Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.84K subscribers
15.5K photos
4.06K videos
474 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Мутолаа_учун

ҚОР ОСТИДА ШИВИРЛАР БАҲОР

Ёғиб ўтди оппоқ қор тунда,
Бедорликни тан олдим шунда,
Алёрларин айтади кунда,
Қор остида шивирлаб баҳор.

Йўқотганди замин ҳаловат,
Чеҳрасини очмас табиат,
Инжиқлиги асли ҳақиқат,
Қор остида шивирлар баҳор.

Ўрик гулин ўраб оқ чойшаб,
Қадди эгик озгина нишаб,
Қиш кетмади ошини ошаб,
Қор остида шивирлар баҳор.

Қордан баҳра олди дала-қир,
Гоҳ беркиниб, Қуёш гоҳ балқир,
Майса униб кулади "қиқир",
Қор остида шивирлар баҳор.

Юртга ёққан қор эмас- у дон,
Оқ тилакка ўралди ҳар ён,
Эл дуоси асрагайдир жон,
Қор остида шивирлар баҳор.

Қор остида шивирлар баҳор...

Мунира Султон

@haqiqatonline
#мутолаа_учун

⚡️«Қуръонни ўқиб, йиғладим» — машҳур футболчи Карим Бенземанинг севгилиси Исломни қабул қилгани ҳақида

«Исломни қабул қилдим. Бу Мадриддаги масжидда содир бўлди. Улар Қуръон ўқишди. Ёш қизалоқдек йиғладим. Жуда таъсирчанман.

Мен бу дин ҳақида кўп изландим. Ўқиганларим таъсир қилди. Рамазон ойида Қуръон ўқиб йиғладим. Мен каби исломни қабул қилган насроний қиз ҳақидаги «Муқаддас Ислом йўли» асарини ҳам ўқидим. Ҳақиқатан ҳам қимматли китоб.

Саудия? Бу саргузаштни интиқлик билан кутяпман. Мамлакат ва унинг маданияти ҳақида билишни хоҳлайман.

Саудиядаги дресс-код? Мен
учун ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Мамлакат маданияти мен учун муҳим», — дейди Aмерикада туғилган Жордан Озуна.

@haqiqatonline_24
#мутолаа_учун
#абитуриент_дарди

⚡️Мандатгача изламанг мени...

Жорий йилги давлат тест имтиҳонлари ҳам бошланди. Айни кунларда абитуриентлар имтиҳонлар билан, топшириб бўлганлар эса жавобларини кутиш билан оввора. Мандат жавоблари эса ҳар йилгидек камида барча имтиҳонлар якунидан 10 кун ўтиб эълон қилинади. Ана шу муддат улар учун гўёки бир неча йиллардек туюлади. Бунинг сабаби эса ич-ичидан қўрқув ҳиссини уйғотаётган кичик, аммо ваҳимали савол: одамлар нима дейди?

👉БАТАФСИЛ👈

@haqiqatonline_24
#мутолаа_учун

❗️Ўқувчилар қандай жазоланади - "дунё тажрибаси"

🇺🇸 АҚШ: Энг даҳшатли жазо — бу дарсларга боришни тақиқлаш. Америкада мактаб ўқувчиси учун бу фожиа. Чунки ёмон баҳо олганлар кейинги йилга қолдириб юборилади. Жиддий мактаб қоидабузарликлари билан полиция ва суд тизими шуғулланади.

🇯🇵 Япония: Кеч қолиш, бўяниш ёки формасиз дарсга кириш жисмоний меҳнат ёки дарра билан жазоланади.

🇩🇪 Германия: Ўқувчи дарсдан қочса, вояга етмаганлар хизмати аралашади. Агар таълим интизоми бузилган бўлса, мактаб маъмурияти полицияга хабар беради. Ойига 3 кундан ортиқ сабабсиз дарс қолдирганларга 1000-2500 евро жарима солинади.

🇰🇷 Жанубий Корея: Ўқитувчи итоатсиз ўқувчиларни жисмоний жазолаш ҳуқуқига эга. Масалан, кафтларга калтак билан уриши мумкин. Бунинг учун ота-оналар ҳеч қандай эътироз билдира олмайди.

🇬🇧 Буюк Британия: Дарс пайтида ўқувчиларни мактаб ҳудудидан чиқариш тақиқланади. Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандини мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши мумкин. Агар жарима 28 кунда тўланмаса, жиноий жавобгарликка тортилади.

🇫🇷 Франция: Агар ўқувчи ойда тўрт мартадан кўп дарс қолдирса 150 долларгача жарима солиниши мумкин. Агар ўқишни қолдириш боланинг таълимига таъсир қилаётган бўлса, ота-оналар 2 йиллик қамоқ жазоси ва 33 минг доллардан ортиқ миқдорда жаримага тортилади.

@haqiqatonline_24