Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.71K subscribers
16.4K photos
4.38K videos
532 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
⚡️Туркманистонда расман аҳоли сони ошкор қилинди

Давлат статистика қўмитаси раиси аҳолини рўйхатга олиш натижаларини эълон қилди. Унга кўра, мамлакат аҳолиси 7 057 841 кишини ташкил қилмоқда

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хитой дунёдаги энг тез классик йўловчи поездини синовдан ўтказди.

Синовлар давомида CR450 ўқ поезди соатига 453 км гача тезлашди. У Пекин ва Шанхай ўртасида ҳаракатлана бошлайди ва у бўйлаб саёҳат бор-йўғи 2,5 соат давом этади - ҳозиргидан деярли 2 баробар камроқ.

@haqiqatonline_24
❗️Сўнгги олти ой ичида қарийб 289 нафар бола Ўрта Ер денгизи орқали Шимолий Африкадан Европага ноқонуний миграция қилиш оқибатида чўкиб вафот этган – UNICEF

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️⚡️Президент қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

Унга кўра, 2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги 452 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига 500 млн сўмдан маблағ йўналтирилади. Жамғармага жами 228 млрд сўм маблағ ажратилди.

Бундан ташқари, Президент қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Ушбу жамғармага 2023 йил учун жами 20 млрд сўм маблағ ажратилди.

@haqiqatonline_24
#биласизми

🇺🇿Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаганларга қаерда ишлаш тақиқланади — рўйхат

▪️Новвой;
▪️Хамир қорувчи;
▪️Гўшт маҳсулотларини кесувчи;
▪️Музқаймоқ тайёрловчи;
▪️Газ тақсимлаш станцияси оператори;
▪️Йўловчи ташувчи поезд механиги-бригадири;
▪️Тез тиббий ёрдам станцияларининг навбатчи тиббиёт ходими;
▪️Кўмирни бойитиш аппаратчиси;
▪️Қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш аппаратчиси;
▪️Ер ости кон ишчиси;
▪️Таркибида олмос бўлган концентратларни меъёрига етказувчи;
▪️Қора металлар ишлаб чиқариш назоратчиси;
▪️Олмослар ва ўта қаттиқ материалларни силлиқловчи;
▪️Иссиқлик тармоғидаги ускуналарни таъмирлаш бўйича чилангар;
▪️Нефть ва газ қазиб олиш бўйича оператор;
▪️Тиббий препаратларни дозаловчи;
▪️Тиббий маҳсулотларни тахловчи;
▪️Юқори частотали ток қурилмаларида пайвандчи;
▪️Гипсни қиздирувчи;
▪️Асфальтбетончи;
▪️Наққош.

Ўзбекистонда болани ишга қабул қилишга ўн олти ёшдан йўл қўйилади.

@haqiqatonline_24
#абитуриент2023

2023-2024 ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот (2023 йил 16 июль 18:00 ҳолатига)

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони — 645 969 нафар.

📚 Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:

🇺🇿 Ўзбек тили  — 561 070 нафар;
🇷🇺 Рус тили  — 66 094 нафар;
🔘 Қорақалпоқ тили  — 17 046 нафар;
🔘 Бошқа тиллар — 1 759 нафар.

👨🏻‍💻 Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

🔹 Кундузги таълим шакли — 420 231 нафар;
🔹 Кечки таълим шакли — 16 311 нафар;
🔹 Сиртқи таълим шакли — 204 914 нафар;
🔹 Масофавий таълим шакли — 4 513 нафар.

🏢 Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

👉 Ўзбекистон миллий университети — 25 154 нафар;
👉 Тошкент ахборот технологиялари университети — 19 309 нафар;
👉 Тошкент давлат педагогика университети — 19 299 нафар;
👉 Фарғона давлат университети — 19 268 нафар;
👉 Тошкент давлат транспорт университети — 18 757 нафар.

Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича биринчи 5 талик:

1️⃣ Самарқанд вилояти — 74 131 нафар;
2️⃣ Қашқадарё вилояти — 74 113 нафар;
3️⃣ Фарғона вилояти — 60 789 нафар;
4️⃣ Тошкент вилояти — 57 083 нафар;
5️⃣ Сурхондарё вилояти — 52 605 нафар.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌤🌧Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 17 июль куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади. 

@haqiqatonline_24
#саломатлик

⚡️Эрталаб оч қоринга майизли сув ичиш организм учун жуда фойдали

• Юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлайди
• Бронхо-ўпка касалликларида ёрдам беради
• Калий ва Б витамини манбаи
• Анемияга ёрдам беради
• Овқат ҳазм қилиш тракти фаолиятини яхшилайди
• Терини тозалайди.

