Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.79K subscribers
16.4K photos
4.36K videos
529 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#диққат

⚡️ 2027 йилдан пластик пакетлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин


2027 йилдан бошлаб пластик пакетларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланишни тақиқлаш ҳамда экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) пакетлардан фойдаланишни рағбатлантириш таклиф этилган.

Шунингдек, 2025 йил 1 ноябрга қадар пластик қадоқларни ёки пластик қадоқларда маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда импорт қилувчиларга “тараларни қайтариш”, ушбу турдаги чиқиндиларни қабул қилувчи махсус жойлар ва ускуналарни ўрнатиш орқали йиғиб олиш ва утилизация қилиш ёки утилизация йиғимини тўлаш бўйича кенгайтирилган мажбуриятни жорий қилиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Бу ҳақда "Ўзбекистон–2030" стратегиясини "Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури" лойиҳасида назарда тутилган.

@haqiqatonline_24
#обуна_2025

📢 «ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ» ВА «ТАШКЕНТСКАЯ ПРАВДА» ГАЗЕТАЛАРИГА 2025 ЙИЛ УЧУН ОБУНА ДАВОМ ЭТМОҚДА!

Йиллик обуна баҳоси
(тўғридан-тўғри таҳририят билан шартнома қилинганда):

«Тошкент ҳақиқати» – 856 800 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 496 800 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

❗️Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
#қуролли_кучлар

Ўзбекистон армияси дунёда 58-ўринга кўтарилди


Ўзбекистон Қуролли кучлари Global Firepower талқинига кўра, дунё армиялари рейтингида 145 мамлакат ичида 58 ўринни эгаллади. Ўзбекистон бу натижа билан ўтган йилги кўрсаткичидан 7 поғона юқорилаган.

Марказий Осиё мамлакатлари орасидан эса Қозоғистон 57- (ўтган йили 58), Ўзбекистон 58(65), Туркманистон 77(83), Қирғизистон 105(100), Тожикистон 108(107) ўринни эгаллаган.

Рейтингдаги кучли ўнликдан АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Буюк Британия, Франция, Япония, Туркия ва Италия армиялари ўрин олган.


@haqiqatonline_24
#эътироф

⚡️⚡️⚡️"ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ" МУХБИРИ – КУЧЛИЛАР САФИДА

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган "Посбониман муқаддас юртнинг" дея номланган иншолар, ҳикоялар ва шеърлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, унда ҳарбийлар тўғрисидаги ҳикоялари билан иштирок этган "Тошкент ҳақиқати" газетаси мухбири Зикрилла Муҳаммад "Ёш ижодкорлар ўртасидаги насрий асарлар йўналиши"да фахрли 3-ўринни эгаллади.

Ижодий жамоамиз номидан ёш ва қалами ўткир ҳамкасбимизни ушбу муваффақият билан муборакбод этамиз.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Бахтни пулга сотиб олиб бўлмайди...

Пул сабаб оиласи бузилиб кетаётганлар! Сизнинг қарорингиз жабрини фарзандлар кўрмасин...

@haqiqatonline_24
#ўзгача_кун

⚡️⚡️Бугун, 11 январь – Халқаро «Раҳмат айтиш» куни экан!

"Раҳмат" айтишга фурсат туғилганида энг аввало, ўзи емай едирган, "Болам" деб тун-у кун ҳаракатда бўлган ота-онага, оғир кунда ҳам, қувончли кунда ҳам ёлғиз қолдирмайдиган дўст-биродарларга раҳмат айтишни унутманг!

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 11 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда
ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.


✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонгги_кайфият

Таниш-билиш орқали ишга кираётганингда 😂😂😂

Яхши кайфият кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!

@haqiqatonline_24
#саломатлик

ОЁҚ ВА БЎҒИМ ОҒРИҒИ БEЗОВТА ҚИЛСА...

Паст оловда 100 гр асалари муми эритилиб, унга ярим пиёла – 100 мл ароқ, 5 ош қошиқ қуруқ хантал (горчица) кукуни ва 1 ош қошиқ камфора мойи (тайёр ҳолида дорихонада мавжуд) қўшилади. Обдан аралаштириб, уни дока ёки пергамент (мум қоғоз) га солиб, озор соҳага қуйилади. Устини бирор жун мато билан ўралади. 2-3 кундан сўнг малҳам фойдаси сезила бошлайди. Муолажа кунига 1 марта, 10 кун мобайнида амалга оширилади. Натижада кунлар ўтиб, оғриқлар даф бўлади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#лайфхак

Сочга сақич ёпишса ундан қандай халос бўлиш мумкин?


Бундай ҳолатда бизга "репейное"мойидан фойдаланинг. Мойни сочга аста секинлик билан суртиб, сақични тозалаб олинг

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Бўстонлиқда Қизил Китобга киритилган қўнғир айиқ ўлдирилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига кўра, Тян-Шан қўнғир айиғи номаълум шахслар томонидан қўлбола сиртмоқ ёрдамида ўлдирилган.

