Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.35K subscribers
16.6K photos
4.42K videos
544 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Ибрат_вақти
ЯХШИЯМКИ, ТУҒИЛГАН ЭКАНСАН, БОЛАМ!

Соат тонги 03:30 эди. Унинг телефони жиринглай бошлади. Ёстиқдан минг машаққат билан бошини кўтариб, қўнғироққа жавоб берди
:
— Эшитаман! Кимсиз?
— Менман, ўғлим. Онангман!
— Уфф, она, Худо хайрингизни берсин! Кошки билсангиз эди, эртага қиладиган қанчалик муҳим ишларим бор.
— Ҳалиги… Ўғлим…
— Нима, она, нима. Мени шу пайтда уйғотадиган нима муҳим ишингиз бор? Эрталаб қўнғироқ қилсангиз ҳам бўлаверарди-ку?
Она ўғлидан бу совуқ муомалани эшитиб қаттиқ ранжиди, ўксинди. Йиғламсираган бир овозда:
— Бундан роппа-роса ўттиз беш йил аввал шундай тун ярмида 03:30 да сен ҳам мени уйғотган эдинг! Яхшиямки, туғилган экансан, болам! Сени яхши кўраман! – дея телефонни ўчирди.
Турк тилидан Фатима Алий таржимаси.

Каналга уланиш
👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/haqiqatonline
#ибрат_вақти

1. Дунёга муҳаббат қўйма, чунки у мусулмоннинг уйи эмас.

2. Шайтонни дўст тутма, чунки у мусулмоннинг биродари эмас.

3. Ҳеч кимга азият берма, чунки бу мусулмоннинг иши эмас.

📝 Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий Ҳафизaҳуллоҳ

@haqiqatonline
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат_вақти

Шу темирда бор меҳрни инсонлардан топиш мушкул...

@haqiqatonline
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат_вақти

"Уйни онам вафот этгач сотиб, дом олмоқчиман..."

P/S. Онанинг ўлимини кутиб яшаманг, онага ҳеч нарсани тенглаштирманг!

@haqiqatonline
#ибрат_вақти

Муҳаммад Алининг вафотидан олдин айтган сўнгги сўзлари:

«Бу ҳаёт ёлғондир, мен дунёни тиз чўктирдим, лекин менга ҳузур бермади, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло менга бир хасталик бериб, чемпион кимлигини эслатиб қўйди. Биз биров яхши кўриши учун эмас, коинот Яратувчиси Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло яхши кўриши учун яшашимиз лозим».

@haqiqatonline
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат_вақти

❗️Бугунги кунимиздан "АЧЧИҚ ХАҚИҚАТ"

P/S. Ҳозирги кунда ким фарзандига қўлидаги "матох"дан кўра кўпроқ вақт ажратмоқда?

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат_вақти

Ҳақиқий жаннат ерда экан...

Қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган ёш маҳкумнинг ота-она ва ҳаёт ҳақидаги гаплари ҳар қандай одамни йиғлатади.

Мактабда, уйда ва кўчада ҳеч кимни айтганини қилмай, безорилик қилиб юрган ўсмирлар бу видеони кўриши ва ҳулоса чиқариши керак.


📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
💬Telegram I🌐 Facebook I 🌐Instagram
👍2🔥1
#ибрат_вақти

ҚАЙТАР ДУНЁ...

Бир талабанинг ҳикоя қилишича тирикчилик сабабидан хизматга чиқиб турар экан. Одатдагидек харидор кутиб турганларида бир башанг кийинган киши кибру ҳаво билан солланиб келди-да:
– Гул экиш керак, – деб қолди.

