Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.91K subscribers
15.5K photos
4.08K videos
475 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
Бугун 15 март юртимизда коронавирус кириб келганига 1 йил бӯлди.

П.С. Қандай оғир бир йил бӯлди-а...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/haqiqatonline
КУШЕРБАЕВ: БУ НИМА ДЕГАН ГАП?!

Депутат Расул Кушербаев Ўзбекистонда бир жинслилар никоҳига рухсат беришни сўраётган айрим хорижий ташкилотлар мурожаатига муносабат билдирди.

«Демократия йўлида инсон табиатига мос бўлмаган ҳаракатларни қўллаб қувватлашдан бўлак ҳар нарсага чидаш мумкин, деб ўйлайман.

Лекин эркак билан эркакнинг ўзаро эр хотин сифатида турмуш кечириб, муносабат қилишларини ҳеч қачон қабул қилолмайман. Ва токи тирик эканмиз Ўзбекистонда бундай бемаъни ҳаракатга қонунан рухсат берилмаслигига ишонаман.

Рухсат берилган кун бизнинг ўлганимиз бўлади.

Бир неча кундан бери айрим ҳориж ОАВ ва ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевга «Ilga Europe»номли бир жинсли жуфтликларни қўллаб қувватловчи (ЛГБТ) ва бошқа бир қатор шундай ташкилотлар Ўзбекистон қонунчилигидан бесоқолбозлик (эркак билан эркакнинг жинсий алоқа қилиши)ни таъқиқловчи нормани чиқариб ташлаш ҳақида мурожаат билан чиққани муҳокама қилинмоқда.

Тўғриси қайси бош билан(агар бўлса албатта) ўйлашаётганини билмадиму, бироқ мамлакат тараққиёти ва миллат генофонди учун бу қандай фожиа эканлигини таклиф бераётган «бир жинсчи» ташкилотлар англашаётганмикан ўзи. Тўғриси буни тасаввур қилишнинг ўзи дахшат.

Одамлар учун фойдаси тегадиган, келажак авлод фаровонлиги учун хизмат қиладиган таклифлар тиқилиб ётганда буларнинг сўраётган нарсаси ҳеч бир қолипга сиғмайдиган иш.

Агар бу инсон ҳуқуқларига зид, дейишса тупурдим бундай ҳуқуқига.

Миллат, халққа дўст одам, якуни авлодларнинг жисмонан йўқ бўлиши билан тугайдиган бундай мантиқсиз, аксилтабиий таклиф билан чиқмайди. Демак уларнинг бизга асли ким экани ва мақсади нима эканлигини тушуниб олаверинг.

Яшасин эркаклар эркаклигича, аёллар аёллигича қоладиган жамият!» - дея қайд этди Кушербаев.

КАНАЛГА УЛАНИШ:
https://t.iss.one/haqiqatonline
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири: Ўзбекистонда интернет қамрови 51 фоиз. XXI асрда бу уят

«Ўзбекистонда аҳолининг интернет билан таъминланиш кўрсаткичи – 51 фоиз. Дунё миқёсида олсак, XXI асрда бу жуда уятли ҳолат. Қозоғистонда аҳолининг интернет билан қамров даражаси 80 фоиз», – деди адлия вазири Русланбек Давлетов Сенатдаги нутқида.

🔖https://t.iss.one/haqiqatonline
Мактабларда баҳорги таътил 20-мартдан 28-мартга қадар давом этади

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида карантин талабларига риоя қилиниши қатъий назоратга олиниши тўғрисида хабар берилди

🔖https://t.iss.one/haqiqatonline
​​«Тимсоҳ оғзини очади, тишлари атрофида узун-узун қуртлар бор. Қушлар бу ризқни кўриб, у тобутни ўтлоқ деб ўйлайдилар. Оғзи қушларга тўлиши билан тимсоҳ шартта уни ёпади... Бу оламни ўша тимсоҳнинг оғзи деб бил. Ҳайвонлардаки юзлаб ҳийлалар бор экан, ҳайвонлардан устун бўлганларда қандай ҳийлалар бўлишини тасаввур қил».

