hudud24.uz | Расмий канал
25.9K subscribers
22K photos
1.59K videos
4 files
24.6K links
Download Telegram
Карантин шароитида Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш қандай амалга оширилади?

Ҳукуматнинг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон ҳудудида 2020 йил 24 март соат 00:01 дан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилди.

Бу билан Тошкент шаҳрига фуқароларнинг кириб-чиқиши масаласида айрим тушунмовчиликлар юз бераяпти. Таҳририятимизга ҳам бу бўйича фуқаролардан кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Шу сабаб Ички ишлар вазирлиги мутахассисларига савол билан мурожаат қилдик.

Савол: 👉 Ҳукумат қарори билан республика ҳудудида кучайтирилган тартиб жорий қилингандан кейин кўпчиликда энди карантин пайтида Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш бутунлай ёпилди, деган хавотирлар пайдо бўлди. Масалан, пойтахтдаги бир қанча ташкилот ва муассасалар ходимлар билан онлайн ёки дистанцион иш фаолиятини ташкил этди. Бундай ходимлар орасида Тошкент шаҳрида пропискаси бор, аммо вилоятлик бўлганлар ҳам бор. Улар Тошкентдан чиқиб вилоятига кета оладими? Умуман, бугунга қадар Тошкент шаҳрида бўлган ва айни пайтда республиканинг бошқа ҳудудига кетмоқчи бўлганларга рухсат борми?

Жавоб:
👉 Коронавирусни республиканинг бошқа ҳудудларига тарқалишининг олдини олиш мақсадида бошқа ҳудудлардан Тошкент шаҳрига кириш (автобус, микроавтобус, енгил автотранспорт, авиақатновлар ва темир йўл транспорт воситалари орқали) тўхтатилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган шахслар, Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган ҳолда Тошкент шаҳрида меҳнат қилаётган давлат ташкилотлари ходимлари (нодавлат ташкилотларида – иш берувчининг тегишли рухсатномаси асосида) ҳамда юк ташиш билан боғлиқ ҳолларда Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишга рухсат берилади.

Бу чекловни фуқаролар учун мутлақ чеклов деб тушунмаслик керак. Яъни агарда ўз шахсий автомобили ёки таксида Тошкент шаҳридан чиқиб кетмоқчи бўлган фуқароларга тўсиқ йўқ. Худди шундай Тошкент шаҳри ва вилоятида пропискаси мавжуд бўлган ва Тошкент шаҳрида меҳнат фаолиятини юритаётган фуқароларга иш берувчи томонидан берилган рухсатнома асосида пойтахтга кириб чиқишга рухсат берилади.

Ҳозирда республика ҳудудига хорижий давлатлардан, шунингдек Тошкент шаҳрига бошқа ҳудудлардан кириб келаётган барча транспорт воситалари, товар ва юклар мажбурий равишда дезинфекция қилинмоқда.

Саволга Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати жавоб берди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/hudud24official
Коронавирус: психолог нима дейди?

👉
Hudud24.uz мухбири психолог Дилдора Абдумаджидова билан суҳбатлашди.

- Психолог сифатида коронавирус ҳақида ўз тавсияларимни бериб ўтмоқчиман:

