hudud24.uz | Расмий канал
31K subscribers
22.9K photos
1.74K videos
4 files
25.6K links
Download Telegram
#Cўраган_эдингиз

👉 Мен бугунги кунда меҳнат таътилидаман, аммо касаллигим сабабли кеча касалхонага ётишга мажбур бўлдим. Меҳнат таътилим ҳам беш кундан кейин тугаши керак. Меҳнат таътили вақтида касал бўлиб қолганлигим сабабли таътил кунларини бошқа вақтга кўчирсам бўладими?

Мадад ННТнинг Мўйноқ туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси Нурья БЕРДИНИЯЗОВА
:

👉 Меҳнат кодексининг 145-моддасига мувофиқ ходимлар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга. Агар таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар таътил бошлангунга қадар келиб чиққан бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан таътилдан фойдаланишнинг янги муддати белгиланади. Бундай сабаблар таътил даврида келиб чиққан ҳолларда таътил тегишли кунлар сонига узайтирилади ёки ходим билан иш берувчининг келишувига биноан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми бошқа муддатга кўчирилади.
Ходим таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар тўғрисида иш берувчини хабардор қилиши шарт.
Агар ходим белгиланган муддатда таътилнинг бошланиш вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинмаган ёки унга таътил бошлангунга қадар таътил вақти учун ҳақ тўланмаган бўлса, таътил ходимнинг аризасига мувофиқ бошқа вақтга кўчирилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Cўраган_эдингиз

👉 Мен яшаётган ҳудуд давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши режалаштирилган. Аммо мен ер участкамни беришни рад этганман. Шунга қарамасдан, менинг ер участкам суд қарори асосида олиб қўйилиши мумкинми?

Мадад ННТнинг Мўйноқ туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Нурья Бердиниязова:

👉Вазирлар Маҳкамасининг 911-сон қарорига мувофиқ олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларнинг 75 фоизидан ёзма розилиги олинганда (келишув тузилганда), бироқ қолган мулкдорларнинг розилигини олиш имкони бўлмаганда (келишувга эришилмаганда) ташаббускор уларнинг кўчмас мулк объектларини мажбурий сотиб олиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Бунда, розилик бермаган (келишувга эришилмаган) мулкдорларга бериладиган компенсация миқдори, турлари ва муддати суд тартибида белгиланади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Cўраган_эдингиз

👉 Ота-онам вафот этган. Университетда ўқимоқчиман, лекин контрак тўлашга шаротим йўқ. Шу сабабли грант асосида ўқишга киришга имтиёзлар борми?

Мадад ННТ бош мутахассиси Аброр Эзозхонов:

— Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан Олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Cўраган_эдингиз

👉 Ижтимоий ва моддий нафақаларнинг миқдори ҳақида маълумот

“Мадад” ННТ бош мутахассиси Аброр Эзозхонов:

👉 Қонунчиликка кўра ижтимоий ва моддий нафақаларнинг миқдори қуйидагича белгиланган:
а) 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
- битта болали оилаларга - 131 000 сўм,
- иккита болали оилаларга - 217 000 сўм,
- учта ва ундан ортиқ болали оилаларга - 304 000 сўм.
б) Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм.
в) Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам - 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача
г) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам - 434 000 сўмдан 1 085 000 сўмгача

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Cўраган_эдингиз

👉 Қўшним ярим тунда уйида телевизорини овозини баланд қилиб кўриб, бизни дам олишга қўймайди. Эътироз қилсак, ўзимни уйим хоҳлаган ишимни қиламан дейди. Бунга жавобгарлик борми ўзи?

👉 Тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг 1/3 қисми, мансабдор шахсларга эса — 1/3 қисмидан 1/2 қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Cўраган_эдингиз

👉 Ёшим 53 да ва пенсияга чиқишимга 2 йил бор. Аммо мен ишлаётган корхона тугатилаётгани сабабли биз билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмоқда. Ушбу вазиятда менга пенсияга чиқишда имтиёз белгиланганми?