©Мавлоно Жалолиддин РУМИЙ

https://t.iss.one/haqiqatonline
Халқ таълими вазирлиги мактаблар масофавий шаклга ўтишига оид гап-сўзларга аниқлик киритди

Коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкентдаги айрим мактабларда ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда

Масофавий шаклга ўтадиган мактаблар тўғрисидаги маълумотлар мактаб раҳбарияти томонидан ота-оналарга синф раҳбарлари томонидан етказиб борилади.

Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини уйдаги хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда уларни "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришида амалий ёрдам беришини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 март куни Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 117-сонли ДМТТ иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур мактабгача таълим муассасасида 13 март куни 2 нафар тарбияланувчи ва 2 нафар тарбиячида COVID-19 аниқланган.


👉https://t.iss.one/haqiqatonline
⚡️Ўзбекистон коронавирусга қарши кураш учун 1 миллиард 75 миллон доллар қарз олган

Молия вазирлиги хабарига кўра, ўтган 2020 йил давомида Ўзбекистонга 1 миллиард 75 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар жалб қилинган.

🌐 https://t.iss.one/haqiqatonline
#учрашув

Даврон Ҳидоятов хориж компанияси раҳбари билан янги лойиҳани муҳокама қилди

▶️Батафсил

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
⚡️⚡️Қозоғистон пойтахтида 18-мартдан карантин эълон қилинди

Нурсултон шаҳрида оммавий тадбирлар, зиёфат, тўй ўтказиш, компьютерхоналар, кинотеатрлар, тунги клублар, ўйин майдончаларига бориш тақиқланади. Жамоат жойларида ниқоб тақиш шарт қилиб қўйилади.

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
​​​​#шукуҳ

НАВРЎЗ КАЙФИЯТИНИ ЖАМОАНГИЗГА, ҲАМКОРЛАРИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ 🙆‍♂🙋‍♀💁

"Тошкент ҳақиқати" ва "Ташкентская правда" вилоят ижтимоий-сиёсий газеталари таҳририяти вилоятимиз фаоллари, бошқарма, корхона ва ташкилотлар жамоаларини яқинлашиб келаётган Наврўзи олам билан қутлаб, уларни ҳамкорликка чорлайди.

Таҳририят Наврўз айёмига бағишлаб чоп этиладиган махсус байрам сонларида вилоятдаги корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик тузилмаларининг вилоятимиз аҳлига, тегишли соҳа вакилларига Наврўз байрами табрикларини ва фаолиятга доир реклама материалларини ўзининг рангли саҳифаларида, бежирим дизайн ва форматларда, энг муҳими, мақбул нархларда чоп этишни таклиф этади.

Бу орқали Сизнинг байрам қутловингиз вилоятимиз, ҳамда туман ва шаҳарларимиздаги минглаб идора ва ташкилотларга кириб бориб, уларга байрам шукуҳи ва кайфиятини улашади.

Унутманг, бундай байрам изҳорлари Сизнинг вилоят ижтимоий ҳаётида борлигингиз ва эзгу мақсадларга ёрлигингизни билдирувчи энг самимий ва қулай имкониятдир!

❗️Шошилинг, байрамона рангли саҳифалар чекланган!

Ҳамкорлик истагида мурожаат учун телефонлар:
71 233-54-10;
97 701-54-10
⚡️Наврўз сайли ўтказилмайди

Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида, вилоят ва туман марказларида Наврўз умумхалқ байрами катта сайл тарзида ўтказилмаслиги, байрамни фақат маҳаллалар миқёсида кўп одам йиғмасдан ўтказиш тавсия этилди.

Бу ҳақда батафсил Республика махсус комиссияси томонидан қабул қилиниши кутилаётган қарорда белгиланади.

