Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.83K subscribers
15.4K photos
4.03K videos
472 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#диққат

❗️Тошкент вилоятида иссиқ сув ва иситиш таъминоти нархлари оширилади


Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 февралидан иссиқлик корхоналарининг иссиқ сув ва иситиш хизматлари тарифлари ўзгарди.

Янги нархлар билан юқоридаги жадвал орқали танишиб олишингиз мумкин.

@haqiqatonline_24
#статистика

📊 2025 йил январь ҳолатига кўра аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси


👉Тошкент шаҳри – 98 %
👉Андижон вилояти – 91,9 %
👉Хоразм вилояти – 91,2 %
👉Сирдарё вилояти – 87,6 %
👉Навоий вилояти – 86 %
👉Наманган вилояти – 84,6 %
👉Тошкент вилояти – 81 %
👉 Фарғона вилояти – 81 %
👉Самарқанд вилояти – 78,6 %
👉Қашқадарё вилояти – 74,2 %
👉 Қорақалпоғистон – 74 %
👉 Бухоро вилояти – 74 %
👉 Жиззах вилояти – 73,8 %
👉Сурхондарё вилояти – 70 %

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
#эслатма

❗️2025 йил 1 март санасидан бошлаб мопед ва скутерларни “А” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бошқариш талаб этилади


@haqiqatonline_24
#хушхабар

⚡️Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

2025 йил 1 июлдан бошлаб, шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz платформасидаги электрон шакллари расман тан олинади. Бу дегани, банклар, нотариуслар, аэропортлар, вокзаллар ва бошқа ташкилотларда қоғоз нусхаларни тақдим қилиш шарт бўлмайди.

Права ва паспортларни телефонлаги расмини кўрсатиб юраверамиз.

@haqiqatonline_24
#эшитдингизми

⚡️⚡️Қибрай туманида дориларни электрон рецепт асосида ёзиш ва бериш ишлари синовдан ўтказилмоқда

Қибрай туманида дорилар бўйича рецепт ёзиш ва уларни бериш жараёни рақамлаштиришга қаратилган электрон рецептларни жорий этиш бўйича пилот лойиҳа ишга туширилди.

Таъкидланишича, ҳозирги босқичда лойиҳа битта тиббиёт муассасаси ва саккизта дорихоналар тармоғини қамраб олади.

Тизим «Узинфоком» ягона интегратори томонидан ишлаб чиқилган DMED платформаси асосида пилот режимида ишлайди.

Рецептни олиш учун DMED иловасини смартфонга ўрнатиш талаб қилинади (Андроид ва iOS учун). Электрон рецепт шифокорга ташриф буюрганда, иловада беморга юборилган код киритилгандан сўнг берилади.

Бемор дорихонага чиқарилган рецепт билан жўнатилади ва уни дорихона ходимига кўрсатади. Фармацевт рецептдаги ҚР-кодни сканерлагандан кейин беморга керакли препаратни беради.


@haqiqatonline_24
#таълим

⚡️2025 йилда 1500 нафар малакали педагогларга ойлик устама тўланади


Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган сони ва номзодларни саралаш бўйича регламент тасдиқланди.

Унга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан Республика бўйича 2025 йилда ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг чекланган сони (йиллик) 1 500 нафар этиб белгиланди.

Маълумот ўрнида: Вазир жамғармасидан ойлик устама олувчи ғолибларни аниқлаш номзодлар орасида икки босқичда амалга оширилади.

Якуний натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (1 155 000 сўм)нинг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.

Маълумот учун, 2024 йилда ушбу квота 1250 та этиб белгиланган эди.

@haqiqatonline_24
#кутганмидингиз

❗️Ўзбекистон энг кам иш ҳақига эга 154 та мамлакат орасида 111-ўринни эгаллади

Бу ҳақда
Minimum Wage by Country 2024 хабар берди.

Рўйхатда  давлатларнинг  йиллик ҳамда соатлик энг кам иш ҳақи миқдори доллар кўринишида ҳисоблаб чиқилган. Унда Австралия йилига 35 515 доллар, соатига эса 17.47 доллар миқдоридаги иш ҳақи билан энг юқори ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон эса энг кам иш ҳақи бўйича 111-ўринни банд қилиб, йилига 1 041 доллар, соатига эса 0.50 долларни ташкил этган.

@haqiqatonline_24
#обуна_2025

📢 «ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ» ВА «ТАШКЕНТСКАЯ ПРАВДА» ГАЗЕТАЛАРИГА 2025 ЙИЛ УЧУН ОБУНА ДАВОМ ЭТМОҚДА!

Йиллик обуна баҳоси
(тўғридан-тўғри таҳририят билан шартнома қилинганда):

«Тошкент ҳақиқати» – 856 800 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 496 800 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

❗️Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#назоарт_тадбирлари

❗️Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга қарийб 700 млрд сўм зарар етказилди

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилди

@haqiqatonline_24
#даҳшат

❗️Африка кутилганидан тезроқ иккига бўлиниши мумкин

Узунлиги 3200 км дан ортиқ бўлган Шарқий Африка ёриғи олимлар кутганидан тезроқ кенгаймоқда. Жараён тектоник плиталарнинг ҳаракатланиши натижасида юзага келади. Биринчи сезиларли ёриқлар 2005 йилда Эфиопияда, 2018 йилда эса Кенияда пайдо бўлган.