Тайёрлаш
Бир стаканга бир ҳовуч яхши ювилган майиз солинг ва қайноқ сув билан ёпинг. 40 дақиқа туриб олинг.

ФОЙДАЛАНИШ
30 кун давомида ҳар куни эрталаб оч қоринга ичинг.

@haqiqatonline_24
#валюта

⚡️Долларнинг расмий пасайди

Марказий банк 17 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 577,66 сўм (-4,48);

1 Евро – 12 998,24 сўм (+57,51);

1 Россия рубли – 128,20 сўм (-0,46).

@haqiqatonline_24
#Расман

⚡️ Қизларнинг контракт пуллари тўлаб берилади


Президент фармойишига кўра, 2023 йилда магистратурага кирадиган хотин-қизларнинг контрактини ҳам давлат тўлаб бериши режалаштирилган.

‼️ Бунинг тартиби қандай?

Магистратурада ўқиётган хотин-қизлар ҳар йили 15 сентябргача ўзлари ўқиётган ОТМ ректори номига ариза билан мурожаат қилади. Бу санадан кеч қолганларнинг контракти тўланмайди. Талабгорларнинг аризалари йиғилиб ОТМ тегишли бўлган вазирликка юборилади.

15 октябргача ОТМларнинг ректорлари талабгорларнинг контракт пулларини тўлаб бериш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

📌 Эслатма: магистратурага қабул 30 июлгача давом этади.

@haqiqatonline_24
#Расман

❗️"Ташаббусли бюджет"нинг жорий йил иккинчи мавсумига ҳам старт берилди.

Биринчи босқич 6 августга қадар давом этади.

@haqiqatonline_24
⚡️Тошкент вилоятида жорий йилда 34 млрд. сўмлик ер участкалари сотилган

Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2022 йилдаги 71-сонли ва 30.11.2022 йилдаги 685-сонли қарори асосида 2022-2023 йилда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бўш ер участкаларини аукцион савдоларига чиқариш юзасидан Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тақдим этган маълумотга кўра, бугунги кунга қадар Тошкент вилоят ҳудудида “Ерхусусийлаштириш” автоматлаштирилган ахборот тизимига жами 7 минг 257 та ер участкалари юзасидан таклифлар киритилган.

Шундан,

🔹858 таси қишлоқ хўжалиги ерларида ва муҳофаза ҳудудида жойлашгани ҳамда бўш ер эмаслиги аниқланиб рад этилган бўлса,
🔹1 минг 584 та ер участкалари эса ваколатли идоралар томонидан рад этилган.

Айни пайтда 2 минг 244 та ер участкалари онлайн саволарга чиқарилган.

Шундан,

🔹Мулк ҳуқуқи асосида тадбиркорлик фаолияти олиб бориш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун – 220 та;

🔹Ижара ҳуқуқи асосида тадбиркорлик фаолияти олиб бориш ва кўп қаватли уй-жой қуриш учун – 3 минг 396 та.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярим йиллик даври мобайнида жами 404 та ер участкалари 34 млрд. 327 млн. сўмга сотилган.

Қуйидаги туманларда бўш ер участкалари сони бўйича юқори кўрсаткичлар қайд этилган:

▪️Қуйи Чирчиқ туманида – 279 та
▪️Бўка туманида – 288 та
▪️Пискент туманида – 446 та.

@haqiqatonline_24
❗️Нашида тарқатган оққўрғонлик йигитнинг аппеляция суди бўлиб ўтди

Бугун Тошкент вилоят судида Ж. У. (2002 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) га оид жиноят иши унинг ҳимоячилари томонидан жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг 2023 йил 8 майдаги ҳукми устидан берилган апелляция шикоятларига асосан апелляция тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланди.

Мазкур жиноят иши Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси С. Аширматов раислигида ҳамда судьялар Ҳ. Бердиқличев ва Х. Усмоновдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.

Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 17 июлдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг Ж. У. га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, шикоятлар эса қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Ушбу ажрим устидан Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкинлиги маълум қилинади.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#cуриштирув

⚡️Поезд нархлари ҳеч қандай огоҳлантиришсиз оширилди...(ми)?

Ўзбекистондаги катта монополияларидан бири "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ нархларини қарийб 15 фоизга оширганидан хабарингиз борми?

Хабарингиз бўлмаса, ҳайрон бўлманг. Сабаби, бундан айрим “Ўзбекистон темир йўллари ”АЖ да ишлайдиган ходимларнинг ҳам хабари йўқ экан. Ҳатто, бу ҳақда ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали огоҳлантирмаган ҳам. Бироқ, электрон билет олмоқчи бўлиб сайтга кирсангиз бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз. Ташкилот сайтига кирганингизда эса “404” ёзуви экранни безаб туради. Шоввозлар ҳеч ким билмайди деб ўйлагандирда!

