Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.58K subscribers
16.5K photos
4.39K videos
534 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#вилоят_футболи

Бекободда олтин кон топилдими дейман "Металлург" таркибини анча кучайтириб олди!

P/S. Бекободликлар Суперлиганинг иккинчи даврасини ёндиради, деган умиддамиз...

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

⚡️2023 йилда Ўзбекистондаги 14 та олий таълим муассасасида масофавий таълим шакли жорий этилади.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌤🌧Бугун Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида кучли шамол бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 27 июль куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлар билан бирга секундига 20-22 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
❗️Қозоғистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида сезилди

Қозоғистонда 27 июль куни соат 04:52 да зилзила содир бўлди.


Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази зилзиланинг Ўзбекистон ҳудудидаги сезилиш кучи ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, зилзила магнитудаси 4 га тенг. Чуқурлиги эса 10 километр. Зилзила эпитцентри Тошкентдан 27 километр шимолий-ғарбда жойлашган.

Ер қимирлашининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Зангиота туманида 2-3 балл, 21 км;
Тошкент туманида 2-3 балл, 21 км;
Олмазор туманида 2-3 балл, 22 км;
Учтепа туманида 2-3 балл, 22 км;
Шайхонтохур туманида 2-3 балл, 25 км;
Чилонзор туманида 2-3 балл, 25 км;
Тошкент шаҳрида 2 балл, 27 км;
Яккасарой туманида 2 балл, 28 км;
Миробод туманида 2 балл, 29 км;
Мирзо Улуғбек туманида 2 балл, 31 км;
Сергели туманида 2 балл, 31 км;
Янги Ҳаёт туманида 2 балл, 34 км;
Яшнабод туманида 2 балл, 34 км;
Янгийўл туманида 2 балл, 34 км.

@haqiqatonline_24
⚡️АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди.

— 1 АҚШ доллари — 11 624.92 (+11.86) сўм;
— 1 евро — 12 874.60 (+50.30) сўм;
— 1 Россия рубли — 129.21 (+0.20) сўм.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Ўзбекистон Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиш хавфи юқори бўлган хавфли давлатлар рўйхатига киритилди.

Ушбу рўйхатда Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳам бор.

@haqiqatonline_24
Ўзбекистонда камбағаллик даражаси юқори ҳудудлар маълум қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари – камбағаллик даражаси энг юқори бўлган ҳудудлар.

Камбағаллик даражаси юқори бўлган вилоятлар кетма-кетлиги:
1 — Қорақалпоғистон
2 — Сирдарё
3 — Хоразм
4 — Андижон
5 — Жиззах
6 — Тошкент вилояти
7 — Самарқанд
8 — Сурхондарё
9 — Наманган
10 — Қашқадарё
11 — Бухоро
12 — Фарғона
13 — Навоий
14 —Тошкент шахри

@haqiqatonline_24
Озодбек Назарбеков маданият вазири лавозимига тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони билан Озодбек Аҳмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимига тасдиқланди.

Бундан илгарироқ Озодбек Назарбековнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

@haqiqatonline_24
⚡️Туризм йўналиши Экология вазирлиги тизимига ўтказилмоқда – манба.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
⚡️Туризм йўналиши Экология вазирлиги тизимига ўтказилмоқда – манба. @haqiqatonline_24
#тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Умид Рустамович Шадиев Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Бунгача Умид Шадиев Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

@haqiqatonline_24
#қабул2023

❗️ Рухсатномалар 29 июлдан бошлаб берилиши мумкин

Айтлишича, абитуриентлар 29 июлдан бошлаб my.uzbmb.uz сайти орқали қачон, қаерда имтиҳонда иштирок этишини шахсий кабинетидан билишлари ва ўз рухсатномасини юклаб олишлари мумкин.

Рухсатномани олмаган абитуриентларга қўшимча смс-хабарлари юборилади.

☝️ Эслатма: Абитуриентлар имтиҳон ўтказиладиган бинога имтиҳон бошланишидан 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома билан келишлари лозим.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Энди банк ходимлари кредитни сўраб тинимсиз қўнғироқ қила олмайди

Янги қонунга кўра, кредит олган фуқарони бир ойда 8 мартадан ортиқ уйига келиши мумкин эмас. Шунингдек, Кечки соат 20:00 дан эрталабки соат 8:00 га қадар банк ходими мижозни ҳатто телеграм мессенжери орқали ҳам безовта қила олмайди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қашқадарёда “дам олишсиз” 18 йил ишлаган шифокорга 100 млн сўм берилди

Унга мазкур вақт давомида меҳнат таътилисиз ишлаб келгани учун компенсация берилди.

@haqiqatonline_24
❗️Алкоголь ва тамаки махсулотларига янги намунадаги акциз маркалар жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, 2023 йил 1 августдан Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига олиб кириладиган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади. (ВМҚ-313 26.07.2023 йил)

Импорт килишда эски намунадаги акциз маркаларидан 5 ой мобайнида сотишга рухсат берилади.

Улгуржи ва чакана савдо тармоғида эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган маҳсулотлар 12 ойдан сўнг маркаланмаган деб ҳисобланади.

@haqiqatonline_24
#офарин

Ҳамюртимиз,  моҳир мусаввир Маҳмуджон Эшонқуловнинг мазкур карикатураси Кипр давлатида ўтказилган 12-Халқаро карикатура танловида  учинчи ўрин мукофотига лойиқ кўрилибди.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

⚡️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +38 даражагача иссиқ бўлади - "Ўзгидромет"

Гидрометеорология марказининг хабарига кўра, бугун, 28 июль куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.  

@haqiqatonline_24
АҚШ долларининг расмий курси пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари бўйича маълумот берди.

— 1 АҚШ доллари — 11 600.14 (-24.78) сўм;
— 1 евро — 12 922.56 (+47.96) сўм;
— 1 Россия рубли — 129.02 (-0.19) сўм.

@haqiqatonline_24
#Диққат

⚡️⚡️⚡️ Абитуриентларга рухсатномалар 29 июлдан бошлаб берилиши мумкин

Абитуриентлар 29 июлдан бошлаб my.uzbmb.uz сайти орқали қачон, қаерда имтиҳонда иштирок этишини шахсий кабинетидан билишлари ва ўз рухсатномасини юклаб олишлари мумкин.

Рухсатномани олмаган абитуриентларга қўшимча ''SMS'' хабарлари юборилади.

❗️Абитуриентлар имтиҳон ўтказиладиган бинога имтиҳон бошланишидан 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома билан келиши лозим бўлади.

📍Яқинларингизга ҳам улашинг.
@haqiqatonline_24
#Расман

⚡️Тест синовлари 1 августдан бошланади

2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2023 йил 1 август кунидан бошланади.

📌 Тест синовлари кунига икки сменада ўтказилиб:

1️⃣-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
2️⃣-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

📆 Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган бинолар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 11 кундан 13 кунгача давом этади ва 13 август куни тўлиқ якунланади.

@haqiqatonline_24