Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.84K subscribers
15.4K photos
4.03K videos
472 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
🇺🇿ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТ

Бугун, Юқори Чирчиқ туман ҳокими У.Атемов, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори И.Эргашев ташаббуси билан, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан маблағ ажратилган бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги мавжуд аҳолига ногиронлик аравачалари, қўлтиқ таёқ, эшитиш мосламалари ва турли реаблитация техник воситалари топширилди.

Жумладан:
1-сектордан 3 нафар фуқаро,
2- сектордан 9 нафар фуқаро,
3-сектордан 8 нафар фуқаро,
4-сектордан 4 нафар фуқаро,
жами 24 нафар фуқароларга
16 млн 915 минг сўмлик маблағ ажратилган.


Албатта, меҳр-мурувватли юрт бор экан, кўнгиллар обод бўлаверади.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
❗️Миллий гвардия ва ички ишлар органлари экология соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқади.

Қонун Президент томонидан имзоланди.

@haqiqatonline_24
❗️“Компромат иши” доирасидаги суд 18 июль куни бўлиб ўтади.

Олий суд 19 нафар жабрланувчи рўйхатини эълон қилди. Улар орасида собиқ бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов ва ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбари Афзал Ирматов ҳам бор.

@haqiqatonline_24
⚡️Интернет босма нашрлар ёпилишига сабаб бўлишини тахмин қилаётганлар диққатига: Кучли қуёш бўрони туфайли Интернет 2025 йилга келиб тугаши мумкин

2025 йилдаги кучли қуёш бўрони “интернет апокалипсиси”ни келтириб чиқариши ва интернетнинг тугашига олиб келиши мумкин.

@haqiqatonline_24
#Осиё_футболи

❗️ФИФА суперюлдузалрни жалб қилаётган Cаудия Aрабистони клубига трансфер тақиқини қўйди

ФИФА Нигерия миллий жамоаси форварди Аҳмад Муса олдидаги қарздорлик сабабли «Ан-Наср»га трансфер тақиқи қўйган.

CBS Sports журналисти Бен Жейкобснинг ёзишича, ФИФА Ар-Риёд клубининг «Лестер» ва ЦСКА собиқ ўйинчиси Аҳмад Муса олдидаги қарздорлик ҳолатини бартараф этмагунга қадар трансферларни расмийлаштиришга рухсат бермайди.

Саудия клуби сафида 2018-21 йиллар давомида тўп сурган Мусага шартномадаги бандга кўра, 460 минг евро бонус сифатида тўланиши лозим бўлган. CAS бу масалада нигериялик 30 ёшли футболчининг фойдасига қарор чиқарган бўлса-да, тўлов ҳануз амалга оширилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду сардорлигидаги «Ан-Наср» ёзда «Интер»дан Марцело Брозовични трансфер қилганди.

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️🇺🇳БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши Қуръон ва бошқа муқаддас китобларни ёқишни қораловчи резолюцияни қабул қилди

Ҳужжатга 12 давлат, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Литва ва Бельгия қарши овоз берган.

Кенгаш аъзоси бўлган Ўзбекистон ҳужжатни ёқлаган.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌤🌧Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 13 июль куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
#саломатлик_тавсияси
#диққат

❗️Болага телефоннинг зарари қандай?

Асосий зарари бу бош мия тўқималарининг зарарланиши, айрим тадқиқотчилар фикрига кўра, бирданига эмас, балки орадан 15-20 йил ўтгачгина аниқ намоён бўлади. Шу сабабли улар яқин келажакда бош мия ўсмаси билан хасталанган ёшлар сони кескин ошиб кетади, деб ҳисоблашмоқда.

Негаки, ҳар куни атиги 15 дақиқа мобил телефонда гаплашишнинг ўзи мияда саратон ўсмаси ҳосил бўлиши учун етарлидир. 

Ота-оналар, огох бўлинг!

@haqiqatonline_24
#спорт

⚡️Тошкент вилояти яна бир нуфузли турнирга мезбонлик қилади

Бугундан Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган "Тошкент денгизи" сув хавзасида Пара академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилади.

Икки кун давоми этиши мўлжалланган мазкур мусобақада мамлакатимизнинг турли худудларидан 100 га яқин пара спортчилар қатнашиши кўзда тутилган.

@haqiqatonline_24
#валюта

❗️Долларнинг расмий курси "патолок" бўлишда давом этмоқда

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 13 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди:

🇺🇸 доллар 11 593,01 сўм (+18,88)
🇪🇺 евро 12 781,29 сўм (+42,80)
🇷🇺 рубл 128,01 сўм (+0,06).

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент вилоятида қотиллик жинояти бўйича гумонланаётган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеотасвирда 2023 йил 26 июнь куни тахминан соат 17.00 ларда, Тошкент вилояти Ғазалкент шаҳрида Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Олмазор туманида содир этилган қотиллик жинояти бўйича гумонланаётган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олиш жараёни акс этган.

