Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.35K subscribers
16.6K photos
4.42K videos
544 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#тайинловлар

⚡️Туризм ва маданий мерос вазирига ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ:

Бахтиёр Ибрагимов — туризм ва маданий мерос вазирининг
халқаро туризмни ривожлантириш, ички ва зиёрат туризми масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия департаменти директори бўлган.

Нусратилла Зикриллаев — туризм ва маданий мерос вазирининг инвестициялар, туризм кластерлари ва лицензиялаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими бўлган.

Ботиржон Шаҳриёров — туризм ва маданий мерос вазирининг оммавий тадбирлар ва маданий мерос масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар, Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@haqiqatonline
👍2
#тайинловлар

⚡️Президентнинг тегишли фармойишига асосан Президент Администрацияси ижро этувчи аппаратида тайинловлар амалга оширилди:

Рустам Тўйчиевич Камилов — Президент Администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъба мудири;

Ҳикматилла Шуҳратилла ўғли Убайдуллаев — Президент Администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъба етакчи кунсультанти;

Ўлуғбек Рауф ўғли Норматов — Президент Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси етакчи консультанти;

Шохрух Анварович Ходжаев — Президент Администрацияси коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба етакчи кунсультанти лавозимига тайинланди.

@haqiqatonline
👍2
#тайинловлар

Икромов Дониёр Тулкунович Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти бош имом-хатиби этиб тайинланди.

Файзуллахўжаев Жасур Хакимович Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Камолиддинов Фазлиддин Камолиддинович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Тошкент ҳудудий филиали бошлиғи этиб тайинланди.

@haqiqatonline_24
👍1