Мадад ННТнинг Мўйноқ туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Нурья Бердиниязова:

👉 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддасига мувофиқ технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга ёшга доир пенсиялар муддатидан олдин яъни:
эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда тайинланади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Cўраган_эдингиз

👉 Мен олийгоҳда сиртқи таълимда ўқийман. Ўқишимни кундузги таълимга ўтказсам бўладими йўқми?

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси масъуллари:

👉
Йўқ бу мумкин эмас.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон Қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида қандай ҳолатларда ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризага рад жавоби бериш асослари белгилаб қўйилган бўлиб, унга кўра сиртқи (махсус сиртқи) таълимдан кундузги таълимга ҳамда сиртқи (махсус сиртқи) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига ўқишни кўчириш мумкин эмаслиги ҳам қайд этилган.

Шунга кўра, Сиз сиртқи таълимдан кундузги таълимга ўқишингизни кўчира олмайсиз.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Cўраган_эдингиз

👉 Мен бир ташкилотга 3 ойлик синов муддати билан ишга қабул қилинган эдим. Синов муддати тугаши вақтида синов муддатини қониқарсиз ўтадинг деб тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишмоқчи. Шу тўғрими?

Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева:

👉 Амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра дастлабки синов муддати тугагунга қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина бекор қилиши мумкин. Агар дастлабки синов муддати тугагунга қадар тарафлардан бирортаси ҳам меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб қилмаган бўлса, шартноманинг амал қилиши давом этади ва бундан кейин уни бекор қилишга умумий асосларда йўл қўйилади.
Шунга кўра синов натижаси қониқарсиз бўлганда иш берувчи уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Cўраган_эдингиз

👉 Уй-жойни хотин ( эр) нинг розилигисиз сотиш мумкинми?

Мадад ННТнинг Иштихон туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Назокат Кодирова:

👉 Адлия вазирининг “Нотаруслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш” ҳақидаги 2019 йил 4 январдаги 3113-сонли буйруғига асосан, эр (хотин)нинг умумий биргаликдаги мулки бўлган кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим тузиш учун хотиннинг (эрнинг) нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган ёзма розилиги олиниши лозим.
Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказаётган фуқаро эри ёки хотини йўқлиги (бева эканлиги ёки бўйдоқ) ҳақида ёзма ариза тақдим этганда, нотариус битимнинг иккинчи тарафини ариза билан таништиради ва ҳуқуқий оқибатини тушунтиради. Иккинчи тараф аризага фамилияси, исми, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди. Ушбу ҳолатни аниқлашда нотариусга тегишли равишда қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади: фуқаронинг паспорти, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги гувоҳнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёхуд далолатнома ёзувларидан кўчирмалар. Ушбу ариза кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказаётган фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилади, битим вакил орқали тузилган тақдирда эса у томонидан ишончнома берувчининг эри ёки хотини йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда вакилдан бундай ариза олинади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Cўраган_эдингиз

👉 Ёшим 53 да, коллежни ётоқхонасида навбатчи вазифасида ишлайман. Карантин бошлангандан буён иш ҳақимдан ушлаб қолишади. Сўрасам ишга келмаганим учун экан. Шу тўғрими?
Шунингдек, иш берувчи коллеж ёпилиши муносабати билан ўзингизга бошқа иш топинг деган огоҳлантириш хати берди. Ваҳоланки, коллежнинг номи ўзгарди, холос. Шу ёшимда нафақага бир йил қолган. Қаердан иш топаман, шунга изоҳ берсангиз?

Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоева:

👉 Амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра, ходимнинг айбисиз бекор туриб қолган вақтда унинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланади. Шунингдек, умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Ташкилот қайта ташкил этилганда ходимнинг розилиги билан меҳнат муносабатлари давом эттирилиши мумкин.
Иш топиш мақсадида ҳудудий бандлик органларига мурожаат қилиниши лозим. Бунда улар томонидан вакант лавозимлар таклиф этилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram
| Facebook | Twitter | YouTube
#Cўраган_эдингиз

👉 Республикамизда жорий қилинган карантин даврида бошланғич синфда ўқийдиган фарзандимга уйда қарайдиган одам бўлмаганлиги сабабли иш ҳақи сақланмаган ҳолдаги таътил олгандим. Ушбу таътилни олганимга бугунги кунда 3 ой бўлди. Карантин чекловлари тугатилмаганлиги сабабли таътил муддатини узайтиришим мумкинми?

“Мадад” ННТнинг Мўйноқ туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Н. Бердиниязова:

👉 Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 28 мартда рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 9-бандига кўра, иш берувчи ходимга аризасида кўрсатилган санадан бошлаб тўлиқ муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил беришга мажбур. Ушбу меҳнат таътилига Меҳнат кодексининг 150-моддаси биринчи қисмида белгиланган максимал муддат бўйича чекловлар карантин даврида татбиқ қилинмайди. Бунда, ушбу меҳнат таътилининг муддати мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхташи муддатидан ошмаслиги кераклиги белгиланган.

Юқоридагиларга асосан Сиз иш ҳақи сақланмайдиган таътил муддатини узайтиришингиз мумкин.


Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram
| Facebook | Twitter | YouTube
#Cўраган_эдингиз

👉Ходим масофавий иш усулида ўз вазифасини ҳар куни соат 22:00 гача бажариб келаётганлигини билдириб, ортиқча ишлаётган вақти учун 2 ҳисса иш ҳақи тўлашни талаб қилди. Ушбу ҳолатда ходимнинг талаби асослими?

“Мадад” ННТнинг Беруний туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси М. Каримбаев:

👉 Қонунчиликка кўра масофавий ишда ишловчи ходим иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда, у томонидан бажарилган ишлар учун бир баравар миқдорда меҳнат ҳақи тўланади. Бунда ходимга нисбатан иш вақтидан ташқари иш, дам олиш ва байрам кунларидаги иш, шунингдек тунги вақтдаги иш учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилмаслиги белгиланган.

Юқоридагиларга кўра, ходимнинг эътирозлари асоссиз ҳисобланади ва ходим иш вақтини ўзи белгилаб, белгиланган кунлик иш юкламасини бажариши лозим.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram
| Facebook | Twitter | YouTube
#Cўраган_эдингиз

Бир марталик моддий ёрдам кимларга берилади?

👉 Опам 2-груҳ ногирони, онкологик касал. Жарроҳлар уни операция қилиш кераклигин айтишди. Ҳозирги кунда молиявий жиҳатдан қийин аҳволдамиз. Бир марта бериладиган моддий ёрдам кимларга берилади ва қайси жойга мурожаат қилишимиз керак?

“Мадад” ННТнинг Амударё тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Айгул Машерипова:

👉 Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 мартдаги қарорига асосан муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам тайинлашнинг аниқ миқдори муҳтож оила тушган ҳаётий вазиятнинг мураккаблигини инобатга олган ҳолда, алоҳида ҳар бир ҳолат бўйича Комиссия томонидан белгиланади.
Ушбу қарорда бир марта бериладиган моддий ёрдам тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган, ҳаётий мураккаб вазиятга тушган оилалар (фуқаролар) тоифаларига, биринчи навбатда, қуйидагиларга тайинланади:
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз фуқаролар ва пенсионерларга (ишга лаёқатсизларга ва ишга лаёқатли оила аъзолари бўлмаганларга), боқувчиси ногирон бўлган оилалар ва бошқа кам таъминланган аҳоли тоифаларига ва оилаларга;
I гуруҳ ногирони бўлган ёки оғир касалга чалинган (бутунлай ёки қисман ўз-ўзини боқиш имконига эга бўлмаган, иш фаолиятини олиб бора олмайдиган) фуқароларга;
ўлим оқибатида ягона боқувчисини йўқотган оилаларга (уч ой муддат мобайнида);
ногирон бола ёки I ёки II гуруҳ ногирони бўлган ёки молиявий харажатларни талаб этадиган жарроҳлик аралашуви ёки узоқ вақт (беш ойдан кўпроқ) амбулаторияда даволаниши зарур бўлган оғир касалликка чалинган бошқа оила аъзосига қараб турган тўлиқ бўлмаган оиланинг ота-оналарига (оила аъзосига);
ота-оналардан бири I ёки II гуруҳ ногирони бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёки иккала ота-она ҳам I ёки II гуруҳ ногирони бўлган икки нафар ва ундан қўп фарзандли тўлиқ оилаларга.
Бир марта бериладиган моддий ёрдамга муҳтож фуқаролар маҳалла йиғинига мурожаат қилиши мумкин.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram
| Facebook | Twitter | YouTube
#Cўраган_эдингиз