ИИВ матбуот котиби Ш.Ғиёсовнинг маълум қилишича, ҳозирда жиноят ишига оид тезкор-қидирув ҳаракатлари давом этаётганлигини инобатга олган ҳолда, ишга оид бошқа маълумотлар ошкор этилмайди.

@haqiqatonline_24
Айрим таълим муассасаларида “Аския ва қизиқчилик санъати” йўналиши очилади

“Республикада миллий аския ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–222-сон, 11.07.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази;

ҳар йили сўз усталари ва қизиқчилар ўртасида “Хуш кайфият” республика кўрик-танлови;

ҳар икки йилда бир марта “Табассум” халқаро кулги фестивали.

Шунингдек, ҳар йили камида 25 та аудиовизуал асар яратиш учун давлат буюртмаси берилади.

Бунда энг кенг оммалашган 5 та аудиовизуал асар ижодкорлари БҲМнинг 50 баравари (16 млн 650 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Давлат органлари, муассасалари ва корхоналари ҳар чоракда камида бир маротаба ўз ходимларининг маданий-эстетик ҳордиқ чиқаришлари учун оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилади.

Бундан ташқари:

аския ва қизиқчилик санъати соҳасида таниқли ижодкорларнинг маҳорат мактаблари фаолияти йўлга қўйилади;

ушбу қарорда белгиланган тартибда ўзининг маҳорат мактабини яратган ижодкорлар асосий иш жойи орқали ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари (4 млн 900 минг сўм) миқдорида қўшимча рағбатлантириб борилади;

маҳорат мактабларига улар фаолият юритадиган муассаса объектларидан текин фойдаланиш ҳуқуқи берилиб, уларга ушбу муассаса томонидан алоҳида хона ажратилади.

2024/2025 ўқув йилидан Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи ҳамда Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабида “Аския ва қизиқчилик санъати” йўналиши очилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Ўзбекистонда электр ва газдан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳақида хабар берганлар 660 минг сўмгача мукофотланади — қонун лойиҳаси

Электр ва иссиқлик энергияси, газдан фойдаланишни назорат қилиш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширишга қаратилган “Энергоназорат” платформаси ишлаб чиқилади.

@haqiqatonline_24
ГАНАЛИК ИНВЕСТОР ВИЛОЯТ СПОРТИГА 2,5 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТМОҚЧИ!

Мазкур маблағ Ангрен шаҳар спорт мактабига қарашли “Кимёгар” стадионини ва ушбу худудда спортчилар учун спорт базасини янгидан барпо этиш учун йўналтирилади.

👉БАТАФСИЛ👈

@haqiqatonline_24
⚡️Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси маросим санаси маълум бўлди

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти лавозимига киришиш маросими (инаугурация) эртага, 14 июль куни бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️Ногиронлиги бўлган ёшларга репетитор, ўқиш давридаги яшаш ва транспорт харажатлари, яна меҳнат қуроллари учун субсидия ажратилмоқда

Бунинг учун my.gov.uz портали орқали онлайн ариза топширилади.

Ариза топшириш тартиби ҳақида батафсил юқоридаги лавҳа орқали билиб олишингиз мумкин.

Хизматлар мутлақо бепул, мурожаатчидан ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди. Шунчаки my.gov.uz порталига кирилади ва қидирув сатрига хизмат номлари ёзилади.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#спорт

🚣🏻‍♀️Тошкент вилоятида пара эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

“Тошкент денгизи”да ўтган мазкур мусобақада республика бўйича 9 та жамоадан 40 нафардан ортиқ пара эшкак эшувчилар яккалик, жуфтлик ҳамда жамоавий йўналишларда ўзаро беллашадилар.

❗️Ушбу турнирни ўтказишдан асосий мақсад – терма жамоага номзод пара спортчиларни саралаб олиш.

📍Тезкор
янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#жамият

❗️Нархи қанча тоза ҳавони, айтинг: "Ангрен ИЭС" фаолияти афзалми ёки халқ соғлиги?

Суратда кўриб турганингиз "Ангрен ИЭС". Унинг фаолияти катта даромад олиб келиши ҳеч кимга сир эмас. Бироқ, ундан чиқаётган зарарли тутуннинг ўша ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли саломатлигига салбий таъсири ҳақида кимдир бош қотиряптими? Қотираётган бўлса, нега ечим топа олмаятпи?

Агар вазият у қадар даражада долзарб эмас, деяётган бўлсангиз, марҳамат, Оҳангарон туманининг "Ёнариқ" маҳалласига ташриф буюринг, "тоза" ҳавосидан баҳраманд бўлинг, аҳоли вакиллари билан учрашиб суҳбатлашиб кўринг!

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

❗️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун, 14 июль куни Тошкент вилоятида  ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.  

@haqiqatonline_24