Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.85K subscribers
15.3K photos
4.01K videos
471 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#халқаро

❗️АҚШда одамларга юқиши мумкин бўлган «зомби» вируси аниқланди

АҚШнинг Еллоустоун миллий боғидаги кийиклар орасида «зомби» вирусининг тури тарқала бошлади. Янги касалликдан зарар кўрган бир ҳайвон ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда Daily mail.

Нашрнинг билдиришича, кийиклар популяциясини қамраб олган «зомби» вируси одамларга ҳам тарқалиши мумкин. Унинг давоси йўқ ва ўта юқумли ҳисобланади.

Нашр маълумотларига кўра, қорамолларнинг прогрессив неврологик касаллигига ўхшаш ушбу вирус билан касалланиб, нобуд бўлган эркак буғунинг жасадида миянинг функциялари бузилиши аниқланган. Унинг миясидаги ташқи огоҳлантиришларга жавоб беришувчи қисми ишлашдан тўхтаган ва одамлардан қўрқмай қўйган. Ўлимигача шунчаки юриши ва мақсадсиз сайр қилиши кузатилган.

Ҳозирда овчиларга касал кийик гўштини истеъмол қилмаслик тавсия этилмоқда.

АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, сўнгги йилларда вирус АҚШнинг 31 дан ортиқ штатлари, Канаданинг иккита вилояти ва ҳатто Жанубий Кореяга тарқалган.

@haqiqatonline_24
#халқаро

⚡️⚡️Тожикистонда қашшоқлик даражаси қарийб чорак асрда 62 фоизга камайди


Бу ҳақда Имомали Раҳмон мамлакат парламентига йўллаган мурожаатида маълум қилди.

Унга кўра, 1999 йилда бу кўрсаткич 83 фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 21 фоизга етган.

Президент ҳукуматнинг вазифаси қашшоқлик даражасини 10 фоизга тушириш эканини таъкидлади.

@haqiqatonline_24
#халқаро

❗️Исроилнинг Ғазо секторидаги зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 23 084 кишига етди, 58 926 киши жароҳат олди

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқаро

❗️Қозоғистонда мансабдор йиғилиш вақтида қўлга олинди

Чимкент ҳокими Габит Сиздикбеков мажлисда порахўрлик ҳақида гапираётганда залга Аксилкоррупция агентлиги ходимлари кириб келган.

Улар шаҳар уй-жой бўлими бошлиғига саволлари борлигини айтишган. Ҳоким эса уни ҳозироқ қўлга олишлари мумкинлигини айтган.

“Ҳокимлик ходимлари орасида ҳалол ишчилар кўп, лекин коррупционерлари ҳам бор. – Кўп марта огоҳлантирганман", – дейди ҳоким.

@haqiqatonline_24
#халқаро

⚡️Қозоғистонда педофиллар ва болалар қотилларига умрбод қамоқ жазоси жорий этилмоқда

Мамлакат парламентининг қуйи палатаси қонунчиликка киритиш таклиф этилган ўзгаришларни маъқуллади.

Шунингдек, 16 ёшгача бўлган болаларга жинсий шилқимлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилмоқда.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқаро

❗️Қозоғистонда поезд ҳалокатга учради


Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида юк поезди ҳалокатга учради, 8та вагон рельсдан чиқиб кетди.

Бугун эрталаб Шалқар – Жем участкасининг "Қовилжир" станциясида 58 та вагондан 8 таси рельсдан чиқиб кетди.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Темирйўлда реставрация ишлари олиб борилмоқда, дейилади расмий хабарда.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқаро

❗️Қозоғистон сув тошқинига қарши курашишда давом этмоқда

90 га яқин мактаб сув тошқини сабабли масофавий таълимга ўтказилмоқда.

Сув тошқини Олмаота вилоятида жойлашган сув омборидаги тўғон бузилиши натижасида юзага келган.

Талафотлар бартараф этилмоқда.

@haqiqatonline_24
#халқаро

❗️Тожикистон туркияликлар учун виза режимини жорий қилади

20 апрель санасидан бошлаб Тожикистонга бормоқчи бўлган Туркия фуқаролари виза олишга мажбур бўлади. Бу ҳақида Тожикистон ТИВ маълум қилган.

Аввалроқ Туркия Тожикистон фуқаролари учун виза режимини жорий қилган эди.

@haqiqatonline_24
#халқаро

❗️Қирғизистонда ТikTok блокланади

Қарорга ТikTok томонидан Қирғизистоннинг “Болалар саломатлиги, уларнинг жисмоний, интеллектуал, ақлий, маънавий ва ахлоқий ривожланишига зарар етказилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қонунига риоя этилмагани асос бўлди.

Қонунда болалар саломатлиги ва ривожланишига зарар етказувчи ахборот турлари белгиланган, — дейилади Рақамли ривожланиш вазирлиги хабарида.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқаро

⚡️Айтишларича, қўшни Қирғизистонга мана шунақа дахшатли сел бостириб келибди

@haqiqatonline_24
#халқаро

G7 давлатлари 2035 йилгача кўмирдан воз кечиш бўйича келишувга эришди


«Катта еттилик» мамлакатлари тошкўмирдан босқичма-босқич воз кечиш бўйича умумий сана бўйича принципиал келишувга эришди.