👉Яқинда уйни иккига бўлгандик. Бизга коғоз шаклидаги кадастр ҳужжатини беришди. Ушбу кадастр ҳужжати оркали олди-сотди қилиш мумкинми? Пластик ҳолатидаги кадастр ҳужжатини каердан олсак бўлади ва бу қанчага тушади?

Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева:

👉 Амалдаги қонунчиликка кўра агар уй-жой иккига бўлинган ва уларнинг ҳар бири учун алоҳида-алоҳида мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлса, ушбу бўлинган уй-жойни олди-сотди қилиш мумкин бўлади.

Энди эса пластик ҳолатидаги кадастр ҳужжатини каёрдан олиш мумкилиги тўғрисидаги саволга жавоб берадиган бўлсак. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 987-сон қарори қабул қилинган. Мазкур қарорга асосан 2020 йил 1 мартдан бошлаб, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш бўйича мурожаат қилинганда, ариза берувчига Давлат хизматлари марказлари орқали янги намунадаги кадастр паспорти берилиши назарда тутилган.

Мазкур кадастр паспортини олиш ихтиёрий бўлиб, фуқаролар томонидан ариза билан мурожаат қилинган тақдирда берилади.


Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram
| Facebook | Twitter | YouTube
#Cўраган_эдингиз

👉 Мен университетнинг жисмоний маданият факультети 1-босқичида ўқийман. Ўқишни сиртқи шаклга ўтказиб, ички ишлар органларига ишга кирсам бўладими?

"Мадад" ННТнинг бош мутахассиси Аброрбек Эъзозхонов:

👉 “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ бир таълим шаклидан бошқа таълим шаклига ўқишни кўчириш мумкин, лекин барча ҳолларда ҳам эмас. Хусусан кундузги таълимдан кундузги, сиртқи, кечки (сменали) ўқишга кўчиришга рухсат этилади.

Кундузги таълимдан махсус сиртқи таълимга кўчириб бўлмайди.

Сиртқи таълимдан сиртқи (фақат бир таълим соҳаси доирасида), кечки (сменали) ўқишга кўчиришга рухсат этилади.

Ситқи таълимдан кундузги ҳамда махсус сиртқи таълимга кўчириб бўлмайди.

Кечки таълимдан кечки таълимга (фақат бир таълим соҳаси доирасида) ва кундузги таълимга ўқишни кўчириш мумкин.

Кечки таълимдан сиртқи ҳамда махсус сиртқи таълимга кўчириб бўлмайди.

Махсус сиртқи таълимдан бошқа таълим шаклига кўчириб бўлмайди, ўз навбатида, бошқа таълим шаклидан махсус сиртқи таълимга кўчириш талаби ҳам рад этиш учун асос бўлади. Фақат махсус сиртқида бир таълим соҳаси доирасидагина кўчиришга рухсат этилади.

Шунингдек, мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналиши ёки таълим шаклига, бошқа ОТМга кўчирилмайди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram
| Facebook | Twitter | YouTube
#Cўраган_эдингиз

Уйимдан боғча очмоқчиман...

👉 Яшаб турган уй-жойимда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини (оилавий корхона) ташкил қилмоқчиман. Менга қандай имтиёзлар белгиланган?