Қайд этилишича, Ахсарсой ҳудудида ўтказилган рейдда қўнғир айиқ териси топилган. Овчилар айиқнинг терисини қолдириб, бошқа қисмларини олиб кетган.

Ҳолат бўйича тўпланган маълумотлар ҳуқуқ-тартибот идораларига юборилди.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️⚡️Юқори миқдорда пенсияга чиқиш учун қуйидагилар тавсия этилади:


👉 Ўз иш берувчингиздан иш стажингиз тўғрисидаги маълумотларини рақамлаштиришни талаб қилинг.

👉 Сизга расмий шаклда иш ҳақи тўланаётганига эътибор беринг. Бунда, сизга ҳисобланган иш ҳақи, ҳақиқатан қўлингизга оладиган иш ҳақи, ушлаб қолинаётган даромад солиғи, жамғариб борилаётган пенсия учун ўтказилаётган маблағ ва бошқаларни доимий равишда текшириб боринг.

👉 Агар сиз норасмий шаклда фаолият юритаётган бўлсангиз, ўз-ўзини банд қилган ҳолда рўйхатдан ўтиб, Пенсия жамғармасига белгиланган тартибда ижтимоиқ солиқ тўланг. Бу орқали сиз иш стажингизни кўпайтириб борасиз.

👉 Меҳнат фаолиятингиз расмий шаклда эканига, ишлаётган ташкилотингизда сизга иш стажи ёзиб борилаётганига ишонч ҳосил қилинг.

👉 Ҳозир меҳнат фаолияти юритмаётган бўлсангиз, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига меҳнат дафтарчангиздаги маълумотларини рақамлаштиришни сўраб мурожаат қилинг.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Овқатдан кейин ҳазм бўлиши учун мева ейиш заҳарланишга олиб келади

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️Миша, чучвара "отмен"!

Автомобилларини беш йилга бўлиб тўлаш шарти билан ўқитувчиларга сотиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини "UzAuto" рад этибди.
#обуна_2025

📢 «ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ» ВА «ТАШКЕНТСКАЯ ПРАВДА» ГАЗЕТАЛАРИГА 2025 ЙИЛ УЧУН ОБУНА ДАВОМ ЭТМОҚДА!

Йиллик обуна баҳоси
(тўғридан-тўғри таҳририят билан шартнома қилинганда):

«Тошкент ҳақиқати» – 856 800 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 496 800 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

❗️Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
#диққат

❗️Россияда Нолегал мигрантларга сўнгги имконият берилди

- Россияда ноқонуний юрган мигрантлар 2025 йилнинг 30 апрелига қадар регистрация ва патент расмийлаштириш учун ИИВ ҳудудий органи ёки “Паспорт-виза хизмати”га мурожаат қилиши керак.

- Ана шудай ариза билан мурожжат қилган хорижликларга нисбатан мажбурий чиқариб юбориш (депортация) ёки махсус ҳибсхоналарга жойлаштириш ва Россияга киришга тақиқ қўйиш чораси қўлланилмайди.

- Мурожаат қилган фуқаролар белгиланган процедурадан ўтгандан сўнг патент олиши ва Россияда яна қолиб ишлаши мумкин.

- 30 апрелга қадар ўз мақомини қонунийлаштирмаган хорижликлар мажбурий чиқариб юбориш чораси қўлланилади.

- Бу ҳақида Россия президентининг 30 декабрда имзоланган 1126-сонли фармонида айтиб ўтилган.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

🙎‍♀️Бугун, 12 январь – Халқаро қизлар куни


Қиз йўқ уйда сарин сабо эсмайди,
Қиз йўқ уйда жамбил райҳон ўсмайди.
Ўғилларни ота билан иши йўқ,
Қиз отасин ҳар қадамда эслайди
.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида туман тушиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 12 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
   
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.  


👉🏻
@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фахр

🔥⚡️ДУНЁ НИГОҲИНИ ЎЗИГА ҚАРАТА ОЛГАН ЎЗБЕК ЎҒЛОНИ

Футбол оламида сўнгги кунларда энг катта воқелик Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити" жамоасига ўтаётгани бўлди.

Ҳатто машҳур аниматор Ҳамид Саҳари ўзбек ўғлонининг инглиз клуби нажоткори сифатида гавдалантирди.

Ўзбекнинг 20 ёшли ўғлони Англиянинг энг кучли клубларидан бўлган "Манчестер Сити" ҳалоскори. ЗЎР-А?

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эшитмадим_деманглар

⚡️⚡️Ҳурматли тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан жорий йил 12 январь куни соат 16.00 да пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони бўйлаб Тошкент шаҳрида жойлашган куч тузилмалари кавалерия бўлинмалари иштирокида Миллий гвардия бошчилигида "Отлиқ кавалерия паради" бўлиб ўтади.

Барчангизни мазкур парадга таклиф қилиб қоламиз!

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️🔥 Чирчиқ шаҳрида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг пиёда юришлари ташкил этилди.

@haqiqatonline_24