Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.43K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
468 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#ана_бўлмаса

❗️Адолатсиз қарор чиқарган судья 4  йилга қамалди

Суд ҳужжатида келтирилишича, 50 ёшли А.А. Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимида ишлаб, оммавий-ҳуқуқий низолар билан боғлиқ ишларни кўриш вақтида ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган. У 2021—2022-йилларда 27 та ҳолатда Ер кодекси, президент ва ҳукуматнинг тегишли фармон ва қарорлари талабларига зид равишда ҳокимлик ҳамда кадастр идораларининг ер (бино-иншоотлар) билан боғлиқ қарорларини ҳақиқий эмас деб топиб, улар зиммасига мажбуриятлар юклаш ҳақида адолатсиз ҳал қилув қарорлари қабул қилган.

А.А. томонидан қабул қилинган ушбу 27 та ҳал қилув қарорининг барчаси Тошкент вилоят маъмурий суди апелляция инстанцияси қарорлари билан бекор қилинган.


Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2024 йил 4 июлдаги ҳукми билан А.А. Жиноят кодексининг 231-моддаси 1-қисми (олдиндан била туриб, адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш) билан айбли деб топилган. Унга 2 йил суд идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️345 минг абитуриент 56,7 балл ҳам тўплай олмаган


Бу жами абитуриентнинг 46,9 %ига тўғри келади.

mandat.uzbmb.uz сайтидаги очиқ маълумотларга кўра, жорий йилда 737 минг 351 нафар абитуриент тестга кирган. Бу ўтган йилгига қараганда 151 мингга кам.

Тестга кирган абитуриентларнинг 345 минг 869 нафари (46,9%) 56,7 бални ҳам тўплай олмаган.

2024 йилда энг ёмон кўрсаткич Сирдарё вилоятида (51,8%), нисбатан яхшироқ натижа эса доимгидек Тошкент шаҳрида (35,9%) қайд этилган (юқоридаги жадвалга қаранг). Тошкент вилоятида 26694 нафар абитуриент (46,5 %) 56,7 баллдан кам тўплаган.

🟢 Ўтган йилга қараганда натижасини энг кўп яхшилаган 5 та ҳудуд:

⬆️ Тошкент шаҳри — 4,9%
⬆️ Тошкент вилояти — 4,9%
⬆️ Жиззах — 3.7%
⬆️ Бухоро — 3,5%
⬆️ Сирдарё — 3,1%

⚠️Батафсил юқоридаги графикада

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️Россияда мигрантларга 30 фоизгача даромад солиғи жорий қилиниши мумкин

Россияда мигрантлар учун шахсий даромад солиғини 30 фоизгача ошириш таклиф қилинмоқда. Қонун лойиҳаси Леонид Слуцкий бошчилигидаги ЛДПР фракцияси томонидан тайёрланган ва 5 август куни тасдиқлаш учун ҳукуматга юборилган.

Таъкидланишича, 2022 йил давомида Россия Федерациясида ишлаш учун рухсатнома олган хорижий фуқаролар сони 2 млн 164,6 минг кишини ташкил этган, улардан 2 млн 35 минг нафари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун патентга эга бўлган. 2023 йилда ҳам шундай кўрсаткич қайд этилган.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_бўлмаса

❗️Ҳакамларнинг хатоси билан хамюртимиз Светлана Осипова мағлубиятга учраган экан

Светлана охирги дақиқада Франциялик спортчи бошига зарба бериб 3 очко олди, кейин вақт тугади. Лекин, вақт тугаб бўлгач мезбон спортчи зарба берди ва буни хакамлар қабул қилиб, мезбон спортчига очко бериб уни ғолиб деб топишди!!

❗️Вақтга яхшилаб қаранглар.

P/S. Қизиқ, нега бизнинг мураббийлар челленж сўрамади???

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️Изоҳ беришга тил ожиз

P/S. Пандемия пайтида ўқишни битирганлардан бирортаси ёзган бўлса кераг-ов...

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️Икки ойда 20 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузарликлар аниқланди


Рақобат қўмитаси июл ва август ойларида қарийб 20 млрд сўмлик давлат харидларини ўтказишда қонунчилик талаблари бузилганини аниқлади.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️Ҳокимлик тадбиркордан 701 миллион сўм қарздор.

Пулни МИБ ҳам ундира бера олмаётган экан.

Қашқадарё вилоятидаги Шаҳрисабз шаҳри ҳокимлигининг ҳудуддаги тадбиркордан 701 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги бор. Қарздорлик масаласи судда ҳам кўриб чиқилиб, ижрога ўтган. Аммо неча ойлар ўтса-да, ижро таъминланмаяпти. Бу ҳақда ҳокимликдан пулини ололмаётган тадбиркорнинг ўзи айтиб берган.

Унга кўра, тўланган 200 миллион сўм вилоят ҳокимлиги томонидан тўлаб берилган бўлиб, қолган пуллар ҳам босқичма-босқич тўланиши билдирилган.

Тақдим қилинган ҳужжатлардан англашилишича, Шаҳрисабз шаҳрининг собиқ ва айни кундаги раҳбарлари 1 миллиард сўмлик қарздорликни тўлаш учун вилоят ҳокимидан ёрдам сўраб, хат ёзган.

Ҳокимликнинг ахборот хизмати раҳбари Гулнора Узоқованинг тушунтириш беришича, ҳоким бу ҳақдаги мурожаатларга жавобан қарздорлик собиқ ҳоким даврида юзага келганини, қарздорлик миқдори катта ва буни шаҳар маҳаллий бюджетидан қоплаш имконсиз эканини айтган.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️Энди эшак гўшти ҳам истеъмол қилинадиган гўштлар қаторида бўлади. Қонунчилик палатаси эшакни «истеъмол гўшти олинадиган ҳайвонлар» қаторига қўшди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш назарда тутилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Қонун ташаббускорлари истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган ҳайвонлар қаторига эшакни ҳам қўшган. Бу ЖСТ талабларига боғлиқ бўлиши мумкин.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️2024 йилнинг 6 ойида фуқаролар экологик қоидабузарликлар учун 35,5 млрд. сўм жаримага тортилган

Ҳозиргача белгиланган жарималарнинг28,5 млрд. сўми ундирилган.

Экология вазирлиги матбуот анжуманида маълум бўлишича, жами 33 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, 75 та ҳолатда 160,6 млрд. сўмлик даъволар юзасидан материаллар прокуратурага юборилди ва 38 та ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️ 5 нафар вазир лавозимидан кетиши ҳақида ариза ёзди

Булар:

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова;

Маданият вазири Озодбек Назарбеков;

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов;

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов;

Адлия вазири Акбар Тошқулов.

Аввалроқ, юқорида номлари тилга олинган амалдорлар жорий йил бўлиб ўтадиган парламент сайловларида ўз номзодини илгари сургани ҳақида эълон қилинган эди.

@haqiqatonline_24