hudud24.uz | Расмий канал
24.4K subscribers
21.9K photos
1.57K videos
4 files
24.5K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазирлиги: "Ҳурмат қилсанг иззат топасан!"

"Йўл ҳаракати қоидалари"га амал қилинг!
(+видео)

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
⚡️⚡️⚡️Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 5 нафарга ошиб, уларнинг умумий сони 55 нафарни ташкил этмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Нақд пуллар карантинга олинади. Тақчиллик қандай бартараф этилади?

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки барча банк муассасаларига нақд пулларни камида бир ҳафта пул омборхоналарида сақлашни тавсия қилмоқда.

Агарда банкноталар карантинда сақланаётган вақтда нақд пулга эҳтиёж бўлса, Марказий банк томонидан тижорат банкларига етказиб берилади.

Нақд пулларни вирус ташишдаги хавфи юқорилигини инобатга олиб юртдошларимиздан электрон ҳисоб-китоблардан (мобил банк, интернет банк) фойдаланишга чақирамиз, дейилади хабарда.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Сабр шундай арқонки, сен узилади деб ўйлайсан, у борган сари мустаҳкамланади. Тугайди деб гумон қиласан, у эса кўпайиб боради.

Мавлоно Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Нурмагомедов: Хоҳ ерда, хоҳ космосда жанг қилишга тайёрмиз

Енгил вазн тоифасида UFC камари соҳиби Хабиб Нурмагедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов ўғлини Тони Фергюсонга қарши ер шарининг исталган бурчагида жанг қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

“Бўш аренада жанг қилиш Хабибга таъсир қиладими? Нега энди унга бу ёмон таъсир қилиши керак. Хабибнинг асаблари жойида, унга қаерда жанг қилишни аҳамияти йўқ. У хоҳ ерда, хоҳ космосда жанг қилишга тайёр. Ўғлимга бу жанг жуда ҳам керак.
Тони етти йилдан бери мағлубиятга учрамайди. Биз уни тўхтатишимиз кераклигини тушуниб турибмиз”, - деди Нурмагомедовларнинг каттаси.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/hudud24official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: “Ҳар битта болани, одамни, ҳар битта инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиш ҳеч қайси бойлик билан, ҳеч қайси мезон билан тенг қилиб бўлмайди”. (+видео)

Каналга уланиш:

https://t.iss.one/hudud24official
Судья ҳам ўз дахлсизлигини чуқур ҳис қилиши керак… Йўқса…

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/sudya-ram-oz-dahlsizlikni-chuqur-his-qilishi-kerak-yoqsa/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
"Ақлли камера" қандай ишлайди?

Hudud24.uz мухбири Unistar Innovation Technologies ва T.A.S.S. Technologies компаниясининг асосчиси бўлган навқирон ватандошимиз Шаҳзодбек Умурузоқов билан Ўзбекистон ҳамда Қозоғистонда ўтказилган танловлардаги кечинмалари, қўлга киритган ютуқлари ҳамда стартап фаолиятини бошлашида илгари сурган ғоялари хусусида суҳбатлашди.

"Лойиҳани тақдим этганимизда, уч ҳафтанинг ичида 301 нафар харидор маҳсулотни ишлаб чиқаришимиз учун маблағ беришга тайёр эканлигини маълум қилди".

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/aqlli-kamera-qanday-ishlaydi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Диққат танлов: "Уйда ўтириб юлдуз бўлинг!"

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/uyda-otirib-yulduz-boling/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
#Cўраган_эдингиз

Карантин пайтида банкдан олинган кредитни тўламаслик мумкинми?

— Кредитга уй олганмиз. Ҳозир карантинда, уйдамиз. Кредитни тўлолмаслигимиз мумкин. Танишларимиз "ана ҳатто телефонлар ҳам ўчмай ишларкан, кредит тўламасангиз ҳам пеня ёзилмайди", — деди. Аммо бу борада бирон жойда расмий маълумотга кўзим тушмади. Айтинг-чи, бугунги вазиятда кредит тўлашда банклар имтиёз бергани ростми?

— Банк мутасаддиларидан бири Ҳусен Амоновнинг айтишича, жисмоний шахс мабодо уйда карантинда ўтирган бўлса, иш жойидан ойлик маоши тўлаб берилади. Бу дегани кредиторнинг тўлов қобилияти мавжуд деганидир. Мабодо кредит тўловчи коронавирус билан касалланган тақдирда имтиёз кўрсатмалари берилган.
СЭС хулосалари ва тиббиёт ходимларининг касаллик аниқланганлиги тўғрисидаги маълумотномаси тақдим этилгандагина кредит тўлови тўхтатилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Ўқитувчиларга ҳозирги берилган таътил ёзги таътилга қанчалик таъсир қилади, яъни ёзги таътил даври қисқарадими?

Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Халқ таълими вазирининг матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Юқоридаги саволга А.Умаров қуйидагича жавоб берди:

Хабарингиз бор, республикамиздаги барча педагоглар жорий йилнинг 18 мартидан бошлаб ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқарилди.
Ушбу меҳнат таътили ўқитувчиларнинг ёзги даврда бериладиган меҳнат таътилининг бир қисми бўлиб, амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ расмийлаштирилади. Яъни ўқитувчилар ҳозирда олган таътил даврининг фойдаланилмаган қисмини ёзда давом эттиради. Бошқача айтганда, ёзги таътил даври мос равишда қисқаради.


Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Масофавий ишда ортиқча вазндан қандай сақланиш мумкин?

Парҳезшунослар масофавий ишда ёғли ва қандолат маҳсулотларини истеъмол қилишни тавсия этмайди. Овқатланишда енгил ҳазм бўлувчи, калорияси паст таомларга кўпроқ ўрин берган маъқул.

