Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.91K subscribers
15.5K photos
4.08K videos
475 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#диққат
#расман

⚡️⚡️2-мутахассисликка қабул бошланди

2024/2025-ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик) учун талабгорларни онлайн рўйхатдан ўтказиш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ягона таълим хизматлари портали my.edu.uz орқали жорий йилнинг 10 август кунига қадар онлайн шаклда амалга оширилади.

▪️Бунда номзодлар платформада:
ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайдилар.

☝️Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Маълумот учун, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланади.

@haqiqatonline_24
#диққат
#РАСМАН

❗️27 октябрь – Ўзбекистонда сайлов

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтади. Марказий сайлов комиссияси сайлов кампанияси бошланганини эълон қилди.

@haqiqatonline_24
#Расман

❗️Имтиҳонларнинг сўнги кун натижалари эълон қилинди

2024 йил 25 июль куни ўтказилган олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синови натижалари эълон қилинди.


Абитуриентлар ўз балларини қуйидаги ботлар орқали ҳозироқ билиб олишлари мумкин:

👉 @e_dtm_mandatbot
👉 @e_dtm_mandat1bot
👉 @e_dtm_mandat2bot
👉 @e_dtm_mandat3bot
👉 @e_dtm_mandat4bot

❗️Ушбу ботлар орқали мандат сайтида нечинчи ўринда турганингизни ҳам аниқлашингиз мумкин!

Бундан ташқари, my.uzbmb.uz сайтининг “Натижани олиш” бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

mandat.uzbmb.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

Барчага юқори натижалар ёр бўлсин!


@haqiqatonline_24
#Тезкор #Расман
⚡️Метан нархи қатъий қилиб белгиланди

Кечаги
йиғилишдан сўнг метан газнинг 3950 сўм этиб белгиланди. Сунъий нархлар ошишига йўл қўйилмайди

‼️Борди-ю нархлар сунъий оширилган ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз тегишли идораларга ёки +99893-273-08-23 тел рақамига маълумот қолдиришингиз мумкин.

📌Ҳайдовчиларга юбориб қўйинг
@haqiqatonline_24
#Расман

⚡️OpenBudjet га овоз бериш бошланди...

❗️Овоз бериш 10 кун давом этади.

Иштирокчиларга омад ва зафарлар ёр бўлсин.

@haqiqatonline_24
#Расман
❗️Энди Тошкентдан Москвага поездда бориш мумкин.

📌2024-йил 24-сентябрдан бошлаб "Тошкент – ​​Москва – Тошкент" йўналиши бўйича мунтазам қатновлар йўлга қўйилади.

🚆Ушбу поезд ойига бир неча марта қатнайди ва йўловчилар учун қулай жадвални тақдим этади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биз_билгандик_биз_кутгандик
#Расман

❗️Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғли бўлиб чиқди

Ва ниҳоят, узоқ давом этган, ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган мавзу ёпилди.

@haqiqatonline_24
#расман

⚡️⚡️ Таълим кредити бериш тартибига ўзгартириш киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг (19.09.2024) 579-сонли қарорига кўра:

эндиликда таълим кредити фақат кундузги таълимда ўқиётган талабаларга берилади. Бунга қадар таълим кредитини сиртқи ва кечки таълимда ўқиётганлар ҳам олиши мумкин эди;

ҲЕМИС дастурига уланмаган хусусий ОТМларнинг талабаларига таълим кредити берилмайди;

эндиликда иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда таълим кредити тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари бундан мустасно).

биринчи курслар учун эса бир йиллик контракти миқдорида ажратилади.

@haqiqatonline_24
#диққат
#расман

⚡️Эндиликда юк автомобиллари йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланса, жаримага тортилади

Ушбу ҳаракат базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида (187 минг 500 сўм) жарима солишга сабаб бўлади. Рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно.

Бу ҳақдаги қонун расман эълон қилинди ва кучга кирди.

@haqiqatonline_24
#расман

⚡️⚡️Файзиева Сайёра Мавлоновна Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

@haqiqatonline_24
#расман

❗️Президентнинг тегишли Фармонлари билан:

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошқаишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@haqiqatonline_24
#Расман
"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими этиб тайинланди.

Вилоятнинг амалдаги ҳокими Эргаш Солиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#ана_бўлмаса ❗️Миша, чучвара "отмен"! Автомобилларини беш йилга бўлиб тўлаш шарти билан ўқитувчиларга сотиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини "UzAuto" рад этибди.
#РАСМАН

⚡️⚡️⚡️Ўқитувчилар автомобилларни имтиёзли шартлар асосида харид қилиш мумкин, — “Ўзавтосаноат”

Бугун ижтимоий тармоқларда ЎзАуто Вазирлар Маҳкамасининг ўқитувчилар учун автомобилларни тижорат банклари орқали 60 ой муддатга ва 30 фоиз дастлабки тўлов билан имтиёзли шартлар асосида харид қилиш бўйича топшириғини рад этгани ҳақида хабарлар кенг тарқалди.

“Ўзавтосаноат” АЖ Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини рад этгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда фейк хабар эканлигини маълум қилади.


“Ўзавтосаноат” АЖ тижорат банклари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи ижроси доирасида бериладиган имтиёзли автокредитлар орқали автомобилларни сотишга тайёр.

Бундан ташқари, хатнинг асл нусхасида автомобил харид қилиш учун Асакабанк, Алоқа Банк, Ипак Йўли Банки, ИнфинБАНК, Бизнесни Ривожлантириш Банки, Асиа Аллинcе Банк ва Тенге Банк орқали турли механизмлар, жумладан, имтиёзли шартларда жорий этилганлиги маълум қилинади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#РАСМАН

⚡️🔥🔥Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Cити" жамоаси футболчиси

@haqiqatonline_24
#расман

⚡️⚡️Binance крипто-биржаси (CoinPay билан қўшма платформа) Ўзбекистонда расман иш бошлади

“Эндиликда фойдаланувчилар банк карталари ва миллий тўлов тизимлари орқали криптоактивлар билан операцияларни хавфсиз ва қулай тарзда амалга оширишлари, миллий валютадаги маблағларни депозитга қўйишлари ва ечиб олишлари мумкин”, дейилади хабарда.

@haqiqatonline_24
#диққат
#расман

⚡️⚡️ "Самарқанд нони" фақат Самарқандга хос нон сифатида тан олинди

4 февраль куни Адлия вазирлиги уни давлат рўйхатидан ўтказди.

Бу нимани англатади? Географик кўрсаткич – бу маҳсулотнинг муайян ҳудудга хос эканини тасдиқловчи мақом. Яъни, "Самарқанд нони" фақат Самарқандга хос нон сифатида тан олинди.

@haqiqatonline_24