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
Лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбоси ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди

🌐 https://t.iss.one/haqiqatonline
Ўзбекистонга келтирилаётган вакцина ишлаб чиқарилган давлатнинг ўзида тақиққа учради

Маълумот ўрнида, ушбу вакцина билан оммавий эмлашлар бошлангандан сўнг, эмланганлар орасида шифохонага ётқизилганлар ва ўлим ҳолатлари қайд этилган. 

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
#иқтибос

Суҳбат савияни фош қилади.
Ғазаб эса – хулқни. Аниқроғи, асл юзни. Шунинг учун суҳбатлашганда, яхшиси,
тортишмаган, қизишмаган маъқул. Шунда нима бўлади, айтайми?
..... фош бўлиб қолмайди.

Икром Шариф

Хайрли тонг, азизлар!

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
21.pdf
3.9 MB
#анонс

⚡️«Бешинчи фасл”дан баракали ҳосил»
⚡️«Яшил келажак” дўстободдан бошланади»
⚡️«Болалар олдида юзимиз ёруғми?»
⚡️«Элга ярашган ЭЗГУ анъана»
⚡️«Йўлда юрган ЙЎРИҚҚА ҳам ЮРИШИ шарт!»
⚡️«Мактабда академик САБОҚЛАРИ»
⚡️«БЕПАРВОЛИК – ҳаёт учун хавфли»
⚡️«Алишер Навоий ва Абдулла Орипов»


🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
Тезкор хабар: Ўзбекистонга COVID-19га қарши 660 минг доза вакцина олиб келинди

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Садир Жапаров: «Ўзбекистонга борганда роса уялдим. Биздан 40-50 йил олдинга ўтиб кетибди».

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
#расман

Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов ўз вазифасидан озод этилди.

БАТАФСИЛ
👇👇👇
https://t.iss.one/haqiqatonline
#тайинлов

Паркент туманига пойтахтдан ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Паркент тумани кенгашининг сессиясида ташкилий масалалар кўрилди.

Шу вақтгача туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Н. Муҳамедов лавозимидан озод қилинди.

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги директори вазифасида ишлаб келган Шоаҳмедов Шоҳруҳ Шораҳимович туманнинг янги раҳбари сифатида таништирилди.

Ш. Шоаҳмедов 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Икки университет ва бир академияни битирган бу инсон иқтисод фанлари номзоди экани айтилмоқда.

Умуман, яқин вақтларда Тошкент вилояти ҳокимлиги тизимида бошқа тайинловлар ҳам очиқланади. Улар ҳақда батафсил билиш учун бизни кузатиб боринг
👇👇👇
https://t.iss.one/haqiqatonline
#Дўрмон_илхомлари

РАШК

Соқол қиртишласанг ҳам рашк,
Атир "пиш-пиш"ласанг ҳам рашк.

Маъюс ўтирсанг бир бало,
Кулиб, ирғишласанг ҳам рашк.

Мавзу бўлгай қатиқчи қиз,
Тошқурут тишласанг ҳам рашк.

Сувпаридан ҳавотир бор,
Гар балиқ ушласанг ҳам рашк.

Уйқу назоратда, тавба,
Тушингда кишнасанг ҳам рашк.

Қўшиқчига қарсак урсанг,
Ё сонга муштласанг ҳам рашк.

Бекор юрсанг қиёматдир,
Сенатда ишласанг ҳам рашк!..

Ўлиб, кўклаб чиқиб бўлган,
Артистни хушласанг ҳам рашк.

Ёшроқ кўринсанг ҳам савол,
Эрта кун пишмасанг ҳам рашк.

Рашшок хотинлардан қочиб,
Дўрмонда қишласанг ҳам рашк.

Иқбол МИРЗО,
Ўзбекистон халқ шоири

Каналга
уланиш👇👇
https://t.iss.one/haqiqatonline