Унинг карандачилиги малол келса ҳам, ишсиз қолишдан қўрқиб нархни келишиб олиб, ночор рози бўлишди. Машинага чиқиб унинг ҳовлисига боришди. Гул экиладиган майдон анча бор эди. Бойвачча ишни бошлаш пайтида қўшиб қўйди:
– Ҳақларингни гулни вақтида экиб улгура олсангиз оласиз! Бўлмаса бир сўм ҳам бермайман!
Йигитлар ишга қаттиқ киришди. Иш оғир, ер анча қаттиқ. Иш қуроллари ҳам жуда боп эмас. Унинг устига бу пўрим йигит бир оз дам олишга ҳам қўймай уларнинг тепасида турди. Ўлгудек ишлашиб, ниҳоят шом пайтида зўрға тугатишди. Айниқса уларнинг орасида ёши каттароғи бор эди, ўша киши сиртдан билдирмас ҳам, анча ҳориб қолди. Ниҳоят иш якунланиб, юз-қўлларини ювиб, кийимларини алмаштиришди. Ҳалиги бойвачча уйига кириб кетди. Булар энди пулни олиб чиқар, деб анча кутишди, ҳеч гап йўқ. Охири одобдан бўлмаса ҳам ичкари уйининг эшигига бориб чақиришди. У сўрида ястаниб ётганча телевизор томоша қиларди. Уларга беписандлик билан қараб:
– Эээ...сенлар ҳалиям шу ердамисанлар? Ҳа, айтмоқчи ҳақларингни эртага оласанлар.
– Ўйлаб гапиряпсизми? Эртага яна келамизми?
– Э, бошимни оғритмаларинг! Асабимга текканларинг учун бир сўм ҳам бермайман! Қани, уйни бўшатиб қўйларинг!
Унинг бу гапидан ҳангу-манг бўлиб қолишди. Ўзларича босиқлик билан инсофга чақирмоқчи ҳам бўлишди. Бироқ истеҳзо қилишдан нарига ўтмади. Шунда уларнинг ёши каттаси тасалли бериб, бойваччани Худога солиб ортига қайтишаётган эди, ёшроғи чидай олмай:
– Илоҳим, бизнинг ҳақимиз жанозага буюрсин! – деб юборди. Бу гапни эшитган хотини қўрқиб кетди:
– Оғзингизга қараб гапиринг!

Вақт алламаҳал бўлиб қолгани сабабли автобус, йўналишли таксилар ҳаракати тўхтаган. Чўнтакларида таксига етарли пули йўқ хизматкорлар пиёда кетишга мажбур бўлишди. Анча юришганидан кейин бир енгил машина келиб тўхтади.
- Чиқинглар, акалар. Обориб қўяман.
Бир-бирига қараб қолишди. Ноилож баҳона қилишди:
- Йўқ, раҳмат пиёда кетаверамиз.
- Шу ярим кечада-я? Қаёққа борасизлар ўзи?
Манзилни эшитиб:
- Вой бўўй! Қачон етиб борасизлар. Чиқинглар, мен киракаш эмасман, бекорга обориб қўяман, -деб илтифот қилди.
Улар машинага чиқишгач, нима қилиб юрганларини сўради. Бўлган гапни эшитиб, анча жаҳли чиқди ва тасалли берди. Сўнг давом этди:
– Бугун ҳаётимда энг қувончли кун. Фарзандли бўлдим. Шу туғилган фарзандим учун эҳсоним бор эди. Сизларни Худо етказди, - деб анча пул узатди.
Йўқ дейишганига қулоқ солмай мажбур қўлларига тутқазиб қўйди. Пул анча эди. Ҳатто бугунги келишилган пулдан ҳам ортиқроқ эди.

Тақдир тақозосига кўра орадан бир хафта ўтиб ўша кўчага бориб қолишди. Ҳалиги бойваччанинг уйи томон қарагилари ҳам келмас эди. Лекин унинг дарвозаси олди негадир гавжум эди.
– Тўй бўляпти, шекилли, – деди уларнинг бири.
– Э, тўй қаёқда, – деди уларни олиб келаётган ҳайдовчи. – Кеча бу ҳовли эгасининг еттига тўлган ўғли автоҳалокат туфайли оламдан ўтди. Ўшанинг жанозаси...

P/S. Бу дунё қайтар дунё...

@haqiqatonline
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат_вақти

Мазкур "Ота" номли қисқа метражли мултфильм Оскар мукофотига лойиқ деб топилган.

Бир ярим дақиқада бир олам маъно...

@haqiqatonline_24
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат_вақти

❗️Бугунги кунимиздан "АЧЧИҚ ХАҚИҚАТ"

P/S. Ҳозирги кунда ким фарзандига қўлидаги "матох"дан кўра кўпроқ вақт ажратмоқда?

@haqiqatonline_24
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат_вақти

Ҳақиқий жаннат ерда экан...

Қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган ёш маҳкумнинг ота-она ва ҳаёт ҳақидаги гаплари ҳар қандай одамни йиғлатади.

Мактабда, уйда ва кўчада ҳеч кимни айтганини қилмай, безорилик қилиб юрган ўсмирлар бу видеони кўриши ва ҳулоса чиқариши керак.


📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
👍3