1. Вирус ҳақида доим гапириш ва доимий равишда ўйлаб юришдан эҳтиёт бўлинг. Вирус бор. Бу факт! Лекин муаммони ўйлаган сари, инсон иммунитети заифлашади, шунча юқтириш эҳтимоли кучли бўлиши мумкин. Шикоят ва салбий энергия қанчалик кўп бўлса, инсон руҳияти сусталашди, ички қувват камаяди.
2. Ваҳима қилманг. Ваҳима иммунитет тизимига салбий таъсир қилади. “Ноцебо эффект”и ишга тушади (“плацебо” нинг антиподи). ТВ ёки ижтимоий тармоқларни доим кузатиб ўтириш, касаллик симптомларини келтириб чиқариши мумкин. Яъни, фикрлар “кутилган” касалликка олиб келади, объектив сабабларсиз инсон ҳақиқатан ҳам касал бўлиш мумкин. Олимлар томонидан бундай ҳодисалар кузатилаган.
3. Яна бир бор такрорлайман. Ваҳимага тушманг! Бу ҳолатда бўлган инсонларни бошқариш осон. Ваҳима бор жойда танқидий фикрлаш бутунлай ўчади. Вазият ўзи осон эмас, уни янада мураккаблаштирманг.
4. Сизнинг иммунитетингиз жуда кучли! Иммунитет ҳақида ижобий фикрлашга ҳаракат қилинг, уни мустаҳкамланг. Вирусни узоқлаштиринг.
5. Ахборот “диетаси”га риоя қилинг. Кунига 1-2 марта муҳим ахборотлар ҳақида маълумот олиш етарли. Руҳиятингизни аянг, негатив фикрларни чеклашга ҳаракат қилинг.
6. Вақтдан унумли фойдаланган ҳолда ўзингиз устингизда ишланг. Руҳий ва жисмоний фаолликни оширинг, спорт билан шуғулланинг (уйда, очиқ ҳавода). Унутманг. Соғ танда – соғлом ақл!
7. Сизга қўрқув ва ваҳимани ўтказмоқчи бўлганлардан йироқлашинг. Узоқ вақт бу вирус ҳақида гапиришларига ҳожат қолдирманг. Улар сизнинг ҳиссиётларингиз инфекцияси!
8. Карантин сабабли фарзандларимиз уйда. ТВ ва планшетларни ўрнини босадиган ўйинлар ва онгини фаоллаштирадиган машғулотлар режасини тузинг, биргаликда китоблар ўқинг. Оилавий уй ишларига жалб қилинг. Биз болалигимизда қандай банд эдик, бир эсланг!
9. Жуда кўп қийинчиликларни бошимиздан ўтказдик. Бу ҳам ўтиб кетади. Оллоҳга таваккал азизлар!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/hudud24official
⚡️⚡️⚡️⚡️Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 50 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция хорижда бўлиб қайтган бемор билан мулоқотда бўлган яна бир фуқарода аниқланган.👇👇

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/hudud24official
O‘zbekiston fuqarolarini vataniga qaytarish uchun charter reyslarining yangilangan jadvali

24.03.2020-y. soat 17:00 holatiga ko‘ra

Batafsil ma’lumot “Uzbekistan Airways” AJ tomonidan taqdim etiladi.

O‘zbekiston Respublikasi
TIV Matbuot xizmati

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Австралияда ёмғирлар бошланиши билан юз минглаб балиқлар нобуд бўлди

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/avstraliyada-yomgirlar-boshlanishi-bilan-yuz-minglab-baliqlar-nobud-boldi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Иқтисодиёт соҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида

2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50%га қадар камайтирилади;

алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарнинг ажратмалари миқдори 5 фоиздан 3 фоизга пасайтирилади;

умумий овқатланиш корхоналари учун алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғимлар миқдори белгиланган миқдорлардан 25 фоизга камайтирилади;

2020 йил 1 апрелдан 1 июлгача бўлган даврда туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади;

2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 2020 йил 1 августга қадар узайтирилади;

жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябрга қадар узайтирилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
#Биласизми

Санитария ва карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бор

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official
23 ёшли голландиялик ихтирочи океанларни пластик чиқиндилардан тозалайдиган кашфиёт ўйлаб топди

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/23-yoshli-gollandiyalik-ihtirochi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда COVID-19 вируси билан боғлиқ ёлғон хабар тарқатган шахс қўлга олинди

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/hudud24official
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАНЛАРНИНГ 19 НАФАРИ ЭРКАК, 30 НАФАРИ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛМОҚДА

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Ҳуқуқий саволларга онлайн жавоб олишни истайсизми?

Мамлакатимизда коронавирус туфайли карантин эълон қилинган бўлишга қарамай, “Мадад” ННТ томонидан фуқароларнинг онлайн тарзда юбораётган саволларига жавоблар берилмоқда.

Фуқаролар ҳар қандай ҳуқуқий масаладаги саволлари юзасидан “Advice.uz” (e-maslahat.uz) сайти ёки “madad_nntbot” телеграм боти орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Озодбек Назарбеков, Маданият вазири

Бугун бизга нима керак, эй юртдошим?..
Уйдамизми, кўчадами ёки ватандан ташқарида, аввало, шароитни тўғри тушуниб, оқиллик ва вазминлик билан қарор қабул қилишимиз ва атрофимиздагиларни ҳам ўйлаган ҳолда тартиб-интизомни сақлашимиз зарур.
Биз учун ҳаётини хавфга қўйиб, ўрни келса, боласини неча кундан бери бағрига боса олмаётган, халоват нималигини унутган, энг хатарли нуқталарда ҳам юртдошим деб фидойилик кўрсатаётган шифокорларимиздан – кун қаҳрамонларидан миннатдор бўлишимиз керак.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Бир иситмалик ҳолимиз бор экан!

