Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.79K subscribers
15.6K photos
4.12K videos
477 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#диққат

❗️Саудия Арабистони зиёратчиларга болаларни олиб келишни тақиқлади


Саудия Арабистонида 2025 йилда болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш, яъни ҳаж зиёрати чоғида уларга турли зарар етмаслиги учун болаларни Ҳаж зиёратига олиб боришни тақиқлади.

Зиёрат жойларида ташриф буюрувчилар сонининг кўплиги сабабли тиқилинч ҳолатлар юзага келмоқда. Бу эса нафақат болалар ва ёши катталар саломатлигига ҳам таъсир қилиши мумкинлиги айтилмоқда.

@haqiqatonline_24
#ДИҚҚАТ

‼️Атроф муҳитга таъсири юқори корхоналар Тошкент ва вилоят марказларидан кўчирилади

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг билдиришича, Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида атроф-муҳитга юқори даражада таъсир кўрсатадиган янги лойиҳаларни амалга оширишнинг тақиқланиши, шунингдек, мавжуд 168 та саноат корхонасининг босқичма-босқич кўчирилиши ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлайди.


@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️2025 йилда шифокор қабулига навбат тўлиқ электрон шаклга ўтказилади

Ўзбекистонда 2025 йилда шифокор қабулига навбат тўлиқ электрон шаклга ўтказилади, стоматология хусусий секторга берилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Ғишт ишлаб чиқариш қимматлашади. Давлат пеноблок ва газоблок ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватламоқда

2025 йил 1 августдан деворбоп материаллардан (пеноблок, газоблок) кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига “Шаффоф қурилиш” платформасида устуворлик берилади.

2026 йил 1 январдан ғишт ишлаб чиқаришда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 бараварга ва 2027 йилдан босқичма-босқич қўшимча равишда оширилади.

Сизга қайси бири қулай: ғишт, пеноблок ёки газоблок?

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйича айбдорларга суд ҳукми ўқилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Жавлон Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Тошхўжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️1 майдан жазони ўтаб чиққан шахсларга бир марталик 2 млн 250 минг сўм нафақа тўланади

2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон ва Хоразмда Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уйида қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ва сув фильтрларини харид қилиш учун субсидия ажратилади.

Бунда субсидия харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилди

Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Шунингдек, раислар сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатлари аниқлаштирилди.

Қонун амалга киритилгунига қадар сайланган раислар ўз ваколатларини 3 йиллик муддат тугагунига қадар амалга оширади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Тошкент вилоятида 309,3 млн сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланган иссиқхона аниқланди

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Тошкентда божхона идоралари уч нафар ходимига жиноят иши қўзғатилди

Қайд этилишича, пойтахтдаги миллий таомлар ошхоналаридан бирида тунги вақтда божхона идораларининг 3 нафар ходими, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси, технопарк директори ўринбосари, хусусий автомактаб директори ўринбосари, “Сергели-авто” бозорида савдо билан шуғулланувчи шахслар ва бошқалардан иборат жами 17 нафар фуқаро овқатланиш баҳонасида тўпланиб, турли хил диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний жамоат кўринишидаги йиғинларни ташкил этган.

Аниқланишича, Божхона қўмитасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари динга мутаассибларча берилиб, 2021 йилдан бошлаб мазкур норасмий диний дарсларни мунтазам равишда ташкил этиб келган. У ҳар бир дарс учун жамоат аъзоларидан маълум миқдорда пул йиғиб, устозларга берган.

@haqiqatonline_24
#диққат
#тарқатинг

❗️Чиноз туманидаги мингдан ортиқ хонадонлар вақтинча табиий газдан узиб қўйилади

"Ҳудудгаз Тошкент"нинг маълум қилишича, бугун, 13 февраль куни соат 13:00 дан 17:00 гача Чиноз туманидаги юқори босимли газ қувурида аниқланган газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш мақсадида туманнинг “Ойдин”, “Йўлтушган” ва “Янгиҳаёт” МФЙларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Аҳоли хонадонлари сони – 1121 та
Улгуржи истеъмолчилар сони – 5 та


Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.


@haqiqatonline_24