Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.84K subscribers
15.4K photos
4.03K videos
472 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Эшитдингизми
ЗАНГИОТАДАГИ ҚИШЛОҚ СЕРГЕЛИ ТАРКИБИГА КИРИТИЛАДИ

Бири-биридан мустақил манбааларнинг тарқатган ҳабарига кўра, Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудлари қисман ўзгартирилади.

Натижада, Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Ўзгариш қишлоғи Тошкент шаҳри Сергели тумани таркибига ўтказилади.

Ўтказилган ҳудудда 4 та МФЙ (Пастдархон, Юқоридархон, Чорбоғ, Боғзор) мавжуд бўлиб, жами 428 гектар, шундан, қишлоқ хўжалиги ерлари 111,1 гектар, аҳоли хонадон ости ерлари 102,8 гектар, қурилишлар, кўчалар, саройлар ва майдонлар билан банд ерлар 134,8 гектар хамда сувости, йўл ости ва бошқа ерлар 78,5 гектарни ташкил этади.

Маълумот учун аҳоли сони 11935 нафар. Жами хонадонлар сони эса 2242 та.

Каналга уланиш учун линкни босинг👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QNT90oQ5_gULQ
​​#эшитдингизми?

ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЎТКАЗИЛАДИ

Жорий йилнинг 22-28 апрель кунлари велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати ҳамда Осиё велоспорт конфедерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтади. Мазкур тадбирларга Тошкент вилояти ва шаҳри мезбонлик қилади.

Мусобақа учун Бўстонлиқ туманидаги "Билдирсой" дам олиш маскани, 4Р12 автотрассаси танланган.
👇👇👇
@haqiqatonline
#Эшитдингизми
Эндиликда ОТМларга ҳужжат топширишда 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома талаб қилинмайди.
👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/haqiqatonline
#Эшитдингизми
ТАДБИРКОР МУРОЖААТЛАРИ УЧУН ҚАБУЛХОНАЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

✍🏻
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармони қабул қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилмоқда.

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятининг бир нечта асосий йўналишлари мавжуд. Улар:

тадбиркорлик субъектларини ҳамда хорижий инвесторларни, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида қабул қилиш, шунингдек, сайёр қабуллар ўтказиш;

тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан, хорижий инвесторларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш;

тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари ва бинолар, банк кредитлари ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш ва бошқа масалалардаги тўсиқларни бартараф этиш;

тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи “business.gov.uz” ягона интерактив портали фаолият кўрсатишини таъминлаш.

Қабулхоналарни тегишли давлат хизматлари марказлари биноларида жойлаштириш назарда тутилмоқда.

Каналга уланиш
👇
@haqiqatonline
#Эшитдингизми
ЭНГ КАМ ИШ ҲАҚИ МИҚДОРИ ЎЗГАРДИ

“Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”
Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига қуйидаги миқдорлар белгиланди:

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 577 170 сўм;
• Базавий ҳисоблаш – 202 730 сўм;
• Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 202 730 сўм
.

Каналга уланиш👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/haqiqatonline
#Эшитдингизми
Фуқаролар ҳам Конституциявий судга мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра Ўзларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бузилган деб ҳисобловчи жисмоний ва юридик шахслар ҳам Конституциявий судга мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Каналга уланиш👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/haqiqatonline
#Эшитдингизми
ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИГА ҚАБУЛ 1 ИЮНДАН БОШЛАНАДИ

Президент мактабларига қабул жорий йилнинг 1 июнидан бошланади. Ҳозирча фақат Наманган, Нукус, Хива ҳамда Тошкент шаҳарларида мана шундай мактаблар мавжуд. Бошқа вилоятларда 2020-2021 ўқув йилида жорий этилиши кўзда тутилган.

Президент мактаблариги дастлабки йил 5-10-синф ўқувчилари қабул қилинса, келгуси йиллардан фақат 4-синф битирувчилари ҳужжат топширишлари мумкин.

Дарвоқе, аризачилар ичидан энг мақбулини саралаш ва аризачилар сонини мақбуллаштириш мақсадида ҳужжат топшириш учун STEM йўналиши бўйича фанлардан аъло баҳо олиш талаби жорий эътилади. Яъни, 4-синф битирувчилари математика ва табиатшунослик каби фанлардан баҳолари 5 «аъло» бўлиши керак. 5-синф битирувчилари математика фанига қўшимча тарзда биология ҳамда информатика ва ахборот технологиялари, шу билан бирга 6-синф битирувчилари ҳам математика фанига қўшимча биология, информатика ва ахборот технологиялари, физика фанларидан баҳолари аъло бўлиши талаб этилади.

Шунингдек, 7-9-синфларни битирган ўқувчилар алгебра, геометрия, информатика ва ахборот технологиялари, физика, кимё ва биология фанлари бўйича баҳолари 5 «аъло» бўлсагина ҳужжат топшириши мумкин.

Онлайн қабул: https://pm.xtv.uz

Қабул 22 июнга қадар давом этади.

Каналга уланиш👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/haqiqatonline/1268
#эшитдингизми

ҲУКУМАТ ТАРКИБИДА ЯНГИ ТУЗИЛМА ЁХУД БОШҚА ВИЛОЯТЛАР ҲАМ ЙИРИК ШАҲАРЛАРИДАН "АЖРАЛДИ"

Президентнинг куни кеча имзоланган тегишли фармонига мувофиқ, Ҳукумат таркибида республикага бўйсунувчи шаҳарларни бошқариш ва мувофиқлаштириш бўйича махсус тузилма ташкил этилади.

Жами 12 кишидан иборат жамоа республика ихтиёрига олинган шаҳарларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш жараёнларига масъул бўлади.

Мазкур шаҳарлар ҳокимлари бевосита ана шу тузилма олдида ҳисобдордирлар.

Қайд этиш жоиз, кўзда тутилган янгиликка кўра, Тошкент вилоятининг Чирчиқ, Ангрен, Бекобод ва Олмалиқ шаҳарлари республикага бўйсунувчи шаҳарлар тоифасига киритилди.

Фармон билан тасдиқланган рўйҳатда бундан ташқари мамлакатимиздаги бошқа бир қатор йирик шаҳарлар ҳам бор.

Энг сўнгги янгиликлар билан танишиш учун линкни босинг
👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/haqiqatonline
#Эшитдингизми

Кундузи чироқ ёқиб юриш қоидаси 2021 йилдан амал қилади.

Бу борада ва ниҳоят, давлат ҳукумати ўзининг адолатли қарорини қабул қилди.

Каналга уланиш👇👇
@haqiqatonline
#эшитдингизми
ЖАРИМАЛАР ҚАЙТАРИЛМАЙДИ

Куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш бўйича маъмурий баённома тузилган ва тўлов амалга оширилган жарималар қайтарилмайди.

Лекин, ҳали жаримаси тўланмаган баённомалар бекор қилинади.

Бу ҳақда Адлия вазирлигида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июндаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 460-сон қарори бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/haqiqatonline