HR assistant
12.6K subscribers
97 photos
19 videos
2 files
197 links
HR xizmatlari xodimlari uchun foydali manba

HR (Human Resource management) — Inson resurslarini boshqarish

Hamkorlik uchun — @fimediateam
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз #ЖШШИР #ПИНФЛ

ЖШШИР нима? Уни қандай аниқлаш мумкин?

ЖШШИР (ПИНФЛ) — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами
бўлиб, у ҳар бир фуқаронинг паспортида қайд этилган бўлади.

❗️Паспортни янгисига алмаштирсангиз ҳам, серия ва рақами ўзгариши мумкин, аммо ЖШШИР ўзгармайди.

◽️ ЖШШИРни аниқлаш жуда осон. Ушбу сурат орқали паспортингиздан 14 та рақамни топинг, ана шу Сизнинг ЖШШИРингиз ҳисобланади. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси (ИНПС) рақами ҳам айнан ЖШШИР билан бир хил бўлади.

Ҳамкасбларингизга улашингhttps://t.iss.one/hrassistant_uz
#Сўраган_эдингиз

Танлов асосида ишга қабул қилинган ходимни лавозимидан озод қилиш (меҳнат шартномасини бекор қилиш) қандай тартибда амалга оширилади?

❗️Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сонли Фармонининг 9-банд “б” кичик бандига кўра:

очиқ мустақил танлов асосида давлат фуқаролик хизматига қабул қилинадиган шахслар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва тегишли равишда унинг филиаллари билан келишмасдан туриб лавозимдан озод қилиниши мумкин эмас.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz