Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.78K subscribers
15.4K photos
4.02K videos
472 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#жамият

⚡️⚡️Президент “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунни имзолади

Қонун давлат органлари ва ҳокимиятлар, давлат мақсадли жамғармалари, устав фондида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади.

Қуйидагилар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар деб эътироф этилади:

▪️ходимнинг яқин қариндошлари;

▪️ходим ва унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

▪️ходим ёхуд унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахс.

@haqiqatonline_24
#жамият

❗️Оҳангаронда фуқаролар чиқинди сабаб жанжаллашди

Қайд этилишича, ҳолат 2 июль куни Оҳангарон тумани Янгиҳаёт маҳалласи “Ветерок” дала ҳовлилари ҳудудида содир бўлган.
 
1968 йилда туғилган фуқаро C.Р. кўчага чиқинди ташлаган вақтида қўшниси — 1996 йилда туғилган И.Н. бунга эътироз билдирган va ораларида жанжал келиб чиққан.
 
Бу вақтда видео тасвирда кўринган аёллар уларни ажратиш учун ўртага тушганлар. Фуқаролар кейинчалик ўзаро ярашиб олишган va воқеа юзасидан ИИБга мурожаат қилмаган.
 
Ҳозирда Оҳангарон тумани ИИБ томонидан ҳолат назоратга олиниб, қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
#жамият

❗️Тошкентда олти ёшли бола сув тўлдирилган қудуққа тушиб кетиб ҳалок бўлди

8 июль куни Тошкентда олти ёшли бола сув билан тўлдирилган қудуққа тушиб ҳалок бўлди.

Воқеа соат 18:00 атрофида юз берган, олти ёшли бола Учтепа туманидаги "Havas" дўконига чиқиб кетган ва қайтиб келмаган. 9 июль куни эрталаб тезкор ходимлар унинг отаси ишлаган цех ҳудудидаги сув люкидан боланинг жасадини топишган.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жамият

⚡️⚡️"Маҳалла еттилиги"нинг "сут" берадиган пайти келди - Зойир Мирзаев.

Вилоят ҳокими маҳаллада фаолият юритаётган Хотин-қизлар фаоли, Ёшлар етакчиси, Ҳоким ёрдамчиси ва Маҳалла раиси ҳеч қандай ҳолатда, ҳатто ўз аризасига кўра ҳам ишдан бўшатилмаслигини, уларнинг шу вақтга қадар қилган ишлари ўрганилишини маълум қилди.

@haqiqatonline_24
#жамият

❗️Вояга етмаган қизни 7 ой давомида мажбуран жинсий қулликда сақлаган аёл 7 йил 6 ойга қамалди

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида яшовчи Н.А ўз уйида вояга етмаган Ч.Т. ни 7 ой давомида сақлаб, жинсий алоқада бўлишга мажбурлаган. Суд ҳукми билан аёл 7 йил 6 ой, зўрлаганлар эса 9 йилга озодликдан маҳрум этилган.


@haqiqatonline_24
#жамият

❗️Чинозда келинига шилқимлик қилган 70 ёшли қайнота 3 суткага қамалди

Суд ҳужжатида келтирилишича, 1954 йилда туғилган М.К. 2024 йил 27 июнь куни соат 17:30ларда келини М.Н.ни ишхонаси ёнидан машинасига миндириб, уйга олиб кетаётганида унга шаҳвоний шилқимлик қилган. Қайнота келинининг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаб, номақбул хатти-ҳаракатларни содир қилгани аниқланган.

Ҳуқуқбузар судда айбига қисман иқрорлик билдирган.

Келинга кўра, ҳозирда у турмуш ўртоғи билан бирга яшамаяпти. Унинг оиласи қайнотаси билан бўлиб ўтган ҳолат сабаб ажралиш ёқасига келиб қолган.

Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг 2024 йил 16 июлдаги қарори билан М.К. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасида (шаҳвоний шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилган. Унга нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жамият

"Сен шу ёшга кириб нимага эришдинг? Ана, қўшнининг боласини қара..."

Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизга билдирган ишончингиз уларга берган энг катта ёрдамингиздир...

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жамият

❗️Оналар томонидан айтиладиган болани қўрқоқ булишига сабаб бўладиган сўзлар...

Фарзандингиз келажакда юқори марраларни забт этишини истасангиз, унга зинҳор бундай сўзларни айтманг!

@haqiqatonline_24
#жамият

❗️Тошкент вилоятида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган шахснинг транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди


Зангиота туманида белгиланмаган жойга қурилиш остидан чиққан чиқиндиларни тўккан фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автотранспорт воситаси вақтинча сақлаб туриш учун жарима майдонига қўйилди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жамият

❗️Блогер "Жасжан" 5 суткага қамалди

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 13 январь куни Tashkent City яқинида содир бўлган. Унда 1997 йилда туғилган Ш.Ж. ва 2005 йилда туғилган С.С. билан жамоат жойида жанжал чиқарган.

Ўтказилган текширув жараёнида ушбу ҳолат Ш.Ж. ва унинг таниши С.С. томонидан ўзаро саҳналаштирилганлиги ва ижтимоий тармоқда жойлаштириш учун видеога олинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЖтКнинг 183-моддаси (“майда безорилик”) билан маъ баённома расмийлаштирилиб, блогер Ж.Ш.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси билан 5 сутка маъ қамоқ жазоси тайинланди.

С.С. ҳам МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб, унга нисбатан БҲМнинг 1 баравари миқдорида 375.000 сўм жарима жазоси тайинланди.

@haqiqatonline_24