Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.8K subscribers
15.5K photos
4.09K videos
476 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#қулайлик

📝"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 53 сонидан:

"Бўстонлиққа борсангиз агар... "

👉https://t.iss.one/haqiqatonline

"Тошкент шаҳри “Машина-
созлар метро бекати” – Бўстонлиқ тумани “Юсуфхона қўрғони” йўналишида янги автобус қатнови йўлга қўйилди.

Шу мақсадда Хитойдан 10 та замонавий, барча қулайликларга эга “YUTONG” автобуси сотиб олинган. Ҳозирча мазкур йўналишда учта автобус қатнаяпти. Йўловчилар оқимига қараб бу рақамни ошиб бориши режалаштирилган..."


Давомини ўқиш учун
#Қулайлик

⚡️ Тошкент вилояти бўйлаб автомобил йўлларидаги носозликлар таъмирланиб, йўл белгилари ва чизиқлари янгиланмоқда

Бунда ИИББ ЙҲХБ билан бирга ҳамкорликдаги ташкилотлар ташаббус кўрсатмоқда.

@haqiqatonline
#қулайлик

⚡️“Красногорск” қўрғонини Паркент, Тошкент ва  Нурафшон шаҳарлари билан боғловчи автобус йўналишларида қатновлар йўлга қўйилди

“Красногорск” қўрғони аҳолисига қулай ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш мақсадида бугун эрта тонгдан Красногорск – Сўқоқ – Чанги – Паркент”, “Красногорск – Янгибозор – Тошкент” ҳамда “Красногорск – Янгибозор – Нурафшон” йўналишларида автобус қатновлари қайта тикланди.

Ушбу йўналишларда қатновларнинг йўлга қўйилиши натижасида юртдошларимиз учун туризм қишлоғи бўлган Красногорск (Қизилтоғ)га Тошкент шаҳри Қўйлиқ мавзесидан, Тошкент вилоятининг маъмурий маркази Нурафшон шаҳридан ҳамда Паркент тумани марказидан тўғридан-тўғри автобусларда етиб олиш имконияти яратилди.

@haqiqatonline_24
#қулайлик

⚡️⚡️⚡️Тошкент вилоятида 1000 та автобус харид қилиниб, янги йўналишлар йўлга қўйилади


Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев топшириқ берди.

Вилоят транспорт бошқармаси аҳоли фикрини ўрганиб, унинг асосида вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳрини вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари билан боғлайдиган янги автобус йўналишларини ташкил этади.

Қайд этилишича, янги ташкил этилаётган йўналишлар учун Нурафшон шаҳри йўловчи транспортининг логистика маркази бўлади.

@haqiqatonline_24
#қулайлик

⚡️⚡️«Чиноркент» темирйўл бекати фойдаланишга топширилди

Тошкентдан Хўжакентгача бўлган электропоезд қатнови 1,5 км масофага — «Чиноркент» бекатигача узайтирилди.


“Чиноркент” темир йўл бекати қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ерда 150 м узунликда перрон ҳамда соябон қурилиб, имконияти чекланган йўловчилар учун сирғанишга қарши плиталар ўрнатилди ҳамда йўловчилар учун ер ости туннели барпо этилди.

Эндиликда Тошкентдан йўлга чиққан йўловчилар, сайёҳлар замонавий электропоездда “Чиноркент ” темир йўл бекатига бемалол етиб келиши мумкин.

@haqiqatonline_24