Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.35K subscribers
16.6K photos
4.42K videos
544 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#фирибгарлик
#Бекобод_шаҳри

❗️Бекобод шаҳрида тадбиркорнинг қарийб 215 миллион сўмлик мулкини талон-торож қилган МЧЖ муҳандиси аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.А.” МЧЖ муҳандиси Д.З.ни ўзининг моддий жавобгарлигидаги автотранспорт воситаларининг эҳтиёт қисмларини сотиб юбориб, тадбиркорнинг жами 214,6 млн сўмлик мулкини ўзлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline