⚡️ Сенат аъзолари сони 100 нафардан 65 нафарга туширилади, Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилади
Парламентга «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси киритилди.
Мазкур ҳужжат билан қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
➖Хусусан, Сенатнинг ваколатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда. Унга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўз фаолиятини амалга оширишда кўмаклашиш; Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган даврда Олий Мажлиснинг қонунларни қабул қилишга доир ваколатларини бажариш; қонунни у Сенатга келиб тушган кундан эътиборан 60 кун ичида кўриб чиқиш ва бошқалар назарда тутилмоқда.
➖Сенат аъзолари ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сайланиши, 9 нафари Президент томонидан тайинланиши (жами 65 нафар) белгиланмоқда. Доимий асосда ишловчи сенаторлар сони амалдагидек 25 нафар миқдорда сақланиб қолмоқда.
➖Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссиясини тугатиш таклиф этилмоқда.
➖Сенатнинг қуйидаги ваколатлари бекор қилиниб, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари сифатида белгиланмоқда:
➖Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;
➖Президентнинг тақдимига биноан Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
➖Бош вазир, Ҳукумат аъзоларининг ҳисоботларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш.
Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилмоқда. Бунда:
➖ Спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туриши белгиланмоқда;
➖фракция раҳбари моддий, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Спикер ўринбосарига тенглаштирилмоқда.
@haqiqatonline_24

#Хушхабар
⚡️⚡️ Бу йил газ яхши бўлади-ёв!
Ўзбекистон 1 октябрдан Россиядан газ импорт қилиш учун тайёр
Бу ҳақда РИА Новости Ўзбекистон Энергетика вазирлиги вакилига таяниб ёзмоқда.
“Биз 1 октябрдан Россия газини қабул қилишга тайёрмиз. Газ қувурларимиз юқори босимли газни қабул қилишга мослаштирилган”, дейди вазирлик вакили.
Ўзбекистон ва “Газпром” 2 йиллик шартнома тузган. Унга кўра йилига 2,8 млрд метр куб газ импорт қилинади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ажойиб
⚡️Кучли ёмғир остида учаётган Boeing 737 самолёти кабинасидан видео
Пост муаллифи, Турк Ҳаво Йўллари учувчиси, бу хавфли кўринса-да, бундай об-ҳаво туфайли бошқарувда ҳеч қандай қийинчилик йўқлигини изоҳлаган.

📢 Коллеж ва техникумларга тест синовларининг якуний натижалари 3 октябрь куни эълон қилинади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълум қилди.
26 сентябрдан 2023/2024 ўқув йили учун коллеж ва техникумларга кириш тест синовлари бошланади. Имтиҳонлар 26-29 сентябрь кунлари икки сменада ташкил этилади.
Техникумларда 25 сентябрь кунидан касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди.
Имтиҳонларни очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида кенг жамоатчилик орасидан 1 500 нафар киши гуруҳ назоратчиси сифатида жалб этилган.
Бу йил республика бўйича жами 327 та коллеж ва техникумга 175 853 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Улардан 140 868 нафари – кундузги, 28 649 нафари – сиртқи, 243 нафари – кечки ва 6 093 нафари – дуал таълим шакли бўйича рўйхатдан ўтган.

#статистика
⚡️⚡️Ўзбекистон "Очиқ Гендер маълумотлар индекси"да 69,7 балл тўплаган ҳолда жаҳондаги энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олди.
Индекс 35 та статистик тоифадаги 11 та кўрсаткичнинг мавжудлигига асосланади ва бутун дунё бўйлаб гендер маълумотларининг мавжудлиги ва очиқлигини баҳолайди.

#ана_холос
❗️Мактаб ва боғчаларга «Антиструмин» препаратини етказиб бериш бўйича кўп миллиард долларлик тендерда ғолиб чиққан «САМО» ООО асосчиси Нодир Юнусов ўта хавфли жиноятчи сифатида халқаро қидирувга берилган.
Америка Қўшма Штатлари ва Интерпол уни ўта оғир жиноятлар: одам савдоси, қул меҳнати, фирибгарлик, рекетлик ва коррупция ташкилоти яратиш бўйича қидирмоқда.
ФҚБ маълумотларига кўра, 2005—2009-йилларда у бошқа Ўзбекистон фуқаролари билан биргаликда 59 кишини қулликка айлантирган, улардан 40 нафари қутқарилган. Ташкилот раҳбари Аброрхўжа Асқархўжаев ҳибсга олинган, Нодир Юнусов шериклари билан ўз ватанларига қочиб кетган.

⚡️Ўзбекистонда “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони таъсис этилди
У ҳар йили 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни арафасида топширилади.
@haqiqatonline_24
У ҳар йили 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни арафасида топширилади.
@haqiqatonline_24
#об_ҳаво
⚡️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 26 сентябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
@haqiqatonline_24
⚡️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 26 сентябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи
⚡️26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни
Касб байраминг муборак бўлсин!
@haqiqatonline_24
⚡️26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни
Касб байраминг муборак бўлсин!
@haqiqatonline_24
#валюта
⚡️АҚШ долларининг расмий курси пастлади
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, деярли барча валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати арзонлаган.
— 1 АҚШ доллари — 12 206.13 (-5.94) сўм;
— 1 Россия рубли — 127.07 (-0.09) сўм;
— 1 евро — 12 981.22 (-11.20) сўм.

#халқаро
❗️ Афғонистон қуролли кучлари сони 170 минг кишига етди
“Толибон” Мудофаа вазирлиги уларнинг бари кийим-кечак билан таъминланиб, армия шаклига келтирилганини маълум қилди.

