#Биласизми
❗️Ходим ишлаш имкониятидан ноқонуний маҳрум этилганда, ололмай қолган барча иш ҳақини иш берувчи унга тўлаши шарт.
▪️Бундай ҳолларга қуйидагилар киради:
➖ ишга қабул қилиш ноқонуний рад этилиши;
➖ меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилиниши;
➖ ходим ноқонуний бошқа ишга ўтказилиши;
➖ меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилиши;
➖ ҳар қандай усулда ходим шаънига доғ туширувчи маълумотлар тарқатилиши ва бошқа ҳолатларда.
#HR_assistant ➖ Сизга кўмакчи!
✅ Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz

❗️Давлат фуқаролик хизматчисининг ротацияси уни эгаллаб турган давлат фуқаролик хизмати лавозимига тенг бўлган бошқа лавозимга ўз розилиги билан ўтказиш орқали амалга оширилади.
Давлат фуқаролик хизматида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида мажбурий равишда ротация қилиниши лозим бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг рўйхати белгиланади.
Ушбу лавозимларни эгаллаб турган давлат фуқаролик хизматчиларининг ротацияси уларнинг розилигисиз амалга оширилади.
▪️ Қуйидаги давлат фуқаролик хизматчилари ротация қилинмайди:
▫️тайёрлаш, қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтаётган;
▫️ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар;
▫️тиббий хулосага асосан ўзларининг ёки улар билан бирга яшовчи оила аъзолари соғлиғининг ҳолати ротация ўтказилаётган давлат фуқаролик хизмати лавозими бўйича хизмат мажбуриятларини амалга ошириш имкониятини бермайдиганлар.

❗️ Ходим иш берувчидан меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли.
🗓 Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги аризаси у берилган кундан эътиборан 3 кунда кўриб чиқилиши керак.
📝 Ходимнинг талаблари рад этилганда, рад этиш сабаби ёзма шаклда ходимга берилиши керак.
✅ Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
🗓 Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги аризаси у берилган кундан эътиборан 3 кунда кўриб чиқилиши керак.
📝 Ходимнинг талаблари рад этилганда, рад этиш сабаби ёзма шаклда ходимга берилиши керак.
✅ Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
❗️Қонунчиликка кўра, иш берувчи қуйидагиларни дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиши шарт:
➖18 ёшга тўлмаган шахсларни;
➖умумий белгиланган пенсия ёшига етган шахсларни;
➖ногиронлиги бўлган шахсларни;
➖меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт воситаларининг ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганларни;
➖озиқ-овқат саноатида, савдода ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқларда иш билан банд бўлганларни;
➖умумий ўрта таълим ташкилотларининг, мактабгача таълим ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ходимларини ва бошқа ходимларини.
✅ Каналга обуна бўлинг — @hrassistant_uz

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун нормалари билан таништириб борамиз!
▪️ Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.
➖ ➖ ➖
🔰 28-модда. Давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш шартлари
▪️ Давлат фуқаролик хизматига давлат тилини биладиган, давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш учун тегишли малака талабларига ва бошқа талабларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
❓Кимлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиниши мумкин эмас:
➖ 18 ёшга тўлмаган шахслар, агар давлат фуқаролик хизмати лавозимига доир малака талабларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса;
➖ суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
➖ суднинг қарори билан муайян муддатга давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар;
➖ коррупцияга оид жиноятларни содир этишда суд томонидан айбдор деб топилган шахслар;
➖ оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар;
➖ тиббий хулосага асосан соғлиғининг ҳолати давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш имконини бермайдиган шахслар;
— давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ бўлган, ушбу Қонун 13-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган чекловларга риоя этишни рад қилган шахслар.
▫️Батафсил

Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш берувчи ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра 3 кунлик муддатда тақдим этиши шарт.
❗️Ёзма асосни беришни рад этиш ишга қабул қилиш қонунга хилоф равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилинишига монелик қилмайди.

Қонунчиликка кўра, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид барча маълумотлар ва ҳужжатлар электрон платформада шакллантирилиши ва юритилиши белгиланган.
Бундан ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мустасно.
▶️ Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2023 йилдаги 492-сонли қарори

Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
❗️Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.

Қонунчиликка кўра, давлат илмий ташкилотларида илмий фаолият юритувчи шахсларга 48 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган ҳамда моддий ёрдамни кўзда тутадиган меҳнат таътили берилиши белгиланган.

Қонунчиликка кўра, меҳнат интизоми деб барча ходимларнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, жамоа келишувларига, жамоа шартномасига, шунингдек ички меҳнат тартиби қоидаларига, бошқа ички ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ белгиланган хулқ-атвор қоидаларига мажбурий бўйсуниши тушунилади.
📝 Интизомий жавобгарлик ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилганлиги учун юзага келадиган ва ушбу ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишида ифодаланадиган юридик жавобгарликдир.
Ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.