@haqiqatonline_24
#халқаро
#даҳшат

❗️Хитойда йўл ўпирилиши натижасида 48 киши ҳалок бўлди


Хитой жанубидаги тоғли ҳудуддан ўтган катта йўлнинг бир қисми ўпирилиб тушган. Натижада 20 дан ортиқ автомобиль пастга қулаган. Ҳозиргача 48 киши ҳалок бўлгани маълум.

@haqiqatonline_24
#халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿🇹🇯Айни дамда Тожикистон республикаси Сўғд вилояти делегацияси Тошкент вилоятида бўлиб турибди

Тожикистонлик меҳмонлар Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида кутиб олинди.

Ташриф давомида Юқори Чирчиқ туманида Тошкент вилояти ва Сўғд вилояти тадбиркорлари бизнес форуми бўлиб ўтди.


Форум давомида Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги меҳмонлар, вилоятда тадбиркорлик, ишлаб чиқариш соҳаларида эришилган ютуқлар билан яқиндан танишиб чиқишди.

Жараён давом этмоқда.


📷"Тошкент ҳақиқати" — Жалолиддин Эсонов (муаллифлик ҳуқуқи асосида)


@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
#халқаро

❗️Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди

Бу ҳақда Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбари Пир Ҳусайн Коливанд маълум қилди.

Бортда Эрон Президенти ва ташқи ишлар вазири бўлган вертолёт ҳалокатга учраган жойдан кадр намойиш қилинди.

Ҳалокатга учраган вертолётнинг жойлашуви аниқланганда, вертолётда тирик йўловчиларининг излари топилмади, деди у IRIB телеканалида.

Вертолётда ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян, Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малек Раҳмати ва Табриз шаҳрининг жума имоми Муҳаммад Али Але Ҳошем ҳам бор эди.

@haqiqatonline_24
#халқаро

⚡️ Эрондаги президентлик сайловларида Масуд Пезешкиан ғалаба қозонди

Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Пезешкиан 16,384 миллион овоз олди. Бу умумий овознинг камида 53,6 фоизи.

@haqiqatonline_24
#халқаро

❗️Қозоғистонда 450 нафар ўқувчи оммавий заҳарланди

Қозоғистоннинг Манғистов вилояти Мунайли туманидаги 8-мактабда 460 нафар бола оммавий заҳарланди.

Заҳарланишнинг илк ҳолатлари 6 сентябрь куни кузатилган.

Дастлаб 58 нафар жабрланганлар ҳақида хабар берилган, 9 сентябрга келиб эса уларнинг сони 460 нафарга етган.

Улардан 83 нафари касалхонага ётқизилган, иккитаси реанимацияда. Барча жабрланганларнинг аҳволи ижобий динамика билан барқарор деб баҳоланмоқда. Икки бола реанимациядан умумий палатага ўтказилган, дейилади хабарда.

Мамлакатдаги барча мактаб ошхоналарида текширувлар ўтказилади. Ҳукумат заҳарланиш аломатлари билан келган барча болалар зарур тиббий ёрдам, жумладан, психологик ёрдам олишини маълум қилган.

@haqiqatonline_24
#халқаро

❗️Покистон ва Афғонистон чегара кучлари ўртасида отишма юз берди

Покистоннинг Балужистон вилояти Нушки ҳудудида чегарадаги сим панжарани таъмирлаётган аскарлар билан Афғонистон чегара кучлари ўртасида отишма содир бўлди. Манбалар афғон чегара кучлари кўп талофат кўрганини иддао қилишса-да, бу борада икки давлат расмийлари томонидан ҳозирча баёнот берилгани йўқ.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқаро

❗️Перу терма жамоаси ҳимоячиси Хосе Уго Де ла Круз Меза футбол ўйини вақтида майдонда тўғридан-тўғри яшин уриб, вафот этди.

Яна етти киши касалхонага ётқизилган.

Кучли ёмғир "Хувентуд Беллависта" ва "Фамилия Чокка" жамоалари ўртасидаги дербини бузди. Футболчилар 23-дақиқада майдонни тарк эта бошлашди ва шу пайт майдон бўйлаб чақмоқ чақди, бирданига бир неча кишини қулатди.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#халқаро_саммит

⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев COP24 саммитида яна қуйидаги таклифларни илгари сурди

👉Ривожланаётган давлатларга иқлим хавфларини аниқлашда халқаро ёрдамни кучайтириш мақсадида иқлим йўқотишларини баҳолаш бўйича халқаро марказ яратиш;

👉Чегараолди сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва дарё экотизимларини сақлаш учун БМТ декларациясини қабул қилиш;

👉Иқлим ўзгаришларига чидамли ўсимликларни яратиш учун генетик ресурслар банки ташкил этиш ва денгизга чиқиш имконияти бўлмаган давлатлар учун агро-инновацион марказ яратиш;

👉Шунингдек, иқлим ўзгаришидан жабрланган шаҳарлар учун тажриба алмашиш мақсадида "Жаҳон иқлим пойтахтлари альянси"ни тузиш ва унинг биринчи форумини Тошкентда ўтказиш таклифи илгари сурилди.

@haqiqatonline_24