#ташриф
⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Ар-Риёдга жўнаб кетди
Бугун, 11 ноябрь куни давлат раҳбари Икки муқаддас масжид ходими - Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан, амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига кўра, Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрида навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
@haqiqatonline_24

#Диққат
❗️ Иссиқ кийимларни тайёрланг! Бу ҳафта
Ўзбекистонда -4 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда
⚡️🌧 Чоршанба - ёмғир, кечаси -1°C гача тушади
❄️ Пайшанба - кечаси -4°C гача
❄️ Жума - кечаси -2°C гача

#қўшма_мажлис
Тошкент вилоятидан Сенат аъзолари сайланди
Бугун Чирчиқ шаҳрида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Тошкент вилоятидан Сенат аъзоларини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Қўшма йиғилишда:
— вилоят ҳокими Зойир Мирзаев;
— Олмалиқ кон металлургия комбинати бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов;
— Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Маҳмуд Тоиров;
— тадбиркор Малика Қодирхонова Сенат аъзоси этиб сайланди.
Йиғилишда марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б. Қўчқоров иштирок этди.

#хушхабар
⚡️⚡️Газлашмаган ҳовлиларга "свет" учун чегирма берилади
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 1 январдан табиий газдан узилган ҳовлиларга электр энергияси учун 50 фоиз чегирма берилиши режалаштирилаётганини айтганди.
Бу борадаги қарор лойиҳаси тайёрланиб, тегишли ташкилотларга юборилган.

#об_ҳаво
⚡️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 12 ноябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Ҳарорат кечаси 1-6, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

#диққат
❗️ Паркент туманида бедарак йўқолган аёл ўлик ҳолда топилди
Маълум қилишича, аёлнинг турмуш ўртоғи Н.О. 6 ноябрь куни Тошкент вилояти Паркент тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 23 ёшли аёли Ҳ.О. тунда яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб қайтиб келмаганини маълум қилиб, уни қидириб топишда амалий ёрдам сўраган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 10 ноябрь куни бедарак йўқолган аёлнинг жасади Юқори Чирчиқ тумани, Янгибозор шаҳарчаси, “Маърифат” маҳалласидан оқиб ўтувчи Қорасув каналида чўкиб кетган ҳолда топилган.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

#ана_бўлмаса
❗️Ўргимачак одам Дори одам!
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пост орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келаётган фуқаро хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг эътиборини тортди.
Ўтказилган шахсий кўрик натижасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда декларацияланмаган, фуқаро ўз танасининг оёқ қисмларига олдиндан яшириб олинган 199 дона “Анаферон” номли дори воситаларини борлиги фош этилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
@haqiqatonline_24
❗️Ўргимачак одам

#халқаро_саммит
⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев COP24 саммитида яна қуйидаги таклифларни илгари сурди
👉Ривожланаётган давлатларга иқлим хавфларини аниқлашда халқаро ёрдамни кучайтириш мақсадида иқлим йўқотишларини баҳолаш бўйича халқаро марказ яратиш;
👉Чегараолди сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва дарё экотизимларини сақлаш учун БМТ декларациясини қабул қилиш;
👉Иқлим ўзгаришларига чидамли ўсимликларни яратиш учун генетик ресурслар банки ташкил этиш ва денгизга чиқиш имконияти бўлмаган давлатлар учун агро-инновацион марказ яратиш;
👉Шунингдек, иқлим ўзгаришидан жабрланган шаҳарлар учун тажриба алмашиш мақсадида "Жаҳон иқлим пойтахтлари альянси"ни тузиш ва унинг биринчи форумини Тошкентда ўтказиш таклифи илгари сурилди.

❗️Пискентда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида қарийб 16 минг туп олхўри дарахти ёниб кетди
Ёнғин олхўри боғи ёнидаги ички дала йўлида ҳайдовчи бошқариб кетаётган автогрейдернинг том қисми юқори кучланишдаги электр симларига тегиб кетиши натижасида юзага келган. Етказилган зарар 2,8 млрд сўмга баҳоланган.
Айбланувчи хусусий корхонада ҳайдовчи бўлиб ишлашини, ҳодиса иш вақтида содир бўлганини маълум қилган.
Жабрланувчи эса 2024 йил баҳорда боғга нархи 28 800 доллар бўлган томчилатиб суғориш тизимини ўрнатганини, дарахтлар тўлиқ ҳосилга кирган йили ўртача 200 000 доллар даромад келтирганини, ҳосилни экспорт қилиши ва ички бозорга етказиб беришини билдирган.
Суд ҳукми билан айбланувчи Жиноят кодексининг 198-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга иш ҳақидан 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Етказилган 2 млрд 808 млн сўм маблағни у ишлаган хусусий корхонадан ундириш белгиланган.

❗️Врачлар парацетамолдан қаттиқ огохлантириши билан чиқди:
Парацетамол қабул қилиш жигарни тамом қилиб ички қон кетишига сабаб бўлади.

#кун_тарихи
⚡️Бугун, 13 ноябрь — Халқаро кўзи ожизлар куни
1745 йилнинг 13 ноябрь куни Францияда таваллуд топган машҳур педагог Валентин Гаюи Петербург ҳамда Париж шаҳарларида кўзи ожизлар учун махсус мактабларга асос солган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қарорига биноан бу кун Халқаро кўзи ожизлар куни деб белгиланган: мақсад бир умрга дунёни кўриш имконидан маҳрум бўлганларга барчанинг эътиборни қаратиш эди.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда дунёда 40 миллиондан ортиқ кўзи ожиз киши бор, кўриш даражаси паст одамлар сони эса 124 миллиондан ортиқ.

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 13 ноябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.
Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

❗️13−14 ноябрь кунлари тоғли ҳудудларда қалин туман ҳодисалари автомобиль ҳаракатига таъсир кўрсатиши мумкин.
Тоғли худудлардан кесиб ўтган автомобиль йўлларидан ҳаракатланишда эҳтиёт чораларини кўриб харакатланиш тавсия этилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
❗️"Қамчиқ" довонида гупиллатиб қор ёғмоқда
А-373 йўлининг 205-258 км.лар оралиғида қор ёғмоқда. Туман тушган, ҳаво ҳарорати -2°, деб хабар берди “Қамчиқавтойўл”.
Йўлларда кўриш масофаси 900 метрни, шамол 3-10 м/с.ни ташкил қилмоқда.
⚠️Довон орқали ҳаракатланувчи ҳайдовчилар, эҳтиёт бўлинг!

#фойдали
⚡️⚡️ Эрталаб Қаҳвани мунтазам ичадиганлар ушбу хавфли 6 касалликка чалинишмас экан:
• Жигар циррози
• Қандли диабет 2-тури
• Юрак касалликлари
• Саратон
• Паркинсон
• Альцгеймер
Кофени севиб ичадиганларга ушбу хабарни етказиб қўйинг!

Тошкент ҳақиқати-90.pdf
17 MB
#матбуот
📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 90-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.
@haqiqatonline_24
📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 90-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.
@haqiqatonline_24
#Тошкент_ҳақиқати_минбари
⚡️⚡️ОҚҚЎРҒОН: ТАРАҚҚИЁТ УЧУН ТАРИХИЙ ИМКОНИЯТЛАР
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тавсиясига биноан, "Тошкент ҳақиқати" газетасида вилоят ташкилот ва бошқарма раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ҳокимларининг тегишли соҳа ва ҳудудлар истиқболига доир таҳлилий мақолаларини чоп этилиши белгиланган эди.
Газетанинг 2024 йил 13 ноябрдаги сонида Оққўрғон тумани ҳокими Тўра Боболовнинг ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг аҳоли ҳаётида акс этаётган реал натижаларига доир "Оққўрғон: Тараққиёт учун тарихий имкониятлар" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.
👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ботиржон Эргашев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Бу ҳақида Уюшманинг @haqiqatonline_24 каналига яқин бўлган манба хабар қилмоқда.
@haqiqatonline_24
Бу ҳақида Уюшманинг @haqiqatonline_24 каналига яқин бўлган манба хабар қилмоқда.
@haqiqatonline_24
#туризм
⚡️⚡️ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ: САЙЁҲЛИКНИНГ МУМТОЗ ЧОРРАҲАЛАРИ
Тошкент вилояти нафақат қулай географик жойлашуви, балки сўлим гўшалари, гўзал ва бетакрор табиати, пурвиқор тоғлари, шунингдек, маданий ёдгорликлари, муқаддас қадамжолари билан бошқа ҳудудлардан ажралиб туради.
Воҳада ёз-у қиш мириқиб дам оладиган баҳаво масканлардан ташқари Шоабдумалик ота, Шайх Умар Вали Боғистоний, Занги ота, Ийк ота зиёратгоҳлари, Гумбаз бобо мақбараси, Қайнаргумбаз сардобаси, Шоҳруҳия тарихий қадамжолари борки, улар вилоятнинг буюк ўтмиши, кўҳна ва бой маданиятидан сўзлайди. Вилоят ҳудудида 828 та моддий маданий мерос объекти бўлиб, шундан 589 таси археология, 7 таси архитектура, 74 таси монументал ёдгорлик, 159 таси диққатга сазовор жойлардир. Шунингдек, 223 таси маҳаллий ва 605 таси республика аҳамиятидаги масканлар сирасига киради. Бу эса ҳудудда туризмни ривожлантириш учун кенг имконият яратади.
👉БАТАФСИЛ ЎҚИШ👈

Субсидия янги қарори.pdf
3 MB
#диққат
❗️Уй-жой, "квартира" сотиб олиш учун субсидия бериш тартиби ўзгартирилди.
Унга кўра,
➖ ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этилади;
➖ ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш мезонларини такомиллаштирилади.