Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.35K subscribers
16.6K photos
4.42K videos
544 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#қўшма_мажлис

⚡️⚡️⚡️Зойир Мирзаев Сенат аъзоси бўлиши мумкин

Айни пайтда Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” маданият саройида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзосини сайлаш бўйича Халқ депутатлари вилоят, шаҳар, ва туман кенгашлари депутатлари қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур маросимда бевосита иштирок этаётган мухбиримиз Нигора Ўролованинг хабар қилишича, Сенат аъзолигига Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев номзоди кўрсатилган.

Овоз бериш давом этмоқда.

Фото:
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@haqiqatonline
#қўшма_мажлис

Тошкент вилоятидан Сенат аъзолари сайланди

Бугун Чирчиқ шаҳрида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилоятидан Сенат аъзоларини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Қўшма йиғилишда:
вилоят ҳокими Зойир Мирзаев;

Олмалиқ кон металлургия комбинати бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов;

Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Маҳмуд Тоиров;

тадбиркор Малика Қодирхонова Сенат аъзоси этиб сайланди.

Йиғилишда марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б. Қўчқоров иштирок этди.


@haqiqatonline_24
👍6👏1