hudud24.uz | Расмий канал
30.9K subscribers
22.9K photos
1.74K videos
4 files
25.6K links
Download Telegram
#Янги_Конституция

Конституциянинг 37-моддасига меҳнат ҳуқуқига доир қуйидаги нормаларни қўшиш таклиф этиляпти:

Ҳар ким меҳнати учун ҳеч қандай камситилишларсиз ва белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш ҳуқуқига эга.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг ўзи ва оиласи яшаши учун етарли бўлиши керак.

Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади.

Ҳар бир ишловчи аёл ҳомиладор бўлган тақдирда ва туғиш даврида ҳақ тўланадиган таътилга ҳамда янги туғилган чақалоқни парвариш қилиш учун таътилга ёки болани фарзандликка олиш учун таътилга чиқиш ҳуқуқига эга.

Мажбурий меҳнатдан ва болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланиш тақиқланади ҳамда бу қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Муҳим
#Янги_Конституция

Қонунчиликдаги барча ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал этилади – Янгиланаётган Конституцияда инсонпарвар қоидалар

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=40320

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Таҳлил
#Янги_Конституция

Конституциянинг 55-моддасига қуйидаги нормаларни қўшиш таклиф этилмоқда:

Ер қонунда назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк ҳам бўлиши мумкин.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, ўрмон фонди давлатга тегишли бўлиб, тадбиркорлик субъектларига ижара шартномалари асосида ажратилади.

Амалдаги 55-модда қуйидагича:

Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

❗️Муҳокамада фаол бўлинг!

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Янги_Конституция

Янгиланаётган Конституцияда мурожаат қилиш ҳуқуқи институтининг такомиллаштирилиши

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=40328

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
#Янги_Конституция

Конституциямизнинг 1-моддасида Ўзбекистон Республикасини ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий демократик давлат эканлигини конституциявий даражада белгилаш таклиф этилмоқда

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=40331

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
#Янги_Конституция

Конституциянинг 25-моддасига жиноят қонунчилигига оид қуйидаги нормалар қўшиляпти:

Ушлаб туришга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга ёки озодликни бошқача тарзда чеклашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади. Шахс суд қарор қабул қилмагунича 48 соатдан кўп муддат ушлаб турилиши мумкин эмас. Агар ушлаб туриш ёки озодликни бошқача тарзда чеклаш тўғрисидаги қарор белгиланган муддатда суд томонидан қабул қилинмаса, шахс дарҳол озод қилиниши керак.

Шахсни ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб туриш асослари унга тушунарли тилда тушунтирилиши керак.

Ҳеч ким шартномавий мажбуриятларни бажара олмаганлигига асосланиб жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас.

Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий, илмий ва бошқа тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас.

Ҳар бир инсон ўз шахсини эркин ривожлантириш, қонун билан тақиқланмаган ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузмайдиган ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланмаган мажбурият ҳеч кимнинг зиммасига унинг розилигисиз юклатилиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______
#Ҳуқуқ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Конституция

Янги Конституциянинг умумхалқ муҳокамаси муддатини узайтириш таклиф этилмоқда

Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасини яна 10 кунга15 июлга қадар узайтириш таклиф этилмоқда.

Бу ҳақда айни пайтда бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
#Янги_Конституция

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг йиғилишда конституциявий ислоҳотлар билан боғлиқ иккита муҳим масала кўриб чиқилди:

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддатини 2022 йил 15 июлгача узайтириш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ кўрилди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
#Янги_Конституция

Янги Конституцияда инсон қадр-қимматини ҳимоя қилиш давлатнинг мажбурияти бўлади

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=40350

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Янги_Конституция

Конституциянинг 40-моддасига соғлиқни сақлашга оид қуйидаги нормаларни қўшиш таклиф этиляпти:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг қонунда белгиланган ҳамда тез ва шошилинч тиббий ёрдамни ҳам ўз ичига оладиган кафолатланган ҳажмини бепул олишга ҳақли.

Давлат соғлиқни сақлашнинг давлат, хусусий ва бошқа тизимларини ривожлантириш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, тиббий суғуртанинг турли шаклларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича зарур чоралар кўради.

Давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва ҳимоя қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини ҳимоя қилиш ва тиклаш, уни ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўради.

Шунингдек, 40(1)-модда ҳам қўшилади:

Ҳар ким соғлом ва қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати ҳақидаги ҳаққоний ахборотга эга бўлиш ҳамда ўз соғлиғига ёки мол-мулкига экологик ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Янги_Конституция

Янгиланаётган Конституция: давлат ижтимоий ҳимояси, пенсия, нафақа, иш ҳақи тизими мустаҳкамланади

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=40427

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
#Янги_Конституция

Ўлим жазосини бекор қилиш Конституция даражасида мустаҳкамланади

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=40431

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Янги_Конституция

Экологик жавобгарлик қандай бўлиши керак? Янги Конституциядаги асосий ўзгаришлар

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=40425

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Таҳлил
#Янги_Конституция

Янги Конституциянинг 27-моддасидаги шахсий ҳаёт дахлсизлигига оид нормалар кучайтириляпти:

Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсиз бўлиши, шахсий ва оилавий сири, ўз шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга.

Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳар бир шахс ёзишмаларни, телефон ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали сўзлашувларни, почта-телеграф жўнатмаларини ҳамда бошқа хабарларни амалга ошириш эркинлиги ва уларнинг сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда, суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Амалда 27-модда қуйидагича:

Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас.

❗️Муҳокамада фаол бўлинг!

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Янги_Конституция

Конституциянинг 43-моддасини қуйидагича қайта ёзиш таклиф этилмоқда:

Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мақсадидир.

Давлат инсон ва фуқаронинг Конституцияда ҳамда қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлайди.

Ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.

Амалдаги 43-модда қуйидагича:

Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.

❗️Муҳокамада фаол бўлинг!

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Янги_Конституция

Шахсий ҳаёт дахлсизлиги кучайтирилади

Конституциянинг 27-моддасига киритилаётган қўшимчаларга кўра,
шахсий ҳаёт дахлсизлигига оид нормалар кучайтириляпти.

❗️Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсиз бўлиши, шахсий ва оилавий сири, ўз шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалиги алоҳида қайд этилаётганлиги шахсга доир маълумотларни сир сақланишида жуда муҳимдир.

Бундан ташқари, ҳар бир шахс ёзишмаларни, телефон ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали сўзлашувларни, почта-телеграф жўнатмаларини ҳамда бошқа хабарларни амалга ошириш эркинлиги ва уларнинг сир сақланиши ҳуқуқига эга.

Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда, суднинг қарорига асосан йўл қўйилиши инсон шахсий ҳаётининг дахлсиз бўлиши, шахсий ва оилавий сири, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилинишидаги муаммоларни бартараф этишга, ижобий таъсирини кўрсатади.

Жасур Қаюмов,
Тошкент вилояти адлия
бошқармаси бўлим бошлиғи

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Янги_Конституция

Конституциянинг 22-моддасига қуйидаги янги қоидалар киритилмоқда:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга берилиши мумкин эмас.

Давлат хорижда яшаётган фуқаролар ва ватандошлар билан алоқаларнинг сақланиб қолиши ҳамда ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.

Амалдаги 22-модда қуйидагича:

Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
👍1
#Янги_Конституция

Конституциянинг 13-моддаси кенгайтирилиб, унга қуйидаги қоидаларни қўшиш таклиф этиляпти:

Инсонга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси давлат органи томонидан кўзланадиган қонуний мақсадга эришиш учун етарли бўлиши ҳамда манфаатдор шахсларга имкон қадар қийинчилик туғдирмаслиги керак.

Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади.

Амалдаги 13-модда қуйидагича:

Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.
Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар
Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Янги_Конституция

Янги Конституция лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси 1 августгача узайтирилади

Айни пайтда бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддатини 1 августгача узайтириш билан боғлиқ масала кўриб чиқиляпти.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
#Янги_Конституция

Конституцияни ўзгартириш учун 87 мингдан ортиқ таклифлар берилди

Янги Конституциянинг умумхалқ муҳокамаси давомида фуқаролар ва жамоатчилик томонидан 19 июль ҳолатига кўра тақдим этилган таклифлар инфографикада 👆.

☝️ Умумхалқ муҳокамаси 1 августга қадар давом этади.

📄 Таклиф билдириш учун:

1. https://www.meningkonstitutsiyam.uz
2. 📞Қисқа рақам: 1341
3. 📩 Манзил: Ўзбекистон, 100035, Тошкент, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 1

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий