Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.71K subscribers
15.4K photos
4.05K videos
473 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#коррупция

❗️ДХХ Андижонда туман прокурор ўринбосари ва ёрдамчини, Самарқандда эса прокурор ёрдамчисини пора билан қўлга олди.

@haqiqatonline_24
#коррупция

❗️Тошкент вилоятида "акахон"лари ёрдамида фуқарони ИИБга ишга киритиб қўймоқчи бўлган "шоввоз" аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.

Хусусан, Ангрен шаҳрида яшовчи К.С. ҳуқуқ-тартибот идораларидаги мансабдор танишлари орқали фуқарони Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 5000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда "шоввоз"га Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилган.

@haqiqatonline_24
#коррупция

❗️Янгийўл туман ободонлаштириш бошқармаси ҳайдовчиси пора билан қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда туман ободонлаштириш бошқармаси ҳайдовчиси С.С. фуқаро Д.А.нинг ишончига кириб, уни бошқарма бошлиғи Ф.А. орқали ишга киритиб қўйиши эвазига 150 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий диллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24
#коррупция

❗️"Сезон" давом этади: Жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.З. фуқаро С.Б.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24
#коррупция

❗️“Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент вилоят филиали муҳандиси 30 минг "кўкат" пора билан қўлга тушди

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиалининг бўлим бошлиғи ва муҳандиси ўзаро тил бириктириб, Қибрай туманидаги қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонани 3 фазали электр тармоғига улаш ва трансформатор ўрнатиб бериш, шунингдек, бошқа техник ҳужжатларини тайёрлашда кўмаклашиш эвазига 39 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиали муҳандиси сўралган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур шахсга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

@haqiqatonline_24
#КОРРУПЦИЯ

❗️Оҳангаронда юқоридаги "акахонлари" ёрдамида ЎзДЖТСУга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3,5 минг АҚШ доллари олган "шоввоз" қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Т. фуқаро Н.А.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

P/S. "Мавсум" авж нуқтасига чиқмоқда. Қизиқ, ўқишга киритиш билан боғлиқ аниқланмаган
коррупцион ҳолатлар қанча экан-а?

@haqiqatonline_24
#коррупция

❗️Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган "замдиректор" қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Е. фуқаро С.С.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиалига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда ушбу университетнинг Нукус филиали директори ўринбосари Р.Х. фуқаро С.С.ни ўқишга киритиб қўйиш учун 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Оҳангарон туманида мазкур университетга киритиб қўйиш эвазига 3,5 минг АҚШ доллари олган фуқаро аниқланганди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#коррупция

❗️Мавсум авжида: Олийгоҳларга киритиб қўйишни ваъда қилган порахўрлар ушланди. Уларнинг бири спорт мактаби мураббийи

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи, 1986-й.т. шахс ўзининг мансабдор танишлари орқали, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи фуқарони ИИВ Академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 22 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

***

Олмалиқ шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқародан 3 500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.


@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Коррупция
💵Тошкент вилоятида номаълум шахс томонидан Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бўлим бошлиғи хонасига папка ичига 5 минг доллар ташлаб кетилган.

❗️Воқеа 16 август куни содир этилган бўлиб, Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи Назокат Уразованинг ўзи тегишли органларга мурожаат қилган.

🔎Ҳолат бўйича зудлик билан вилоят бошқарма бошлиғи ва бошқа масъул ходимлар гувоҳлигида далолатнома расмийлаштирилган ҳамда хизмат текшируви ўтказиш бўйича зарур ишлар амалга оширилган.

🤝Н. Уразованинг ҳалоллиги учун вазирнинг тегишли буйруғи асосида лавозим маошининг 3 баробари миқдорида моддий рағбатлантирилган.

@haqiqatonline_24
#коррупция

❗️Темир йўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди
 
“Темирйўлинфратузилма” АЖнинг Жиззах вилояти Зомин туманидаги Даштобод станцияси бошлиғи Тожикистондан Ўзбекистонга олиб келинадиган кўмир маҳсулоти ортилган 100 та юк вагонларини ўз танишлари орқали божхона кўригидан навбатсиз ўтказиш, станцияда юкни туширишда вагонлар белгиланган вақтдан ортиқ туриб қолган тақдирда темир йўл жаримасини қўлламаслик ҳамда юк белгиланган вақтда тушириб олинганлиги бўйича ҳужжатни расмийлаштириб бериш эвазига МЧЖ вакилидан 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Станция бошлиғи МЧЖ вакилидан 4 минг АҚШ доллари порани олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

@haqiqatonline_24
#коррупция

Тошкент вилоятидаги барча профессионал таълим муассасаларида коррупцияни бартараф этиш мақсадида «Коррупциясиз соҳа» ва «Коррупциясиз таълим» лойиҳаси ишга туширилди..

👉БАТАФСИЛ👈

@haqiqatonline_24