Уй шароитида иш олиб бораётган ходимларда жисмоний ҳаракат кескин пасаяди, яъни корхонадагидек ҳаракат йўқолади, шунингдек, ошхона ва музлаткич ҳам "қўл етгудек" масофада эканлиги ортиқча вазнни келтириб чиқариши мумкин.

Шу боисдан уйда иш олиб бораётган ходим қанча таом истеъмол қилса, шунга яраша калория ёқиши зарур. Бунинг учун танаффус вақтларида гимнастика машқлари, уй юмушларини бажаришга одатланиш айни муддао.


"Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
#Сўраган_эдингиз

— Масофадан ишлайдиган ташкилотларни тоифалари борми? Улар қайси мезонлар бўйича аниқланади: масофадан ишлаш мумкин, ишчиларни таътилга чиқариш керак. Айниқса, хусусий секторда бу масала қандай ечилади? Бизнес раҳбари ўзи қарор қабул қиладими (тавсиялар асосида) ёки бу мажбурийми?

Саволга Адлия вазирлиги мутахассислари жавоб берди.

— Коронавируснинг олдини олиш бўйича республика комиссиясининг қарорига кўра, 23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасалар (мулкчилик шаклидан қатъи назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаради, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этади.
Ким масофадан туриб ишлаши, ким таътилга чиқиши иш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишув асосида ҳал этилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Транспорт воситаси бошқаруви вақтида ниқоб тақмай ҳаракатланиш мумкинми?

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Ш.Ғиёсов навбатдаги брифинг чоғида транспорт воситаси бошқарувида тиббий ниқоб тақиш шартлари тўғрисида маълумот берди.

"Сиз ўз автомобилингизни бошқараётганда тиббий ниқобсиз бўлишингиз мумкин, агар машинада бошқа йўловчи бўлмаса.
Агар таксида йўловчи бўлса ҳайдовчи тиббий ниқобда бўлиши шарт.
Агар машинадаги йўловчи қариндошингиз ёки яқин одамингиз бўлса, ақл билан иш тутиш керак. Масалан, мен ҳозир ниқобдаман, чунки бу ерда одамлар кўп.
Жамоат жойларида ҳамиша бошқа одамлар бўлади ва тиббий ниқоб тақиш шарт", дея изоҳлади Ш.Ғиёсов.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Японияда ишга жойлаштиришни ваъда қилган "баҳодир"

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/yaponiyada-ishga-joylashtirishni-vada-qilgan-bahodir/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Forwarded from Times.uz
Коронавирус ҳақидаги ахборотларни қаердан оляпсиз? | Откуда вы получаете информацию о коронавирусе?
Anonymous Poll
14%
ТВ, радио
1%
Босма нашрлар | Печатные издания
42%
Интернет сайтлар | Интернет-сайты
44%
Ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар | Соцсети и мессенджеры
#Сўраган_эдингиз

Савол: 👉 Янги чиққан қоидага кўра, тоғамнинг машинасини ишончномасиз бошқаришим мумкинми?

Жавоб: 👉 Давлатимиз раҳбарининг 2019 йилдаги нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилишга оид фармонида транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) транспорт воситасини ишончномасиз бошқариши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу фармонга кўра, тоға ёки жиян яқин қариндошлар ҳисобланмайди. Шунинг учун Сиз тоғангизни автотранспорт воситасини бошқаришингиз учун ишончнома расмийлаштиришингиз керак бўлади.

Саволга "Мадад" ННТ мутахассислари жавоб беришди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов саволларга жавоб берди.

Савол: Карантин пайтида Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатда ўтганларнинг муддати тугаса, қайта рўйхатдан oтиш учун нима қилиш керак?

Жавоб: Карантин чекловлари даврида, 24 мартдан бошлаб ички ишлар органлари аҳолига хизмат кўрсатиш фаолияти вақтинча тўхтатилган. Ушбу ҳолат йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш фаолиятига ҳам боғлиқ.

Ушбу фаолият карантин чоралари бекор қилинган вақтдан кейин давом эттирилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Шу кунга қадар давлат активларидан ижара шартномаси асосида умумий овқатланиш, ўқув марказлари, жисмоний тарбия, туризм ва бошқа соҳаларда фойдаланиб келаётган, аммо карантин сабабли фаолияти вақтинча тўхтатилган тадбиркорлик субъектларига 24 мартдан бошлаб фойдаланилмаган давр учун ҳеч қандай ижара пули ҳисобланмайди ва тўланмайди.

Пандемия вақтига инвестиция мажбуриятлари бажарилмагани учун пеня ва жарима қўлланилмайди, шартномалар бекор қилинмайди. Инвестиция мажбуриятларини бажариш муддатлари узайтириб берилади. Бунинг учун тадбиркорлик субъектлари Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий тузилмаларига мурожаат қилишлари лозим.

Манба

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
2 ой давомида телефонлар ўчмайдими?

"Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори билан интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун 2 ой давомида ўчирилишига йўл қўйилмаслиги белгиланди.

Бу билан фуқаролар, демак, тўловсиз ҳам 2 ой телефонларимиз ўчмайди, трафик тугаса ҳам интернет ишлайверади, деган фикрларга боришмоқда.

Mobiuzнинг телеграм каналида бу масалада маълумот эълон қилинди. Унда айтилишича, 2 ой давомида интернет тармоғи ва (стационар) телефон алоқаси ўчирилишига йўл қўйилмайди.

Аммо ушбу ҳужжатда белгиланган тартиб мобил алоқа хизматлари, шу жумладан, Mobiuz кўрсатаётган хизматлар учун амал қилмас экан. Маълумотда айтилишича, кўрсатилаётган хизматлар бўйича барча тўловларни ўз вақтида амалга ошириш зарур.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official