Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.39K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#хушхабар
#ғалаба

⚡️Ислом бирдамлик ўйинлари: Тошкент вилояти ўғлони Акбар Жўраев рекорд натижа билан олтин медални қўлга киритди

Айни кунларда Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.


Оғир атлетика бўйича Токио-2020 чемпиони Акбар Жўраев Ислом бирдамлиги ўйинларида +109 кг вазн тоифасида қатнашмоқда.

Ҳамюртимиз якунланган даст кўтариш машқида 200 кг натижа қайд этиб, делегациямиз ғазнасини яна бир олтин медал билан тўлдирди. Эътиборлиси, Акбар ҳам бу кўрсаткичи билан мусобақа рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди.

Ғалаба муборак бўлсин!

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

Барчамизни тинч омонликда ва соғлик-саломатликда тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин. Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Ассалому алайкум, янги кун муборак бўлсин!

@haqiqatonline
#об_ҳаво

Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 16 август куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.  

@haqiqatonline
#валюта

❗️Доллар курси ошди

Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 16 августдаги қийматини эълон қилди.

Унга кўра, долларнинг расмий курси +26,13 сўмга кўтарилиб, 10 937,14 сўм этиб белгиланди.

@haqiqatonline
тх61.pdf
4 MB
#матбуот

"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2022 йил 13 августдаги 61-сони мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline
#Расман

❗️Ўзбекистонда барча таълим муассасалари учун 2022-2023 ўқув йилининг илк куни 5 сентябрдан бошланади.

@haqiqatonline
#фирибгарлик
#Бекобод_шаҳри

❗️Бекобод шаҳрида тадбиркорнинг қарийб 215 миллион сўмлик мулкини талон-торож қилган МЧЖ муҳандиси аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.А.” МЧЖ муҳандиси Д.З.ни ўзининг моддий жавобгарлигидаги автотранспорт воситаларининг эҳтиёт қисмларини сотиб юбориб, тадбиркорнинг жами 214,6 млн сўмлик мулкини ўзлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Ассалому алайкум!

Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Бошланган кун сизга олам-олам қувонч, бахт ва муваффақият олиб келсин!

@haqiqatonline
#валюта

❗️Доллар курси кескин ошди

Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 17 августдаги қийматини эълон қилди.

Унга кўра, долларнинг расмий курси +32,87 сўмга кўтарилиб, 10 970,01 сўм этиб белгиланди.

@haqiqatonline
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#дарвоқе

⚡️⚡️⚡️

Chorsu Gold Center фаолияти ҳақида эшитдингизми?

Бу марказ қадимий заргарлик анъаналирмизни қадрият даражасига кўтариш мақсадида қадимий савдо чорраҳаларидан бири бўлган азим пойтахтнинг Чорсу майдонида қандай йирик лойиҳаларни амалга ошираётганидан хабардормисиз?

MFaktor лойиҳасининг навбатдаги меҳмонлари мазкур марказнинг мақсад ва вазифалари, истиқболлари ҳақида кўпчилик учун қизиқарли суҳбат ўтказишибди.

Тиллага қизиқадиганлар борми?

Кўришни тавсия этамиз.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент шаҳрида терговчи 50 минг "кўкат" пора билан қўлга тушди

Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратураси терговчиси қурилиш-таъмирлаш ишларига ихтисослашган масъулияти чекланган жамият мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жинояти иши доирасида жамият раҳбарига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 50 минг доллар миқдорида пора талаб қилган ва сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Унга нисбатан Жиноят кодекси 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖК 45-моддасига асосан 3 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ва прокуратура идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

@haqiqatonline
#кун_тартиби

Айни дамда Тошкент тумани аҳолиси учун навбатдаги оммавий сайёр қабулимиз давом этмоқда.

Қабулга туманнинг турли ҳудудларидан 400 дан ортиқ мурожаатчилар келишган. Уларни ўйлантириб келаётган муаммоларни бугун тегишли мутасаддилар билан бафуржа кўриб чиқиб, ижобий ҳал этиш ҳаракатидамиз.

Сайёр қабул жараёнини ижтимоий тармоқларимиз орқали жонли кузатиб боришингиз мумкин:⬇️

https://fb.watch/eYupvDeikd/

https://instagram.com/zoyir_mirzayev/live/18010305136415110?igshid=YmMyMTA2M2Y=

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бисмиллоҳир рохманир рохийм.

🌱Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 🤲🤲

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

🌱Кунингиз мазмунли ўтсин!

@haqiqatonline
#об_ҳаво

❗️Бугун Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудларида кучли шамол бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 18 август куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline