Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.35K subscribers
16.6K photos
4.42K videos
544 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#ёдда_тутинг

❗️Ҳаддан ташқари тозалик болалар учун хавфлидир

🔹Уйни тозалашда антибактериал воситалардан ортиқча фойдаланиш болаларда аутоиммун касалликлар хавфини оширади.

🔹Ривожланаётган организм учун маълум миқдордаги патоген микроорганизмлар билан алоқа қилиш жуда муҳимдир, чунки унда инфекцияларга қарши иммунитетни ҳимоя қилиш механизмлари шундай шаклланади.

🔹Агар бола кимёвий тозалик қуршовида ўсса, унинг ичакларидаги, шу жумладан неврологик саломатликни таъминлайдиган микрофлора ҳосил бўлмайди.

@haqiqatonline
👍1
#ёдда_тутинг

❗️ Фермерлар фаолиятига давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг аралашиши тақиқланади

Фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди.

Давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ва фуқароларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фермер хўжалигига етказилган зарарлар, шу жумладан бой берилган фойда қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.

Фермер хўжалиги пул муомаласини юритиш ҳамда пул маблағларини сақлаб туриш учун банк муассасасида ҳисобварақлар очиш ва бу маблағларни эркин тасарруф этиш ҳуқуқига эга.

Фермер хўжалигининг ҳисоб-китоб варағидан маблағларни фақат фермер хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ёки суднинг қарорига биноан ҳисобдан чиқариш мумкин.

@haqiqatonline
#ёдда_тутинг

❗️Пиёдаларга лойқа сачратиш 150 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Бу ҳақда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда қайд этилган.

@haqiqatonline
👍2
#ёдда_тутинг

❗️Тез-тез овқатланиш тишларга зарар етказади

🥓Тез-тез овқатланиш нафақат бизнинг танамизга зарар етказади, балки тишларимиз саломатлиги учун ҳам ҳақиқий таҳдиддир.

🦷Муҳим ҳимоя функциясини бажарадиган тупук таом билан ишончли ишлашни тўхтатади, бунинг натижасида тиш эмалини йўқ қилади.

❗️Тишларингизга кислота таъсирини камайтириш учун шифокорлар ҳар бир таомланишдан кейин оғзингизни сув билан яхшилаб чайишни маслаҳат беришади.

@haqiqatonline_24
#ёдда_тутинг

❗️Жуда муҳим эслатма

1. Ҳеч кимга диний мазмундаги материал (матн, фото/видео, мусиқа, куй ва ҳ.к.) юборманг! Бир марталик юбориш, ҳатто лайк босиш ҳам ТАРҚАТИШ деб талқин қилиняпти!

2. Телефонингизга (телеграм, Фейсбук, инстаграм ва ҳ.к. мессенжерлар орқали) шу мазмундаги материал келса, зудлик билан ўчириб ташланг, асло оча кўрманг!

3. Ўзингиз ҳам диний мазмундаги материалларни интернетдан (google, YouTube) умуман қидирманг! Нима тўғри, нима нотўғрилигига ”ўзимнинг ақлим етади” деб калта ва хом ўйламанг!

4. Телефонингиздаги шу мазмундаги материаллар, браузерингиз тарихини батамом тозалаб ташланг!

5. Фақат расмий дўконлардан, Мусулмонлар идораси томонидан маъқулланиб, голограмма қўйилган маҳсулотларни (диний материалларни) харид қилинг, лекин фақат шахсан ўзингиз фойдаланинг, бугун “Рухсат” берилган дин вакили, эртага “Тақиқ”га тушиб террорчи, диний ақидапараст, экстермист деб топилмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди!

Адвокат Мукадамов Бобир

@haqiqatonline_24
👍4🔥1
#ёдда_тутинг

❗️Ўзбошимчалик билан қурилган уй ва иморатлар аёвсиз бузилади! Кўз ёшингиз ёрдам бермайди! Жавобгарликка тортилади
– Кадастр агентлиги

Ҳужжати йўқ уйларга Кадастр ҳужжатларини қилиб бериш бошланиши ҳақидаги хабарлар тарқалганидан сўнг, бўш ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб, қурилиш ишларини бошлаб юборганлар сони ортиб бормоқда. Хўш, мазкур уй-жойларга ҳам эгалик ҳуқуқи ва кадастр ҳужжатлари қилиб бериладими? 

- Ҳақиқатдан ҳам ижтимоий тармоқларда хабар тарқалганидан кейин аҳоли орасида ҳеч қандай хат-ҳужжатсиз иморат қуриб олиб, бу уйни 5-10 йил олдин қурганман дея иддао қилиб, ҳужжатлаштириб оламан, деб ўйлаб юрган бўлишлари мумкин. Очиғини айтганда улар хато қилишмоқда. 

Сабаби, Кадастр агентлиги томонидан ерларнинг ҳолатини ўрганиш бўйича Космик съёмкалар хариталари бор. Улар ёрдамида 5-10 йил ҳатто 20 йил ортга қайтариб текширишимиз мумкин. Бу жараёнда инсонлар ўзларини зарар беришлари мумкин. Сабаби, биринчидан, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик, у ерга ноқонуний қурилмани амалга оширганлик учун қонунчилигимизда Маъмурий жавобгарликдан Жиноий жавобгарликкача чоралар белгиланган. Шунинг учун бундай тоифадаги инсонлар ҳозирги кунда ўзбошимчалик билан қурилиш қилаётган бўлса, ўз-ўзидан тўхтатишларини ва ерни асл ҳолатига қайтаришларини сўраймиз.

Неъмат Атамуродов,
Кадастр агентлиги матбуот хизмати раҳбари


@haqiqatonline_24
👍21
#тавсия
#ёдда_тутинг

☝️Чойлар ва уларнинг фойдали хусусиятлари

🍃 Мойчечак (ромашка) чойи — сокин уйқу учун
🍃 Ялпиз чойи — овқат ҳазм қилиш учун
🍃 Занжабил (Имбир) чойи — кўнгил айниши ва куйишга қарши
🍃 Матча кўк чойи — қаришга қарши
🍃 Қора чой — суяклар саломатлиги учун
🍃 Кўк чой — тетиклик учун.

@haqiqatonline_24
👍3
#Диққат
#ёдда_тутинг

ХИЗМАТНИ ЯШИРИН ОЛИБ БОРИШ ТАҚИҚЛАНАДИ!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарори  32-бандида ЙПХ ходимлари мобиль комплексдан фақат патруль автомобилларида фойдаланишлари кераклиги қатъий белгилаб қўйилган.

🙅🏻‍♂️Мазкур талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган ҳар қандай ҳужжат юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.

@haqiqatonline_24
👍4👏2