P/S. Кундузги қатновларда чипталарда “кондиционерли” деб қўйиб, амалда кондиционерини деярли ёқмаганига яраша чипта нархини оширмаса бўларди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
⚡️Ҳайвонот боғларида қанча мавжудот бор?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, ҳайвонот боғларида жами 18 652 турдаги ҳайвонот дунёси намуналари ва нусхалари мавжуд.

Йиллар кесимида ҳайвонот боғларида сақланаётган ҳайвонот дунёси намуналари ва нусхалари сони:

— 2018 йилда - 13 070 та
— 2019 йилда - 10 864 та
— 2020 йилда - 11 576 та
— 2021 йилда - 14 443 та
— 2022 йилда - 18 652 та

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
⚡️⚡️Ҳомиладор ва 3 ёшгача боласи бор аёлларни штат қисқариши асоси билан ишдан бўшатиш мумкин эмас

🚫Иш берувчи ходимни қуйидаги ҳолатларда ишдан бўшатиши мумкин эмас:

1️⃣Меҳнат кодексида ёки бошқа қонунларда белгиланмаган асослар билан;

2️⃣камситишни тақиқлаш талабини бузадиган ҳолатларда (талаблар бу ерда);

3️⃣ходим “больничний”да бўлганда (яъни, касал бўлганда), ҳар қандай “отпуск” (таътил)га чиққанида;

4️⃣ходим давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарганлиги учун ишдан озод этилганда;

5️⃣ходим хизмат сафарида бўлганда;

6️⃣ҳомиладор аёллар ҳомиладорлик даврида.

⚠️Шунингдек, 3 ёшгача боласи бор аёллар ёки 3 ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий)ни фақат корхона тугатилганда, улар меҳнат интизомини доимий ёки бир марта қўпол равишда бузганда иш берувчи томонидан бўшатиш мумкин. Штат қисқариши ёки малакаси етарли эмаслиги асоси билан уларни ишдан бўшатиш мумкин эмас.

⚠️Корхона тугатилганда эса юқоридаги ҳолатлардаги чекловлар қўлланилмайди, яъни ходим “больничнийда”, таътилда, хизмат сафарида бўлганда ёки ҳомиладор бўлганда ҳам ишдан бўшатилаверади.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

⚡️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +40 даражагача иссиқ бўлади - "Ўзгидромет"

Гидрометеорология марказининг хабарига кўра, бугун, 18 июль куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим туманларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
#саломатлик

⚡️Тухум сариғи тизза ва бўғим оғриқларга даво

💡КЕРАК БЎЛАДИ:
🔹2 та тухум сариғи
🔹2 ош қошиқ туз
🔹Эластик бандаж.

Тайёрлаш:
Тухум сариғи ажратиб олинади. Унга  туз қўшилиб, яхшилаб аралаштирилади.

Қўллаш:
🔹Пахта аралашмага ботирилиб, оғриётган тиззага қўйилади, пахтани маҳкамлаш учун эластик бандаждан фойдаланиш лозим.
🔹2 соатдан сўнг пахта тиззадан олиб ташланади.

@haqiqatonline_24
#валюта

⚡️АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди.

— 1 АҚШ доллари — 11 589.16 (+11.50) сўм;
— 1 евро — 13 032.01 (+33.77) сўм;
— 1 Россия рубли — 128.39 (+0.19) сўм.

@haqiqatonline_24
#статистика

⚡️Сўнгги олти ойда Тошкент вилоятидан “Тез ёрдам”га қанча мурожаат келиб тушган?

— Жорий йил январь-июнь ойларида “Тез ёрдам”га мамлакатимиз бўйича жами 6 миллион 337 минг 764 та чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Шундан 432 764 нафар катта ёшли, 155 978 нафар кичик ёшли беморлар шифохоналарга госпитализация қилинди.

Энг кўп мурожаатлар:

📌 Фарғона вилоятида — 697 224 та,

📌 Андижон вилоятида — 640 316 та,

📌 Тошкент шаҳрида — 624 367 та,

📌 Тошкент вилоятида — 609 270 та,

📌 Наманган вилоятида — 580 912 та
қайд этилган.

“Тез ёрдам” хизматига энг кам чақириқ Навоий (199 007 та ), Сирдарё (232 702 та) ва Жиззах (248 777 та) вилоятларида кузатилди.

Маълумот учун, ўтган 2022 йил тез тиббий ёрдам хизматига жами 13 миллион 22 минг 162 та чақириқ келиб тушган эди.

@haqiqatonline_24