Хосият РУСТАМОВА,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, “Китоб дунёси” газетаси бош муҳаррири:

Ҳеч эшитганмисиз, жуда озғин, заиф одамлар ҳақида "бир иситмалик ҳоли бор" дейишарди. Бу гапнинг маъносини энди тушундим, биз бугун заифлашиб кетгандик. Билимсизлигимиз билан Ҳаётга енгиллик қилдик! Мана шу енгиллигимиз билан оғирлик қилдик ҳаётга! Аслида, бир иситмалик ҳолимиз бор экан, кечроқ тушундик! Ҳеч кимга гап бермаётган эдик кеча… Атрофдагиларни танимай қўйгандик! Оёқларимиз остидаги ерга кўзларимиз остидан қарадик! Ўлишимизга ишонмасдик… Бугун яна бир карра тушуниб турибмизки, Дунё жуда кичкина, Унда яшаётган одамларнинг эса бегонаси йўқ. Ҳамма бир-бирига қариндош!

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/bir-isitmalik-holimiz-bor-ekan/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Оқ ва қора
(Ҳуқуқшунос укамга)
Қора қоғоз ҳарчанд ювган билан оқ бўлмайди. Оқ қоғозни қора қилиш учун бир чизиқ тортиш кифоя.
Қорани оқлаш эмас, оқни қораламаслик керак.

Инсон
Инсон шу қадар буюк-ки, унинг фазилатларини ўлчаш — дунёдаги энг баланд тоғнинг энг баланд чўққисига эмаклаб чиқиш заҳмати билан тенг.
Инсон шу қадар тубанки, унинг иллатларини ўлчаш — дунёдаги энг баланд тоғнинг энг баланд чўққисидан эмаклаб тушиш заҳмати билан тенг.

Ўткир Ҳошимовнинг “Дафтар ҳошиясидаги битиклар” китобидан олинди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
❗️UZ: Кўчага ниқобсиз чиқманг!

Бугун, 25 мартдан бошлаб кўчага ниқобсиз чиққан ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Ҳар киши бўлса умид қайғусида,
Очилур бир кун эшик ўтрусида.
🍃
Ҳар банда Яратгандан умидвор ҳолда яшар экан, албатта, унинг қаршисида мақсад эшиги очилади.
Чунки У ўзининг китобида, "Бандаларим мендан ихлос билан сўрасалар, Зоти Иззатимга қасамки, бермасликдан шарм қиламан..." деб, умид ва раҳмат эшикларини очиқ қолдирган.
🍃
Ҳамма эшиклар ёпиқ бўлса-да, Аллоҳ эшиги очиқ...

Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Ўзбекистонлик мутахассислар COVID-19 коронавирусини аниқлаш бўйича тест системасини ишлаб чиқди

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/ozbekistonlik-mutahassislar-covid-19-koronavirusini-aniqlash-boyicha-test-sistemasini-ishlab-chiqdi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлардан қандай фойдаланиш мумкин?

Президент қарорига мувофиқ хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган.

Бунда бўшаган маблағлар, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга йўналтирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлардан (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) фойдаланиш учун шахсни ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга мансубликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги (масалан, I гуруҳ ногиронлиги тўғрисидаги маълумотнома) асос бўлади.

Бепул тиббий хизматларнинг турлари ва ҳажми хусусий тиббиёт муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланади.

Бунда бепул тиббий хизматлар ҳажми ва сарфланадиган маблағлар миқдори солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида ҳақиқатда бўшаган жами маблағларнинг 25 фоизидан кам бўлмаслиги лозим (масалан, имтиёз натижасида 100 млн сўм маблағ қолса, шунинг 25 млн сўми бепул хизмат кўрсатиш учун сарфланади).

Тиббий хизматлар ойма-ой тақсимот асосида навбат бўйича кўрсатилади.

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилиши режалаштирилган бепул тиббий хизматлар йиллик ҳажмининг ойма-ой тақсимоти муассасага кириш ёки мижозлар учун кўринадиган жойда жойлаштирилиши лозим.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official