Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.71K subscribers
15.4K photos
4.05K videos
473 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Кибержиноят

❗️Янгийўллик "Сохта оператор" қўлга олинди

Тошкент шаҳар, Сергели туманида яшовчи 44 ёшли М.В. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 2.020.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Янгийўл туманида яшовчи 18 ёшли К.Р. содир этганлиги аниқланди.

Аниқланишича, К.Р., жабрланувчи М.В.нинг қўл телефонига қўнғироқ қилган ва ўзини "Click" оператори сифатида таништириб, "СМС" хабарнома юбориш орқали бошқарув ҳуқуқини қўлга киритиб, 2.020.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олган ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, К.Р.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

@haqiqatonline_24
#кибержиноят

❗️Тошкент вилоятида “Телеграм” мессенжерида сохта “PUBG” аккаунт сотиш билан фуқароларни алдаб келган шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳарда яшовчи 19 ёшли И.Ҳ. мурожаат қилиб, ўз аризасида телеграм мессенжерида “номаълум шахс” томонидан 1 млн. 470 минг сўм миқдоридаги пуллари фирибгарлик йўли билан ўтказиб олинганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи 20 ёшли Э.А. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, Э.А., И.Ҳ. билан телеграм мессенжерида танишиб, унга “PUBG” онлайн ўйинининг кучайтирилган аккаунтини сотишини айтган ва олдиндан пластик картасига пулларни ўтказдириб олиб, келишилган аккаунтни бермасдан, ёзишмаларни ўчириб юбориб, уни қора рўйхатга киргазиб қўйганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24