Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.84K subscribers
15.3K photos
4.01K videos
471 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#қилмиш_қидирмиш
Зангиотада тиббиёт буюмларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.

Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти хабар берди.

Зангиота тумани “Эшонгузар” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.З. ва Н.Р. фуқаро Ш.Б.га 131 579 дона тиббиёт қўлқопи, 145 736 дона шприц ва 30 600 дона система тиббиёт буюмларини жами 160 млн сўмга сотган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
☝️Қор ёққанда "полоса"ни босганлик учун жарима келса, ушбу чиқарилган қарор қонунийми?

🤝Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз.

@haqiqatonline_24
#Live
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқот бошланади.

@haqiqatonline_24
Бугунги Президент раислигида видеоселектор йиғилиши ва тадбиркорлар билан мулоқотидан муҳим тафсилотлар.

– Тадбиркорлар эҳтиёжидан келиб чиқиб банкларимиз 2025 йилда четдан давлат кафолатисиз 6 миллиард доллар жалб қилиши режалаштирилган;

– Туризм соҳасида nадбиркорларнинг 6,5 триллион сўм сармояси билан 24 минг ўринли меҳмонхоналар ишга тушди. Бўстонлиқда 10 миллиард долларлик “Sea Breeze” номли йирик марказ қурилади;

– 1 январдан бошлаб ер ёки давлат мулки ҚҚСсиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз) бекор қилинади;

– Шаҳар чегарасидаги қишлоқ ерларига 2 карра ер солиғини ҳисоблаш тўхтатилади;

– Иқтисодиётимиз 6,3 фоизга ошиб, 111 миллиард доллардан кўпайган;

– Мамлакатимизда камбағаллик даражаси йил якуни билан 9 фоиздан пасаяди;

– Келгуси йилда, ялпи ички маҳсулотни 120 миллиард долларга, экспортни 30 миллиардга етказиш, инвестицияни 42 миллиарддан ошириш, 5 миллион аҳолини банд қилиш, 1,5 миллион одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинмоқда;

– 5 мингдан зиёд ишчиси бор, йиллик даромади 1 триллион сўмдан ошган, камида 100 миллиард сўм солиқ тўлаётган 142 нафар “чемпион” тадбиркорлар мавжуд.

@haqiqatonline_24
#Спорт
Англиянинг машҳур клуби «Манчестер Сити» ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни сотиб олмоқчи.

L'Équipe нашрига кўра, Ҳусановга даъвогарлар орасида «ПСЖ» ва «Атлетико» Мадрид жамоалари ҳам бор. «Ланс» футболчини январдаёқ сотишга тайёр. Фақат бунинг учун харидорлар ўзбек футболчиси учун 30 млн евро тўлаши керак бўлади.

@haqiqatonline_24
#Тошкент_ҳақиқати_минбари

⚡️⚡️ БЕКОБОД: ОЛИС ҲУДУД РАВНАҚИНИНГ ЯҚИН ИСТИҚБОЛЛАРИ


Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тавсиясига  биноан, "Тошкент  ҳақиқати" газетасида вилоят ташкилот ва бошқарма раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ҳокимларининг тегишли соҳа ва ҳудудлар истиқболига доир таҳлилий мақолалари чоп этилиши белгиланган эди.

Газетанинг 2024 йил 21 декабрь сонида Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Дўсбековнинг ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг аҳоли ҳаётида акс этаётган реал натижаларига доир  "БЕКОБОД: ОЛИС ҲУДУД РАВНАҚИНИНГ ЯҚИН ИСТИҚБОЛЛАРИ" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️ Энергетик ичимликлар истеъмол қилиб -жигарингиздан ажралиб қолманг
.

Энергетик ичимликлар фақатгина организмдаги захира манбаларини сарфлашга мажбур қилади ва энергия ҳосил бўлади.Энергетик ичимликлар истеъмол қилганда жигар қисқа муддатда тезлик билан ишлашга, захирадаги углеводларни сарфлашга мажбур бўлади.


@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати-101.pdf
9.8 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 21 декабрь 101-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.


@haqiqatonline_24
#кун_тарихи

⚡️ ⚡️ Бугун 22 декабрь – Энергетика ходимлари куни.

22-декабр – энг қисқа кун ва энг узун тун. Бу кунда айрим мамлакатларида энергетика соҳаси ходимлари касб байрамини нишонлайди.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

❗️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ бўлади.

@haqiqatonline_24
Гулнора Каримова манзил колониясига Ўтказилдими ?