#диққат
⚡️⚡️Тошкент вилояти белгиланган "пахта плани"нинг 40 фоизидан ортиғини бажарди
25 сентябрь ҳолатига вилоятлар республика бўйича жорий мавсум пахта шартномавий топшириқнинг 43,4 % ини хирмонга топширди.
Шу кунга қадар Тошкент вилояти 107 минг тоннадан ортиқ пахта хомашёсини топширган бўлиб, бу белгиланган режанинг 41.18 % ни ташкил этган.

#божхона
⚡️83 дона Ўрта Осиё чўл тошбақаларининг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди
Божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, божхона ходимлари "Фарғона" чегара божхона пости орқали 83 дона Ўрта Осиё чўл тошбақаларининг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйишди.
Эслатиб ўтамиз, Ўрта Осиё чўл тошбақаси Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китоби”га камайиб бораётган тур сифатида киритилган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#спорт
⚡️Дунё Бокс юлдузлари Тошкентга
келади!
Instagram юлдузи Abdu Rozik Тошкентга келишини эълон қилди.
12-17 ноябрь кунлари WBC ташкилотининг йиллик Конвенцияси Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Марказий Осиё давлатлари ичида илк бор юртимизда бўлиб ўтадиган нуфузли тадбирда Бокс дунёсининг энг машҳур юлдузлари иштирок этади.
17 ноябрь куни эса Конвенция доирасида муҳташам "Ҳумо Арена"да катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Барчангизни Хумо Аренада афсонавий боксчилар иштирокидаги тарихий бокс байрамида кутиб қоламиз.
Яқин кунларда Тайсон, Холифилд ва бошқа бокс афсоналари ҳам Тошкентга келиши тасдиқланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Профессионал Бокс федерацияси

❗️Болаларнинг захарланишида айбдор деб гумон қилинаётган антиструмин дори воситасини ишлаб чиқарувчи МЧЖ билан тузилган шартнома тафсилотлари очиқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъсисчилигидаги “O‘ZMEDIMPEKS” МЧЖ калий ёдид 1 мг (0,001 г) №100 (Антиструмин) дори воситасини харид қилиш учун 2022 йил июнь ойида “Само” МЧЖ билан 5 млрд 644 млн сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузган. 2023 йил 11 январда эса ушбу шартномага 956 млн сўмлик қўшимча келишув қилинган.
“O‘ZMEDIMPEKS” МЧЖ 2023 йил 4 майда яна антиструмин дори воситасини харид қилиш учун “Само” МЧЖ билан 15 млрд 275 млн сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузган. Ушбу шартномаларга кўра, жами 21 млрд 875 млн сўм маблағ эвазига “Само” МЧЖ 3 млн 550 минг миқдорда антиструмин етказиб бериши кўрсатилган.
Маълумот учун, антиструмин дори воситасини харид қилиш учун ҳеч қандай тендер ўтказилмаган, шартномалар тўғридан-тўғри тузилган. “Samo” МЧЖ таъсисчиларидан бири Нодир Юнусов АҚШ божхона ва иммиграция назорати хизмати томонидан қидирувга берилгани ҳақида хабарлар тарқалди. У одам савдоси ва фирибгарликда айбланган. Нодир Юнусов, шунингдек, “Zuma-Pharma” МЧЖ раҳбари ҳам саналади.
Давлат харидлари порталида “O‘ZMEDIMPEKS” МЧЖ “Zuma-Pharma” МЧЖ билан ҳам тузган шартномалар ҳақида маълумот бор. Жумладан, 7000 дона шприц-ручка эритропоэтин воситасини етказиб бериш бўйича 782 млн сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузилган.

❗️Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади
Қоидани бузган фуқаролар 8,25 млн. сўмгача, мансабдор шахслар эса 9,9 млн. сўмгача жаримага тортилишлари мумкин.

❗️Қарийб 400 грамм гиёҳвандлик воситасини ички аъзосига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан хориж фуқароси “Body sсaner” қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс 8 дона ўрамдаги 376,5 гр. “опий” гиёҳвандлик воситасини ички аъзосига яшириб, юртимизга олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

❗️Айиқ озуқа излаб "Сўқоқ"қа келди
Тошкент вилояти Экология бошқармаси Паркент тумани бўлимига 2023 йилнинг 21 сентябрь куни Паркент туманининг тоғли қишлоқларидан бири бўлган "Сўқоқ" қишлоғининг "Тосар" ҳудудидаги "Сўқоқ Лазиз Соли" фермер хўжалиги ер майдонларига 20 сентябрь куни тунда Тянь-Шань қўнғир айиғи келиб қолганлиги ҳақида мурожаат келиб тушди.
Таъкидланишича, айиқ озуқа излаб, аҳоли яшаш пунктига тушиб келган ва фермер хўжалигига тегишли бўлган 14 бош қўйдан 2 тасини олиб кетган. Бир бош қўй ярадор қилинган.
Ушбу ҳудудда дала шийпонларида яшовчи 4 та оила 30 дан ортиқ қора мол, қўй ва эчкилари билан бирга ўзларининг яшаш хонадонларига кўчириб юборилган.
Ҳозирда мазкур ҳудуд туман Экология бўлими, "WILDLIFE" МЧЖ ходимлари ҳамда Паркент тумани ИИБ нозирлари томонидан доимий назорат қилинмоқда, дейилади хабарда.
P/S. Айиқ ҳам "Сўқоқ" таомлари довруғини эшитган шекилли...

⚡️"Равнақ банк" номи расман "Octobank"га ўзгарди
Марказий банк “Равнақ-банк”нинг номи Octobank бўлиб ўзгарганлиги муносабати билан унга берилган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни қайта расмийлаштириб берган.