Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.34K subscribers
16.6K photos
4.42K videos
544 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Бўстонлиқ_тумани

📢ОЛАМШУМУЛ ХАБАР:
Чигирткага қарши машғулот ўтказилди (аввал шунга ўхшаш хабар эшитганмисиз☺️)

Аҳоли ва ҳудудларни табиий офатлардан муҳофаза қилиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Бўстонлиқ туманинг Чимбойлиқ қишлоғи ҳудуди адрликларида “Зарарли чигирткаларга қарши курашиш” мавзусида кўргазмали, махсус тактик ўқув- амалий машқи ўтказилибди.

👉Хабарда айтилишича, машғулотларда Бўстонлиқ туман ҳокимлиги ва тиббиёт бирлашмаси, вилоят Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизматининг вилоят филиали ходимлари иштирок этишган.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

📲Каналга уланиш:
https://t.iss.one/haqiqatonline
#Бўстонлиқ_тумани

Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг "Ниҳол" болалар оромгоҳи Сардоба туманидаги болаларни қабул қилишга шай. Ташкилотнинг айтишига қараганда, барча хавфсизлик чоралари кўрилган.

📲Каналга уланиш:
https://t.iss.one/haqiqatonline
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#туризм

❗️Ҳудудда йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва таъмирлаш, чиқинди йиғиш пунктлари ва ташувчи техникаларни кўпайтириш ташриф буюрувчиларнинг экология ва атроф-муҳит муҳофазаси талабларига риоя этишларини назорат қилиш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилади.

📌Шунингдек, ичимлик суви ва канализация тармоқларини яхшилаш, электр таъминотини масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🔸Меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ривожлантириш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Бунинг натижасида янги иш ўринлари яратилади. Энг муҳими, дам олувчиларга камхарж ва қулайликларга эга меҳмонлар хизмат кўрсатади.

✔️Шифобахш сувлари, мусаффо ҳавоси, ўзига хос табиати билан одамларни ўзига чорлайдиган ушбу гўшада, сайёҳларни ўзига чорлайдиган қўплаб қўшимча қулайликлар яратилмоқда.

📽Махсус кўрсатув 2-қисм

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#туризм

⚡️Албатта, саёҳатингизни замонавий, ҳар томонлама қулай, барча шароитлар муҳайё бўлган шаҳарларда ўтказиш яхши, аммо табиат яратган мўъжизалардан баҳра олишга нима етсин.

⁉️Офтоб нурининг ёйилиши, шамолнинг шохларни эгиб, қирмизи олмаларни тўкиши, узумларнинг қуёш нурида товланишига қараб, кимнинг завқи келмайди, дейсиз.

📌Бўстонлиқ туманида экотуризмни ривожлантириш борасидаги амалга оширилаётган тадбирлардан мақсад табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, хорижий сайёҳларни ушбу маскан ландшафти, ҳайвонот ва наботот дунёси, бой ва бетакрор табиати билан яқиндан таништириш кўзда тутилган.

🎥Махсус кўрсатув 3-қисм👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#туризм

📊Ўзбекистон туризм жадал ривожланаётган кучли 20 та давлатнинг 4 поғонасидан ўрин олган. Тошкент вилоятида ҳам мазкур соҳада муайян ишлар амалга оширилмоқда.

💰Дарҳақиқат, 2019-2021 йилларда ҳудудда туризм учун 380 миллион АҚШ долларидан зиёд қийматга эга 134 та инвестиция лойиҳаларини татбиқ этиш белгиланган.

⚡️Бўстонлиқ туманида олиб борилаётган мега лойиҳалар ушбу саъй-ҳаракатларнинг намунаси десак муболаға бўлмайди.

🏖Қолаверса тумандаги "Оқшом боғи" дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳи қоғоздан амалга кўчган лойиҳалардан биридир. Бу ҳақда юқоридаги лавҳамизда томоша қилишингиз мумкин.

🎥Махсус кўрсатув 4-қисм👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ_тумани

Зойир Мирзаев Бўстонлиқ туманининг асосий йўл ёқаларига 6 қатор мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш, тошлоқ жойларда жийда дарахтларини кўпайтириш бўйича кўрсатма берди.

"Кўчатлар номига экилиши ҳеч кимга керак эмас. Мақсадни тўғри қўйиш керак. Кўчатлар камида 4-5 йиллик бўлсин. Бўстонлиқда нима кўп-кўчат етиштирувчилар кўп".

⚡️⚡️📬@haqiqatonline телеграм каналини кузатиб боринг!
#Бўстонлиқ_тумани
#қабул

Қабулда муаммолар ечилмоқда

🔹Бугун, 9 июнь куни Бўстонлиқ тумани ҳокими Ж.Ахмедов бошчилигида туман ИИБ бошлиғи, полковник Ш.Шермухамедов, туман Халқ қабулхонаси мудири Х.Айдашев ва мутасадди ташкилот раҳбарлари билан фуқароларнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

🔹Қабулда фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Хусусан, аҳоли томонидан уй-жой ҳужжатларини расмийлаштириш, ипотека кредитига давлат субсидиясини олиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлашда амалий ёрдам бериш, маҳалла ва коммунал хизмати соҳасидаги камчиликлар мутахассислар иштирокида ўрганилди.

🔹Шунингдек, айрим масалалар жойида ҳал этилиб, қолганларига қонуний тушунча берилди.

@haqiqatonline
👍1
#ДИҚҚАТ
#Бўстонлиқ_тумани

⛔️Бўстонлиқ туманида Спортнинг велоспорт-шоссе бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси ўтказилиши муносабати билан 28-29-30 июнь кунлари соат 08-00 дан 14-00 га қадар 4P12 «Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ» автомобиль йўлининг 34 км (Чирчиқ платинадан старт)дан бошлаб 47 километрлари оралиғида, транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

@haqiqatonline
#Бўстонлиқ_тумани
#тезкор

❗️Диққат❗️

⛔️Спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича ёшлар ва ёш қизлар ўртасида Тошкент вилоят чемпионати ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 19 апрель куни соат 09:00 дан 14:00 га қадар 4Р12 «Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ» автомобиль йўлининг 34-61 километрлари оралиғида (Чирчиқ шаҳрига киришда жойлашган платина яқини старт) , 4Р6 «Тошкент-Чирчиқ-Ғазалкент–Чимён» автомобиль йўлининг 56-75 километрлари (Амирсой дам олиш маскани чорраҳаси) оралиғида, транспорт воситалари ҳаракати чекланди.

@haqiqatonline_24