Зангиотадаги аёллар колониясидан шу туманда жойлашган 42-сонли манзил колонияга ўтказилгани айтилмокда.

@haqiqatonline_24
📆 Бугун, 23.12.2024
🏡 Тошкент вилояти ҳудудида кутилаётган об-ҳаво.

🌅 Эрталаб: +2°
🌃 Кечаси: -5°
☁️ Ҳаво тури: Очиқ ҳаво
🌅 Эрталаб ҳаво: -4°
🏜 Кун давомида: 0°
🌄 Оқшом давомида: -3°
🌨 Намлик: 63%
💨 Шамол: Шарқий-шимоли-шарқ, 1.9 м/с
🏔 Босим: 771 мм сим. уст.
🌙 Ой: Сўнгги чорак
🌤 Қуёш чиқиши: 07:46
⛅️ Қуёш ботиши: 16:57

@haqiqatonline_24
#Фойдали_маслаҳат
Сут ичиш – юрак учун фойдали!

☑️ Ҳар куни эрталабдан сут истеъмол қилиш юрак ва қон томирларини мустаҳкамлаб, юрак хуружи ва инсулт хавфини 37% га камайтиради.

☑️ Британиялик олимлар 324 дан ортиқ тадқиқотларни таҳлил қилган ва сут таркибидаги калий қон томирларнинг эластиклигини ошириб, уларни соғлом сақлашини аниқлашди.

Юрак соғлиғига ғамхўрлик қилинг – сут ичишни одат қилинг! 🥛❤️

❗️Яқинларга ҳам улашиб қўйинг👇

@haqiqatonline_24
#Дахшат
Россияда сафар сумкаси ичидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилган.

Маълум бўлишича, жасад зўравонлик аломатлари билан топилган. Ўлдирилган шахс 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган. У ноябрь ойи бошида Санкт-Петербургга пул топиш мақсадида келган.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аччиқ_аммо_очиқ_гаплар
❗️Ўзбекистонни "Аптека"лар юртига айлантириб, пул топаётганлар...

☝🏻Мутахассис бор ҳақиқатни очиб ташлади.

💵АПТЕКА - катта бизнес, соққа қилиш майдони!

@haqiqatonline_24
#Қонунчиликда_нима_гап?
Маҳаллий ҳокимликлар ваколатлари кучайтирилмоқда. Бунинг учун Президент томонидан алоҳида Фармон имзоланди.

🏢Унга кўра, туман (шаҳар)лар ҳокимликларига қуйидаги йўналишларда маъмурий ваколатлар берилади:

давлат бошқаруви органлари ва тадбиркорлар ўртасида “доимий алоқа” тизимини яратиш мақсадида туман (шаҳар)ларда Тадбиркорлар жамоатчилик кенгашини тузиш;

❇️ 2025 йил 1 январдан белгиланган вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарларини масъул вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, шунингдек, тегишли масъулларга рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;

✳️ 2025 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача белгиланган рўйхат бўйича туман (шаҳар)ларда ҳуқуқий эксперимент тариқасида туман (шаҳар) ҳокимлиги фаолиятини “Аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиш” янгича ёндашуви асосида ташкил этиш.

@haqiqatonline_24
#коррупция

Тошкент вилоятидаги барча профессионал таълим муассасаларида коррупцияни бартараф этиш мақсадида «Коррупциясиз соҳа» ва «Коррупциясиз таълим» лойиҳаси ишга туширилди..

👉БАТАФСИЛ👈

@haqiqatonline_24
💵Доллар курси ошди

🇺🇸 доллар 12 902,00 сўм (+8,93)
🇪🇺 евро 13 428,40 сўм (+41,53)
🇷🇺 рубл 127,60 сўм (+1,64)

Ўзбекистонда доллар расмий курси биринчи марта 12 900 сўмдан ошди

@haqiqatonline_24
#Диққат
⚡️Айрим рўйхатдан ўтказиш давлат рақамлари арзонлаштирилди

Тўлов ставкалари қуйидагича миқдорда белгиланди:

🔸Мототранспорт воситалари ва тиркамаларга РЎДРБ учун 562 500 сўм.

🔸Яроқсиз ҳолга келган ёки йўқотилган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш 562 500 сўм;

🔸Электромобиллар, мототранспорт воситалари ва тиркамаларни рўйхатдан ўтказиш 562 500 сўм;

🔸Электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан бошқа барча транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун 2 565 000 сўм;

🔸Автортанспорт воситалари, электромобиллар, мототранспорт воситалари ва тиркамаларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун 37 500 сўм.

@haqiqatonline_24