Илгари қитъанинг бўлиниши 5-10 миллион йил давом этади деб ҳисобланган. Бироқ, геофизик Синтия Эбингернинг сўзларига кўра, прогнозлар 1 миллион йилга қисқартирилган ва эҳтимол камроқ. Ёриқ йилига 0,8-2,5 см гача ўсиб бормоқда, аммо зилзилалар жараённи тезлаштириши мумкин. Натижада Сомали, Эфиопия, Танзания ва Кениянинг бир қисми Африка соҳилларида улкан оролни ташкил қилади.

@haqiqatonline_24
#табриклаймиз

⚡️⚡️Бугун, 9 январь – Усталар куни

Қандай иш бўлса хам, Барча ўз ишининг устаси бўлган инсонларни ушбу кун билан табриклаймиз👏

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида туман тушиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 9 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда
ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 8-13, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

👉🏻
@haqiqatonline_24
#биласизми

Қайси шифокорга қачон кўриниш керак?

🧑‍⚕️ Стоматолог – 0,5-1,5 йилда 1 марта
🧑‍⚕️ Кардиолог – йилига 2 марта
🧑‍⚕️ Гинеколог – йилига 1 марта
🧑‍⚕️ Маммолог – йилига 1 марта
🧑‍⚕️ Офтальмолог – 2 йилда бир марта
🧑‍⚕️ Дерматолог – йилига 1 марта
🧑‍⚕️ Қоннинг умумий таҳлили – йилига 1 марта
🧑‍⚕️ Кўкрак қафасининг рентгенологик текшируви – йилига 1 марта

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фойдали

⚡️⚡️Мана нима учун балиққа бориб туриш керак?

Балиқ таркибидаги фойдали витаминларнинг юрак мускулларига, суякка, модда алмашинувига, қон босимида, жигарга жуда катта фойдаси бор.

@haqiqatonline_24
#фахр

⚡️⚡️ТДТУ Олмалиқ филиали магистранти иккинчи маротаба Президент стипендияси соҳиби бўлди

2024/2025 ўқув йилида магистратура мутахассислиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиясига сазовор бўлган талабалар сафида ТДТУ Олмалиқ филиали магистранти Абдурафиқов Беҳзод Анваржон ўғли ҳам бор.

📌Беҳзод Абдурафиқов иккинчи марта Президент стипендианти бўлди.

Маълумот учун, жорий ўқув йилида магистратура мутахассислиги бўйича жами 124 нафар талабгор номзодларнинг ҳужжатлари тақдим этилиб, 20 та йўналишда танловнинг сўнгги - суҳбат босқичига тавсия этилган 57 нафар талабгор билан алоҳида суҳбатлар ўтказилди. Суҳбат натижаси Махсус танлов комиссияси томонидан яширин овоз бериш йўли билан ғолиблар тавсия этилди.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
#огоҳлик

❗️Экстремизм ва терроризмга оид деб топилган материаллар номлари эълон қилинди

Ўзбекистонда тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган канал, гуруҳ, нашида номлари эълон қилинди.

‼️Юқорида таъкидланган гуруҳларга кириш, номлари қайд этилшаг материалларни тарқатиш жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️ Ўзбекистонда экофаоллар учун янги имтиёзлар берилади

2025 йилда “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.

Шунингдек, “Экофаол фуқаро”га давлат хизматларида 10% чегирма берилади, “Яшил оила” мақоми эса электромобил ютиш имкониятини тақдим этади.

Бундан ташқари, 2025/2026 ўқув йилидан Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

Лойиҳага кўра, университетда «циркуляр иқтисодиёт» таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш амалиёти йўлга қўйилиши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида университетнинг «яшил техникумлари» фаолияти ташкил этилиши мумкин.

Табиий фанлар, муҳандислик-техника, иқтисодиёт ва молия йўналишларидаги давлат олий таълим ташкилотларида «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил ривожланиш» фани ва ўқув дастурлари киритилади.

@haqiqatonline_24
#қарор

⚡️⚡️“Янги Ўзбекистон” массивлари инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 10 млрд. сўм маблағ ажратилди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарори билан,


"Нурафшон бизнес сити” ҳудудида аукционда сотилган ер майдонларидан келиб тушган маблағлардан 10 миллиард сўми “Янги Ўзбекистон” массивининг инфратузилмасини яхшилаш, коммуникация тармоқларини қуриш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш мақсадида йўналтириладиган бўлди.

Маълумот учун, “Нурафшон бизнес сити” ҳудудидаги “Янги Ўзбекистон” массивида 29 та кўп қаватли уй қурилиши белгиланган бўлиб, мазкур ҳудуднинг қуриш лойиҳасини (муҳандислик тармоқлари билан) ишлаб чиқиш ҳамда ишларни бажариш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш кўзда тутилган эди.

Умумий 62 миллиард сўм маблағ талаб этилаётган мазкур лойиҳанинг жорий йил 1-босқич ишларини амалга ошириш учун 30 миллиард сўм йўналтириш режалаштирилган.

@haqiqatonline_24