Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.9K subscribers
15.5K photos
4.08K videos
475 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Диққат

Бугунги АОКАдаги матбуот анжуманидан:

⚡️Коронавируснинг янги штамми тез юқувчан ва касаллик оғир кечади

«COVID-19 нинг янги штамми олдингиларига нисбатан тез юқувчан бўлиб, касаллик оғир кечиши билан ажралиб туради. Шу боис биз Марказий Осиёда ушбу касаллик хуружи назоратдан чиқиб кетмаслиги учун ҳаракат қилишимиз керак.

Шу боис карантин чораларини кучайтириш талаб этилади. Энг асосийси — ниқоб тақиш, гигиена қоидаларига риоя қилиш ҳамда ижтимоий масофа сақлашдир».

🌐 https://t.iss.one/haqiqatonline
Одамларни вакцинация жараёнларига ундаш учун атайлаб касаллик кўпайиши бўрттириб кўрсатиляптими?

Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари:

〰️〰️〰️
«Эмлашга жалб қилиш учун атайин касаллик бўрттириб кўрсатиляпти, деган гапларда мантиқ йўқ. Касаллик болалар орасида кўпайяпти, биз эса 18 ёшдан юқориларни эмлашни режалаштиряпмиз.

Карантин чекловларига келсак, бундай бўлишига ўзимиз сабабчимиз. Чунки ниқоб тақиш, антисептик воситалардан фойдаланиш, масофа сақлаш қоидаларини унутиб қўйдик. Биз ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилиб кетдик, мана шу ҳолат вазият жиддийлашувига сабаб бўляпти».


🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
⚡️19−20-март кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво кириб келади. Кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

19-20 мартда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

Шанба куни республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин.

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
Президент Чиноз туманига борди

Чиноз тумани Янгиобод қишлоғида 1 миллион 350 минг доллар инвестиция эвазига 850 гектар ер қайта ўзлаштирилган. Жами 202 минг куб метр сиғимга эга 3та сув ҳавзаси барпо этилиб, экинларни томчилатиб суғориш йўлгa қўйилган.

https://t.iss.one/haqiqatonline
«Тошкент вилоятида „туманбай“ ишлаш бўйича тажриба ўтказамиз» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида ОАВ вакиллари суҳбатлашди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

«Сизлар [ОАВ вакиллари] билан бугун, эртага бирга юрамиз, мажлис ўтказамиз, Чирчиққа борамиз, одамлар билан учрашамиз. Мақсадимиз вилоятнинг мутлақо бошқача йўл харитасини тузиш. Тошкент вилоятида „туманбай“ ишлаш бўйича тажриба ўтказамиз», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев журналистларга юзланар экан, уларга ишонишини яна бир бор таъкидлади.

«Ҳамма танқид қилишни билади, лекин уч йил олдин ОАВга муносабат қандай эди? Мен Наманганда айтган эдим, сизларни орқаларингда президент турибди. Яна қайтараман, мен сизларга ишонаман, албатта, адолатли ҳақиқатни халқимизга етказиб берасизлар», — деди президент.

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
Президент Шавкат Мирзиёев Чиноз туманидаги Эшонобод маҳалласини бориб кўрди.
Бу ерда 3 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш мақсадида “Обод қишлоқ” дастури доирасида уйлар, мактаблар, йўллар ва коммунал тармоқлар таъмирланиб, замонавий маданият саройи барпо этилди. Давлат хизматлари маркази шохобчаси, банк филиали, тиббиёт пункти, тикучилик корхонаси ҳам ташкил этилган.
Давлатимиз раҳбари маҳалла аҳолиси билан суҳбатлашди.

https://t.iss.one/haqiqatonline
Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига кўра, Қибрай, Зангиота, Чиноз ва Тошкент туманларидаги айрим мактабларда ўқувчи ва ўқитувчилар орасида коронавирус аниқлангани боис, ўқиш онлайн режимга ўтказилди.

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
Шавкат Мирзиёев:

Бизнинг энг катта муаммомиз — ҳамма амалдорлар ҳам қуйига тушиб, халқнинг ичига киришни уддалай олмаяпти. Юриш керак, халқнинг дардини эшитиш керак. Шу масалада журналистларга ҳам илтимосим бор — сиз ҳамма жойда юрасиз. Менинг қадамим етмаган жойда ҳам сиз албатта бўласиз. Халқ билан кўпроқ суҳбатлашинг, уларнинг дардини эшитинг.

«Президентга раҳмат», деган гаплар менга ёқмайди. Бу ишларнинг барчасини Президент қилмаяпти, балки халқимиз билан биргаликда амалга оширяпмиз.

Биз керакли натижага эришамиз. Оғир бўлади, қийин бўлади, аммо насиб қилса натижага эришамиз.

@oltin_voha
Тошкент вилоятига 1.19 триллион сўм маблағ йўналтирилади

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шунақаси_ҳам_бўларкан

"Президент бўлсам биринчи бўлиб Каримовни хайкалини буздираман" - Жаҳонгир Отажонов

👉Ман президент бўлсам, биринчи сани ўқитиб юбораман дейдиган одам йўқ😅

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
Президент Шавкат Мирзиёев:

- Бугун келишимдан мақсад - Тошкент вилоятида ҳам замонга муносиб шароит яратиш. Вилоятда салкам 3 миллион аҳоли бор. 150 минг нафари ишсиз. Шунинг учун ҳар бир маҳалладаги «ўсиш нуқталари»ни топиб, шунга жавобгарларни белгилаб, керакли маблағларни бериб, одамларни иш билан таъминлашимиз керак. Ичимлик суви, электр энергияси, йўл, таълим ва бошқа шароитларни яхшилаш зарур. Бу мақсадлар учун, йирик ва ўрта лойиҳалар учун вилоятга 119 триллион сўм йўналтирилади. Ҳали ҳеч бир вилоятда бундай марра олинмаган.

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбарининг Чирчиқ шаҳрида лойиҳалар билан танишувидан қисқа лавҳа

https://t.iss.one/haqiqatonline
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

⚡️"Ақча" ов хўжалигида катта ёнғин чиқди. Ўрмон ёнаяпти.

#Оҳангарон_тумани

манба

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇿Ўзбекистондан Қозоғистонга авиақатновлар 28 мартдан бошлаб ҳар куни амалга оширилади.

https://t.iss.one/haqiqatonline
#расман

Айни дақиқаларда Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланиш арафасида.

Сессияда давлат раҳбари Ш. Мирзиёев иштирок этиши кутилмоқда.

Йиғилишда вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётига доир кўплаб истиқболли режа ва лойиҳалар, мавжуд муаммо ва масалалар муҳокама қилиниши баробарида ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Тафсилотлар билан танишиб бориш учун биздан узоқлашманг.

⬇️⬇️⬇️
https://t.iss.one/haqiqatonline