Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
⚡️Тошкент вилоятида уйсиз итларни ўлдириш бошлангани айтилмоқда Ижтимоий тармоқларда бугун соат 8.00 дан Чирчиқ шаҳрида оммавий равишда уйсиз итларни ўлдириш бошлангани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат бўйича мутасаддилардан расмий муносабат кутиб қоламиз.…
#расмий_муносабат
❗️Қаровсиз итларнинг ўлдирилаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз
Ижтимоий тармоқларда "Бугун соат 8:00 дан Чирчиқ шаҳрида оммавий равишда уйсиз итларни ўлдириш бошланди" мазмунидаги хабарларга вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси муносабат билдирди.
Таъкидланишича, 2023 йилнинг 6 ойи давомида аҳоли яшаш пунктларида назоратсиз, шу жумладан, эгасиз ит ва мушукларнинг кўпайиб бораётгани, улар томонидан аёллар ва ёш болаларни қўрқитиш, уларга ҳамла қилиш ҳолатлари рўй бераётгани бўйича вилоят фуқароларидан 120 дан зиёд ариза ва шикоятлар келиб тушган.
Бугун, 14 июль куни Чирчиқ шаҳрида назоратсиз ит ва мушукларни тутиш тадбирлари ўтказилмоқда.
Тадбирга бош бошқарма тизимидаги 7 та шаҳар ва туман Дайди ҳайвонларни тутиш бўлимлари ишчилари жалб қилинган бўлиб, уларга Чирчиқ шаҳри кўчаларида назоратсиз юрган ит ва мушукларни тутиш ҳамда уларни ўрнатилган тартибда Қибрай туманидаги назоратсиз ҳайвонларни сақловчи “Ҳаёт” МЧЖга топшириш вазифаси юклатилган.
@haqiqatonline_24

⚡️Тошкентда "мост" дан тушиб кетган автобус ҳолати бўйича расмий изоҳ берилди — видео
Ижтимоий тармоқларда йўловчи автобусининг "мост" дан тушиб кетганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, автобуснинг кўприкдан тушиб кетиш ҳолати "Уч қаҳрамон" фильмининг тасвирга олиш жараёнида амалга оширилган. Яъни тармоқларда тарқалган видео саҳналаштирилган ҳолат ҳисобланади.
Қайд этилишича, мазкур ўткир сюжетли фильм Кинематография агентлиги ва ИИВ ҳамкорлигида суратга олинмоқда.
Шунингдек, фильмни суратга олиш жараёнида хавфсизлик чоралари кўрилган бўлиб, ҳудуд ЙПХ инспекторлари томонидан назоратга олинган.
Таъкидланишича, суратга олиш жараёнида ҳеч бир фуқаро жабрланмаган.

#диққат ❗️ДАРС ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ИЛК КУНИДАН НОХУШ ВОҚЕА: Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида бугун янги талабаларни таништириш жараёнида фаоллар залида тадбир ўтказилаётган вақтда бинони бетон плитаси талабалар устида қулаб тушгани айтилмоқда.…
#расмий_муносабат
‼️Ижтимоий тармоқларда Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида нохуш воқеа содир бўлгани ҳақида хабар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, бугун, 4 сентябрь куни Самарқанд Давлат университетининг Каттақўрғон филиали биносидаги (собиқ лицей биноси) фаоллар зали шифтидаги бетон плита номаълум сабабларга кўра жойидан силжиб пастга тушган.
Воқеа содир бўлган яъни, плита тушган жойда талабалар бўлмаганлиги сабабли ҳеч кимга жиддий зарар етмаган. Фақат залнинг биринчи қаторида ўтирган икки нафар 1- босқич талабалари енгил жароҳат олган ва айни дамда шаҳар Тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Уларнинг аҳволи яхши.
"Айни дамда ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади", - дейилади муносабатда.

⚡️Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди
“Ижтимоий тармоқларда Бош вазир Абдулла Арипов иштирокида ўтказилган мажлис тафсилотлари нотўғри талқин қилинмоқда.
Гўёки Бош вазир амалдорларга қарата динни ёки давлатдаги ишини танлаши кераклигини айтгандек қилиб тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди”, дейилади хабарда.

#Расмий_муносабат
❗️Сув ошиши ҳақидаги хабарлар ёлғон, фақат...
Ижтимоий тармоқларда: "Ўзбекистонда эртадан ичимлик ва оқова сув нархлари 2 баробар қимматлайди. Жумладан, ичимлик суви нархлари (1 метр куб) аҳоли учун ҳозир 750 сўмдан 1500 сўмгача кўтарилади", мазмунида тарқатилаётган хабарлар асоссиз ҳисобланиб, ичимлик ва оқова сув нархлари ҳозирча фақат Андижон вилоятида оширилиши белгиланган ва қарор эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтгач кучга киради.