“Мадад” ННТнинг Амударё тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Айгул Машерипова:

👉 “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонунга асосан оилавий корхона иштирокчиларига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган тураржойлар оилавий корхона фаолияти амалга ошириладиган жой ҳисобланади. Бундай жойларни оилавий корхона фаолиятида фойдаланиш мақсадида яшаш учун мўлжалланмаган жойларга айлантириш талаб қилинмайди.
Шунингдек, ушбу қонуннинг 28-моддасига асосан оилавий корхона тураржойдан бир вақтнинг ўзида унда истиқомат қилган ҳолда ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш учун фойдаланган тақдирда, коммунал инфратузилма хизматлари (электр энергияси, сув таъминоти, канализация, газ таъминоти ва иссиқлик таъминоти) ҳақини тўлаш аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилади.
Коммунал хизмат кўрсатиш, электр ва газ таъминоти корхоналари зарур коммуникация тармоқларининг оилавий корхона фаолияти амалга оширилаётган жойгача етказилишини ҳамда уланишини аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида таъминлайди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram
| Facebook | Twitter | YouTube
#Cўраган_эдингиз
👉 Ипакчилик фермер хўжалигида ишлайман, бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтиши ростми, бу қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатда кўрсатилган?

“Мадад” ННТнинг Амударё тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Айгул Машерипова:

👉 Ҳа, бу тўғри. Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибин тўғрисидаги Низомга асосан “Тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтадиган мавсумий ишлар ва саноатнинг мавсумий тармоқлари Рўйхати”да ипакчилик тармоғи корхоналари ва фермер хўжаликлардаги ишчилари ҳам кўрсатилган.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram
| Facebook | Twitter | YouTube
#Cўраган_эдингиз

Савол: 👉 Турмуш ўртоғим билан суд тартибида ажрашганман, лекин ФҲДЁ органидан тегишли тартибда рўйхатга олинмаган ҳамда никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳнома берилмаган. Мен ушбу гувоҳномани олишим шартми ёки суднинг қарорининг ўзи ажрашганлигимизни тасдиқлайверадими?

Жавоб: 👉 Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 47-моддасига асосан, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органида никоҳдан ажратилганлик рўйхатга олинган кундан бошлаб тугатилади.

Шу сабабли, суднинг никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарори бўлса ҳам никоҳдан ажратилганлик ФҲДЁ органларида рўйхатга олинмагунга қадар никоҳ бекор қилинмаган деб ҳисобланади.

Саволга "Мадад" ННТнинг Беруний туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Мансур Каримбоев жавоб берди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram
| Facebook | Twitter | YouTube
#Cўраган_эдингиз
👉 Синглим ва унинг турмуш ўртоғини карантинга олишди. Синглимнинг 7 ва 10 ёшли фарзанди бор. Уларга қарайдиган ҳеч ким йўқ. Шу сабабли мен уларни парвариш қилаяпман. Ушбу вақтда ишга чиқолмаяпман. Шу ҳолатда менга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилиши мумкинми?

Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева:
👉 Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 11 майдаги “Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 117-сон буйруғи қабул қилинган.
Мазкур буйқукка кўра, уй шароитида карантинга олинган шахсларга ҳамда карантинга олинган шахсларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси карантинда бўлган тўлиқ кунларига уларнинг яшаш жойидаги поликлиника томонидан берилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram
| Facebook | Twitter | YouTube
#Cўраган_эдингиз

👉 Мен ўзимда коронавирус аломатларини сезгач, ўз саломатлигим ва оилам хавфсизлиги учун ишга чиқолмадим. Орадан бироз вақт ўтгач тест топширдим ва менда коронавирус аниқланди. Ушбу ҳолатда мен билан тузилган меҳнат шартомаси иш берувчи томонидан бекор қилиниши мумкинми?

Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева:

👉 “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, коронавирус инфекцияси билан касалланган ёки карантинга олинган, шунингдек 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (уларни ўрнини босувчилар, ҳомийлар, васийлар) бўлган ходим билан иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube