HR assistant
12.6K subscribers
97 photos
19 videos
2 files
197 links
HR xizmatlari xodimlari uchun foydali manba

HR (Human Resource management) — Inson resurslarini boshqarish

Hamkorlik uchun — @fimediateam
Download Telegram
#Янги_рукн

👆 Меҳнат соҳасидаги низолар
асосан томонларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билмасликларидан келиб чиқади. Шу боис «HR assistant» лойиҳаси меҳнат қонунчилигига доир билимларингизни ошириб бориш мақсадида эътиборингизга янги рукнни тақдим этади:

📝 Меҳнат қонунчилиги нима дейди?

Савол: Ишга қабул қилиш пайтида кадрлар бўлимида менга меҳнат шартномасини имзолаш учун беришди, лекин у бир нусхада тузилган экан ва менга унинг нусхасини беришмади. Кадрлар бўлими ходимининг хатти-ҳаракати тўғрими?

❗️Жавоб: Йўқ, нотўғри. Меҳнат кодексининг 74-моддаси учинчи қисмига кўра меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ва ҳар бир тарафга сақлаш учун топширилади.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
#Янги_рукн

👆 Меҳнат соҳасидаги низолар асосан томонларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билмасликларидан келиб чиқади. Шу боис «HR assistant» лойиҳаси меҳнат қонунчилигига доир билимларингизни ошириб бориш мақсадида эътиборингизга янги рукнни тақдим этади:

📝 Меҳнат қонунчилиги нима дейди?

Савол:
Тиббий текширувдан ўтганимдан кейин мени ишга қабул қилишди ва меҳнат шартномасини тузишди. Уйга қайтиб келгач мен меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни кўрсатилмаганлигини кўрдим. Мен эртадан ишга чиқсам бўладими ёки аввал меҳнат шартномасини қайта тузиш керакми?

❗️Жавоб: Сиз ишга чиқишингиз лозим. Меҳнат кодексининг 83-моддаси иккинчи қисмига кўра агар меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни ҳақида шартлашилмаган бўлса, ходим меҳнат шартномаси имзоланган иш кунининг (сменанинг) эртасидан кечикмай ишга тушмоғи лозим.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
#Янги_рукн

👆 Меҳнат соҳасидаги низолар асосан томонларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билмасликларидан келиб чиқади. Шу боис «HR assistant» лойиҳаси меҳнат қонунчилигига доир билимларингизни ошириб бориш мақсадида эътиборингизга янги рукнни тақдим этади:

📝 Меҳнат қонунчилиги нима дейди?

Савол:
Корхонамизнинг янги директори жамоа шартномасида назарда тутилган ҳар чоракда бериладаган мукофот пулини мазкур тўлов Меҳнат кодексида мажбурий тўлов сифатида назарда тутилмаганлигини кўрсатиб, бир тарафлама бекор қилди. Директорнинг хатти-ҳаракатлари қонунийми?

❗️Жавоб: Директорнинг хатти-ҳаракатлари ноқонуний бўлиб, ушбу ҳолатда у меҳнат қонунчилигини бузган ҳисобланади. Меҳнат кодексининг 4-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан шартнома йўсинидаги ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал ҳужжатлар), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари билан белгиланиши мумкин. Шу билан бирга, мазкур модданинг учинчи қисмига мувофиқ, меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг шартлари, агар қонунда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса, бир тарафлама ўзгартирилиши мумкин эмас.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz