратиши БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (150 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Биласизми

Қуйидаги жойларда транспорт воситасининг қайрилиб олиши тақиқланади:

● пиёдаларнинг ўтиш жойларида;
● туннелларда;
● кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан бундай манёврни бажариш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно);
● темир йўл кесишмаларида;
● йўлнинг кўриниши бирор-бир йўналишда 100 метрдан кам бўлган жойларда.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Биласизми

Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, агар ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
👍2
Кадастр паспорти қайси ҳолатларда бепул расмийлаштирилади?

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=42048

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Биласизми

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддасига асосан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланади:

- ёшга доир пенсия

- ногиронлик пенсияси

- боқувчисини йўқотганлик пенсияси.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Биласизми

Қандай товарлар қайтариб олинмайди ва шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайди?

Уй шароитларида касалликларни профилактика қилиш ва даволаш учун товарлар (металл, резина, тўқимачилик ва бошқа материаллардан тайёрланган санитария ва гигиена буюмлари, тиббий буюмлар, приборлар ва аппаратлар, оғиз бўшлиғи гигиенаси воситалари, кўзойнак линзалари, болаларни парвариш қилиш буюмлари, дори воситалари;

Шахсий гигиена буюмлари (тиш чўткалари, тароқлар, соч тўғноғичлар, соч бигудилари, улама сочлар, шиньонлар ва бошқа шу каби товарлар;

Атторлик-пардоз товарлари;

Тўқимачилик товарлари (ип-газлама, зиғир толали, ипак, жун ва синтетик газламалар, газлама тусидаги нотўқима материаллардан тайёрланган товарлар — ленталар, жияклар, тўрлар ва бошқалар); кабель маҳсулотлари (симлар, шнурлар, кабеллар); қурилиш ва пардозлаш материаллари (линолеум, плёнка, гилам қопламалар ва бошқалар) ҳамда метрлаб сотиладиган бошқа товарлар;

Тикувчилик ва трикотаж буюмлари (тикувчилик буюмлари ва трикотаж ички кийимлар, пайпоқ ва қўлқоп буюмлари);

Полимер материаллардан тайёрланган, озиқ-овқат материаллари билан боғлиқ бўлган, шу жумладан бир марта фойдаланиладиган буюм ва материаллар (ошхона ва кухня идиш-товоқлари ва анжомлари, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва ташиш учун идишлар ва ўров материаллари);

Маиший кимё товарлари, пестицидлар ва агрохимикатлар;

Мебель (мебель гарнитурлари ва тўпламлари);

Қимматбаҳо тошлардан фойдаланган ҳолда қимматбаҳо металлардан тайёрланган, ярим қимматбаҳо ва синтетик тошлардан фойдаланган ҳолда қимматбаҳо металлардан тайёрланган буюмлар, силлиқланган қимматбаҳо тошлар;

Автомобиллар ва мотовелотоварлар, уларга тиркамалар ва номерли агрегатлар; қишлоқ хўжалиги ишлари учун кичик механизация кўчма воситалари; сайр қилиш қайиқлари ва бошқа маиший сузиш воситалари;

Кафолат муддатлари белгиланган техник жиҳатдан мураккаб маиший товарлар (металл қирқувчи ва ёғочга ишлов берувчи маиший дастгоҳлар; маиший электр машиналари ва маиший электр приборлари; маиший радиоэлектрон аппарат; маиший ҳисоблаш ва кўпайтириш техникаси; фото ва киноаппаратлар; телефон аппаратлари ва факсимиль аппарати; электр мусиқа асбоблари; электрон ўйинчоқлар);

Ҳайвонлар ва ўсимликлар.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
👍2
#Биласизми

❗️ Қонунчиликка кўра, солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадларга солиқ солинмайди.

☑️ Бундан қуйидагиларни сотишдан олинган даромадлар мустасно:

🔹 қимматли қоғозларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар мустасно), юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);

🔹 нотурар жойларни;

🔹 36 календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
👍1
❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

🔸1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

🔸Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди.

🔸Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин.

🔸Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади.

🔸Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади.

🔸Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди.

🔸Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади.

🔸Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади.

🔸PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади.

🔸Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади.

🔸Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган.

🔸Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

🔸Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади.

🔸Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.

🔸Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

🔸Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

🔸Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
👍4
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, йўл ҳаракати қатнашчилари, агарда уларда эътирозлар мавжуд бўлса, ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилгандан сўнг тегишли ДЙҲХХ саф бўлимига мурожаат этиб, ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги тўғрисидаги дислокация ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

❗️ Маълумот учун, йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходимларининг дислокацияси билан шу жойнинг ўзида танишиши ҳамда махсус тадбирлар ўтказилаётганлиги ҳақида маълумот олиш ҳуқуқи тўғрисидаги норма чиқариб ташланган.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
👍2
❗️Ногиронлардан автотураргоҳдан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди

Шунингдек, қонунчиликда ногиронлиги бўлган шахсларга яна қуйидаги имтиёзлар
берилган.

🎓 Ногиронлиги бўлган шахслар учун ОТМда давлат гранти асосида қўшимча қабул квотаси ажратилади.

☑️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ДХМ ва (ёки) ЯИДХП орқали хизмат кўрсатишда 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

📋 Ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.

💰 Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлашда давлат хизматлари бепул кўрсатилади.

🏫 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болаларини давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда имтиёзли рўйхатга киритилган.

Тегишли тиббий хулоса асосида муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари берилади.

☀️ Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш ҳуқуқига эга.

➡️ Ногиронлиги бўлган шахслар айрим маҳсулотлар билан бепул таъминланади.

🏘 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.

🏠 Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида шароитга эга хона ташкил этилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
👍3😁1
Айрим шифокорлар клиник ординатурага имтиҳонларсиз қабул қилинади

❗️Олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.

➡️ Маълумот учун: олис ва чекка ҳудудлар рўйхати.

Шунингдек, мазкур ҳудудларда ишлаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 500 баробаридан (150 млн сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
👍4
Чет эл фуқаролари вақтинча рўйхатдан ўтишлари лозим

🔰 Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати билан вақтинча рўйхат асосида яшайдилар.

📝 Вақтинча рўйхатга олиш, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистонга кириб келганларидан кейин Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига 3 иш куни давомида мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.

🗓 Вақтинча рўйхатга олинишнинг муддати, мазкур шахс Ўзбекистон Давлат чегараси назорат-ўтказиш пункти орқали кириб келган санадан кейинги куннинг 00:01 соатидан бошлаб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
👎1
#Биласизми

Солиқ қарзи нима?

Бу ҳисобланган ва белгиланган муддатларда тўланмаган солиқлар, шу жумладан улар бўйича бўнак ва жорий тўловларнинг суммалари, молиявий санкциялар ва пенялар.

Солиқ тўловчининг ёки солиқ агентининг солиқ қарзи барча солиқлар бўйича ҳам, уларнинг ҳар бири бўйича ҳам алоҳида аниқланиши мумкин.

Солиқ қарзи қандай тўланади?

Солиқ қарзини тўлаш тўлаш қуйидаги тартибдаги амалга оширилади:
1) солиқлар суммаси;
2) ҳисобланган пенялар;
3) жарималар.

Солиқ кодекси 55-модда

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
👍3
#Биласизми

Нотариал ҳаракат учун ортиқча тўланган тўловни ким қайтаради?

Хусусий нотариал идораларда нотариал ҳаракат учун ортиқча тўланган тўлов фуқароларга худди шу хизмат кўрсатилган нотариал идора томонидан қайтариб берилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
👍3
Боғчага йўлланма олишда кимларга имтиёз бор?

Батафсил
👉 https://youtu.be/PIkViWtm5eI

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