Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.39K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Сайёр_қабул
Хабарингиз бўлса, вилоятимиз бўйлаб Ички ишлар Вазирининг биринчи ўринбосари “Ички ишлар органлари фаолиятига доир масалалар" юзасидан 4 босқичда сайёр қабул ўтказаётгани ҳақида айтилганди.

Навбатдаги қабул эртага, 16 апрель куни Янгийўл шаҳрида жойлашган Мусиқа ва Санъат мактаби биносида бўлиб ўтади.

Унда вилоятимизнинг Янгийўл, Зангиота, Тошкент туманлари ва Янгийўл шаҳри аҳолиси қатнашишлари мумкин.

Қабул 10:00 дан 18:00 га қадар давом этади.

Ички ишлар органлари билан боғлиқ ечимини топмай келаётган муаммоларингиз бўлса Сайёр қабулда иштирок этиб, жавоб олишингиз мумкин.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати

👇👇👇
@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

«ОЛТИН ЎРТАЛИҚ» ТОПИЛАДИМИ?

Бугун Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган Қумовул маданият саройида вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов сайёр қабул ўтказди. Қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев қатнашди.

Қарийб 5 соат давом этган сайёр қабул давомида жами 71 та мурожаат кўриб чиқилди. Бунда ҳар бир масала жойида ҳал бўлишига эътибор қаратилди. Вақт талаб қиладиган, алоҳида ўрганиш жоиз кўрилган мурожаатлар вилоят ҳокимининг қатъий назоратига олинди.

Шунингдек, жойлардаги масъулларнинг етарлича эътибор бермагани оқибатида такрорланган муаммо, масалалар бўлди.

Шундай мурожаатлар бўйича эртанинг ўзида вилоят ҳокимлиги вакиллари жойларга бориб, муаммоли ҳолатни бартараф этиш бўйича иш олиб борадилар. Вилоят ҳокимининг бу борада қарорий қатъий: энг муаммоли, энг мураккаб масала бўлган тақдирда ҳам – давлат ва фуқаро манфаатларини уйғунлаштирадиган "олтин ўрталиқ" топилмагунча, ҳеч бир мурожаат назоратдан олинмайди.

Сайёр қабуллар давом этмоқда...
#сайёр_қабул

Оҳангаронликларнинг ҳам дарди кўп экан...

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг навбатдаги сайёр қабули Оҳангарон шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Бугун куннинг иккинчи ярмида бошланган қабул кун кеч бўлганига қарамай давом этмоқда.

Юзлаб мурожаатчилар вилоят раҳбарига бандлик, уй-жой, коммунал соҳалар, тиббий хизмат, моддий ёрдам каби масалаларда мурожаат қилмоқда. Фуқароларнинг кўпчилиги бу сафар негадир моддий ёрдам сўраб келгани сезилди. Улар орасида сал аввал шундай кўмак олган фуқаролар ҳам бор.

Масалан, Зойир Мирзаев оҳангаронлик мурожаатчи Муҳайё Садированинг 30 миллион сўм моддий ёрдам сўраб қилган мурожаатини рад қилди.

Муҳайё Садировага куни кеча «Саховат ва кўмак» жамғармасидан 5,5 миллион сўм моддий ёрдам берилган. Моддий ёрдам берилгач, яна қўшимча 30 миллион сўм моддий ёрдам бериш жуда мушкул. Шу сабаб вилоят ҳокими Муҳайё опага меҳнатга лаёқатли фарзандлари меҳнат қилиши кераклигини, бунинг учун имконият яратиб берилишини айтди.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#сайёр_қабул

😄"Шўрданак" актёрининг ҳам бир дарди бор, шекилли...

Дониёр Ҳасанов ҳам Зойир Мирзаев қабулида навбат пойламоқда.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
👉Toshkent haqiqati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

⚡️Вилоят ҳокимининг оммавий сайёр қабули

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бугун Ўрта Чирчиқ туманида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.

Қабул давомида 740 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

⚡️⚡️Тошкент вилояти ҳокими Нурафшон шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказди

@haqiqatonline_24
#сайёр_қабул

⚡️ ⚡️ Айни дамда Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган вилоят Халқ қабулхонасида Тошкент вилояти ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.

@haqiqatonline_24