Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.83K subscribers
15.3K photos
4.02K videos
472 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#об_ҳаво

❗️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун, 13 август куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Жарималар миқдори оширилди


Камар тақмаслик – 187 минг 500 сўм;

Техник кўрик, дориқути – 187 минг 500 сўм;

Ҳужжатсиз ҳайдаш – 375 минг сўм;

Суғуртасиз – 375 минг сўм;

Светафорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш – 750 минг сўм;

Нотўғри парковка – 750 минг сўм;

Телефонда гаплашиш – 1 млн 125 минг;

Автомобилни давлат рақамисиз бошқариш – 1 млн 875 минг сўм;

Тезлик (+20 км/соат) – 375 минг сўм;

Қарама-қарши йўлда ҳайдаш – 3 млн 750 минг сўм;

Маст ҳолатда машина ҳайдаш – 9 млн 375 минг смўгача ёки 3 йилгача дисквалификация;

Рухсатсиз тонировка – 9 млн 375 минг.

@haqiqatonline_24
#Диққат
#ёдда_тутинг

ХИЗМАТНИ ЯШИРИН ОЛИБ БОРИШ ТАҚИҚЛАНАДИ!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарори  32-бандида ЙПХ ходимлари мобиль комплексдан фақат патруль автомобилларида фойдаланишлари кераклиги қатъий белгилаб қўйилган.

🙅🏻‍♂️Мазкур талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган ҳар қандай ҳужжат юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон спорт делегацияси Париж-2024 17-ёзги Паралимпия ўйинларига тантанали кузатилди.

Пара атлетчиларимиз ёзги Паралимпия ўйинларига 65 нафар спортчи билан 113 та лицензияни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бу Ватанимиз учун Паралимпия ўйинларида иштирок этиш бўйича лицензиялар ва мусобақа иштирокчилари сони бўйича мутлоқ рекорд кўрсаткичдир.

@haqiqatonline_24
#Сайлов2024

Бир мандатли сайлов округлари бўйича қайси ҳудуддан нечта депутат сайланади?

Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун етмиш бешта ҳудудий бир мандатли сайлов округи тузилади.


Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича бир мандатли сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳар беш йилда бир марта тузилади.

💬 Сайлов кодекси 9-модда

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

Ногиронлиги бўлган шахслар учун давлат идораларида қандай бўш иш ўринлари бор?

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#РАСМИЙ_АХБОРОТ

❗️Бугун, 13 август куни ижтимоий тармоқларда «22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси самосуд қилинди» мазмундаги хабарлар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.


Ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ томонидан олиб борилган дастлабки суриштирувда қуйидагилар аниқланди.

Видеодаги ҳолат жорий йилнинг 5 август куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қизил-сув маҳалласида жойлашган Меҳрибонлик уйи оромгоҳида (Чилонзор туманидаги 22-сонли меҳрибонлик уйидан келган) тарбияланувчилар ўртасида содир бўлган.

Оромгоҳга дам олишга келган 3 нафар (2008 й.т. С.Х., Д.И ва В.Л)  тарбияланувчилар ўзаро жанжаллашган ва ушбу ҳолатни бошқа бир тарбияланувчи видео тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бошқармаси ходималари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
❗️Япония “аср зилзиласи” содир бўлишига тайёрланмоқда

Мутахассислар минимал тебраниш кучи 9 балл бўлган зилзилалар юз бериши мумкинлигини маълум қилган.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️ Ўқув йили бошланиши муносабати билан вилоят бўйлаб, мактаблар олдига тезликни пасайтирувчи ва огоҳлантирувчи йўл белгилари ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

@haqiqatonline_24