#Айтишларича ❗️Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар Рамазон (Селина) маҳалласи яқинидаги кушхона оқова суви ичимлик сувига аралашаётган экан. Сув танқислиги муаммоси хавф солиб турган бир пайтда бундай ҳолат... Мутасаддилардан расмий муносабат кутиб қоламиз! …
#расмий_муносабат
⚡️Олмалиқ шаҳар Рамазон (Селина) маҳалласи яқинидаги қушхона оқова суви ичимлик сувига аралашаётгани ҳақидаги хабарга расмий муносабат берилди
Шаҳар "Сув таъминоти" корхонаси масъулларининг ҳолат юзасидан дастлабки маълумот беришича, бу кушхонадаги оқова сув ва ичимлик сув қувурининг тешилиб, ўзаро қўшилиб кетиши сабабли кузатилган.
"Ушбу ҳолат зудлик билан масъуллар томонидан назоратга олиниб, ҳозирда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда", – дейилади муносабатда.

⚡️⚡️Тошкент вилояти божхона бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган "ходимлар гумонланувчига нисбатан электрошокер қўллагани ва калтаклагани" мазмундаги хабар юзасидан муносабат билдиради
Таъкидланишича, мамлакатимиз ҳудудида гиёҳвандлик воситаларни ноқонуний айланувини олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 3 октябрь куни Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.
Натижада, фуқаро Э.Э ва унинг бошқа жиноий шериклари интернет ижтимоий тармоғи орқали гиёхвандлик воситаларини доимий тарзда ёшларга сотиб келганлиги ҳақида маълумотлар олиниб, уларнинг навбатдаги жирканч қилмиши яъни, пойтахтнинг Юнусобод туманидаги турли ҳудудларга гиёхвандлик воситаларини кичик бўлакларга ажратган ҳолда яшириб жойлаштирган вақтида, оғирлиги 24,05 грамм гиёҳвандлик моддалари билан ушланиб, тадбир иштирокчилари томонидан уларнинг ушбу жиноий қилмиши тўхтатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тўпланган иш ҳужжатлар тергов органларига юборилган.
Ўз навбатида, тезкор тадбир давомида ёки ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида фуқаро Э.Эргашев ва бошқаларга нисбатан ҳеч қандай руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказилмаганлигини ҳамда махсус восита-электрошокер божхона органлари ҳисобида мавжуд эмаслигини, вилоят божхона бошқармаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади", - дейилади хабарда.

⚡️⚡️Аёлини ҳақорат қилган эркакнинг иши судга оширилди
Haqiqatonline' ижтимоий тармоғида "Ангренлик қизни ўғирламоқчи бўлишди(ми)?" сарлавҳали видеоматериал тарқалганди.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати рахбари Бобур Туляганов расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, улар эр-хотин бўлган. Эр ярашишни аёлдан талаб қилиб, уни безовта қилиб юрган. Аёл эса ҳолат бўйича ИИБ га мурожаат қилган. Эрга нисбатан Ангрен шаҳар ИИБ томонидан қонуний чора ҳам кўрилган. Бироқ бу ҳам вазиятга ечим бўла олмаган. Йигит Нурафшонга келиб, аёли билан гаплашиб олишни талаб қилган. Аёл рад этганидан кейин уни хақоратлаб, жанжаллашган.
"Ҳолат юзасидан эрга нисбатан МЖтКнинг 183 моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Нурафшон шаҳар Жиноят ишлари бўйича судига юборилган", – дейилади хабарда.
P/S. Яна бир мурожаат ўз ечимини топмоқда. Мазкур ҳолатни назоратга олган мутасаддиларга ташаккур!

❗️HUMO билан муаммолар давом этади Энди уларга тегишли банкоматлар ўчирилади. HUMO карталари орқали банклардан нақд пул ечишда муаммолар бўлаётгани сабабли, Республика бўйлаб ушбу банкоматларнинг 30 фоизигача бўлган қисми вақтинча ўчириб турилади. @haqiqatonline_24
#расмий_муносабат
❗️HUMO картаси банкоматлари ўчирилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “HUMO картадаги пулларни тезда бошқа карталарга ўтказиб олинг” сарлавҳали ёлғон хабарлар тарқалганди.
Мутасаддилар мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.
– Тарқалган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ. Ҳозирда HUMO тўлов тизимининг барча банкоматлари тўлиқ ишчи ҳолатда, – дейилади муносабатда.
@haqiqatonline_24
❗️HUMO картаси банкоматлари ўчирилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “HUMO картадаги пулларни тезда бошқа карталарга ўтказиб олинг” сарлавҳали ёлғон хабарлар тарқалганди.
Мутасаддилар мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.
– Тарқалган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ. Ҳозирда HUMO тўлов тизимининг барча банкоматлари тўлиқ ишчи ҳолатда, – дейилади муносабатда.
@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
❗️“Мен Ўзбекистонни докторларига ишонмайман! - фуқаро Ижтимоий тармоқларда Янгийўл шаҳар туғруқхонасида ўлим ҳолати юз бергани, соппа-соғлом ўз оёғи билан юриб борган 7 ойлик хомиладор аёлнинг ўлиги чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. @haqiqatonline_24
#расмий_муносабат
Янгийўл шаҳар туғруқхонасида 7 ойлик ҳомиладор аёлнинг вафот этгани бўйича расмий муносабат берилди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 14 ноябрь куни соат тахминан 08.35 да 31 ҳафталик хомиладор аёл Қ.М.ни ҳомила тушиши хавфи билан Янгийўл шаҳар туғруқ бўлимига олиб келинган. Аёлга даволаш стандартлари асосида барча муолажалар ташкил қилинган.
Шу куни 22:00 ларда Қ.М.нинг аҳволи бирданига ёмонлашган. Қ.М.га барча реанимацион чоралар кўрилишига қарамай 23:20 да биологик ўлим ҳолати юзага келган. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот идораларига тезкор хабарнома жўнатилган. Шу ондаёқ суд тиббий экспертизаси текшируви ўтказилиб, ўлимга олиб келган сабаб сифатида талоқ артерия ва веналарининг ёрилиши, ичак тутқичи қон томирларининг спонтан ёрилиши, ички қон кетиши эканлиги аниқланган.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#расмий_муносабат
❗️Бугун машиналарга онлайн шартномалар очилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
"Онлайн шартнома бериш муддати тез кунда эълон қилинади",- дейилади UzAutoMotors хабарида.

#Тезкор ❗️Пискентда товуқхона фермаси ёнаётганлиги айтилмоқда Ҳолат бўйича расмий муносабат кутиб қоламиз. @haqiqatonline_24
#расмий_муносабат
❗️Пискент туманида содир бўлган ёнғин бўйича ФВВ расмий муносабат билдирди
Таъкидланишича, бугун, 21 декабрь куни соат 15:20 да Тошкент вилояти, Пискент тумани, “Култепа” МФЙда жойлашган паррандачилик фермаларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:33 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
"Дастлабки маълумотларга кўра фуқароларни куйиш тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари бўйича маълумот келиб тушмади",- дейилади хабарда.
@haqiqatonline_24
❗️Пискент туманида содир бўлган ёнғин бўйича ФВВ расмий муносабат билдирди
Таъкидланишича, бугун, 21 декабрь куни соат 15:20 да Тошкент вилояти, Пискент тумани, “Култепа” МФЙда жойлашган паррандачилик фермаларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:33 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
"Дастлабки маълумотларга кўра фуқароларни куйиш тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари бўйича маълумот келиб тушмади",- дейилади хабарда.
@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#расмий_муносабат
❗️Олмалиқда темир конструкциялар қулаб тушиши оқибатида 3 ҳиндистонлик ҳалок бўлди
Олмалиқ шаҳар Саноат зонаси ҳудудида жойлашган янги қурилаётган “3-сонли Мисни бойитиш фабрикаси”даги темир конструкциялари сурункали қор ёғиши натижасида қулаб тушгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Ҳолат бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, бахтсиз ҳодиса оқибатида уч нафар ҳиндистонлик ишчи вафот этган.
Шунингдек, 29 нафари турли даражадаги тан жарохатлари олганлиги сабабли шифохонага жойлаштирилган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Жабрланган фуқароларнинг 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб жавоб берилган.
"Ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда", – дейилади ФВВ хабарида.

⚡️⚡️Ижтимоий тармоқларда “Зангиота тумани, Тариқ тешар МФЙдаги аҳоли хонадонларидаги канализация чиқиндиларини ариққа оқизиб ташламоқда”, мазмунидаги хабар Тошкент вилояти Экология бошқармаси Зангиота тумани бўлими инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида туманнинг Тариқ тешар МФЙ ҳудудидаги ариққа шу маҳаллада яшовчи айрим хонадонлардан оқава сувлари оқизилиб қўйганлиги аниқланди.
Масъуллар томонидан атроф-муҳитга бефарқлик билан ҳуқуқбузарлик содир этган А.С, Д.Г, Ф.Ҳ., Ж.В.ларга нисбатан МЖтКнинг 72-моддаси, 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Шу билан бирга ҳар бир ҳуқуқбузарга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима чораси қўлланилди. Шунингдек, маҳалла аҳолисига келгусида ҳам салбий ҳолат юзага келмаслик бўйича огоҳлантириш берилди.

❗️Жентра учун шартнома очилиши ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди
Ижтимоий тармоқларда 5 000 та Chevrolet Lacetti/Gentra учун шартнома берилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Бу бўйича “UzAuto Motors” АЖ расмий муносабат билдириб, маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

#диққат ❗️ Зангиота туманида жойлашган бўёқ заводида ёнғин чиққани айтилмоқда Расмий муносабат кутиб қоламиз! @haqiqatonline_24
#расмий_муносабат
❗️Тошкент вилояти Зангиота туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди
Бугун, 10 сентябрь куни соат 14:15да Зангиота тумани, “Эркин” МФЙда жойлашган бўёқ (краска) ишлаб чиқариш цехи биносида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент вилояти ФВБга хабар келиб тушган.
Ёнғин ўчириш экипажлари тезкорлик билан етиб боришган, айни вақтда ёнғинни ўчириш ишлари бажарилмоқда.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади.
Воқеа жойига вазирлик раҳбарияти ҳамда маъсул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.

❗️Ижтимоий тармоқларда Бўка туманида 19 ёшли аёл ва унинг ҳомиласи шифокорлар айби билан нобуд бўлгани айтилган видеолавҳалар тарқалди (видео)
Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, Тошкент вилояти Бўка туманининг “Янгиобод” МФЙ ҳудудида яшовчи, 2004 йилда туғилган Н.С. жорий йил 17 ноябрь куни соат 14:30 лар атрофида онаси томонидан ушбу туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига йўлланма асосида олиб келинган.
Бемор “Ҳомиладорлик-I, 30 ҳафта, сийдик йўли инфекцияси, семизлик-III даража” дастлабки ташхиси билан муассасага ётқизилган. Шунга қарамай, аёл ўша куни соат 17:10 лар атрофида тилхат асосида шифохонадан чиқиб кетган.
Орадан 3 кун ўтиб, 20 ноябрь куни соат тахминан 04:50 да бемор Н.С. ушбу туғуруқ бўлимига қайта мурожаат қилган ва танасида шишлар ҳамда сариқлик белгилари билан оғир аҳволда қабул қилинган. Унга “Ҳомиладорлик-I, 30 ҳафта, сийдик йўли инфекцияси, ўткир ёғли гепатоз, анемия ўрта оғир даража, семизлик-III даража” дастлабки ташхиси қўйилган.
Бироқ шу куни соат 13:10 лар атрофида даволаниш чоғида аёлнинг аҳволи оғирлашган ва шифокорлар консилиумидан сўнг бемор реанимация бўлимига ўтказилган. Унинг ҳолати бўйича вилоят перинатал марказига хабар берилган.
Ҳомиладор аёл саломатлик ҳолати ҳисобга олинган ҳолда, соат чамаси 14:55да жарроҳлик амалиётига олинган. Операция чоғида беморда барча инъекцион муолажалар тиббий кўрсатмага мувофиқ бажарилган.
Лекин Н.С. нинг умумий аҳволи жарроҳлик амалиёти бажарилаётган даврда янада оғирлашиб, клиник ўлим ҳолати содир бўлган. Тегишли реанимацион муолажалар бажарилишига қарамай, беморда соат 17.50 атрофида биологик ўлим қайд этилган.
Дастлабки хулосага кўра, мазкур ҳолат сабаби сифатида “Ўпка артериясининг тромбоэмболик синдроми. Оғир гепатоз. Ўткир жигар етишмаслиги. Уросепсис. Септик шок" қайд этилган ва соат 20.00 лар атрофида прокуратура органларига расмий ахборот берилган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош акушер-гинекологи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ хизмат текширувини амалга оширмоқда. Ўз навбатида, Бўка тумани прокуратураси томонидан она ўлими бўйича суриштирув ишлари олиб бориляпти.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат
❓Тошкентда номаълум хавфли вирус тарқалгани ростми?
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент шаҳрида номаълум хавфли вирус тарқалгани ҳақидаги хабарлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Унда таъкидланишича, юқоридаги хабар асоссиз ва ҳеч қандай асосга эга эмас.